Иқтисодий таҲ


Иқтисодий таҳлилнинг асосий тамойиллари



Download 5,51 Mb.
bet9/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

2.4. Иқтисодий таҳлилнинг асосий тамойиллари

Хўжалик юритувчи субектларнинг фаолиятини таҳлил қилиш натижасига асосланиб, илмий асосланган қарорлар қабул қилинади ва у туфайли бошқарув системаси бошқариладиган обектнинг фаолиятини заруриятга қараб ўзгартиради. Қабул қилинган қарор бошқарув жараёнининг асосидир. Янги хўжалик йили учун ишлаб чиқилган режа, бу корхонани келажакда ривожланишини таъминлайдиган қарордир. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш жараёнида корхонада қабул қилинган бизнес режаларнинг асосланганлиги текширилади, режада кўзда тутилмаган имкониятлар аниқланади. Иқтисодий таҳлилни режалаштириш даражасини талаб даражасига кўтаради, уни яна ҳам илмий асосланганлик даражасини таъминлайди. Шунинг учун ҳам режалаштириш билан таҳлил ўртасидаги боғлиқлик аниқ кўриниб туради.


Бизнес режа тузиш корхона фаолиятининг таҳлили билан бошланади ва якунланади. Бизнес режанинг аниқ ва пухта ишлаб чиқилиши корхоналарнинг иқтисодий ривожланишига замин яратиб беради.
Табиат ва жамиятдаги воқеликни ўрганувчи ва уларнинг тадқиқ қилиш обекти деб қаровчи алоҳида фаннинг ўзи амал қиладиган тамойиллари мавжуд бўлади. Тамойиллар ўрганиладиган обектни бир бутунлиги, реаллиги ва воқелигини тавсифлайди. Шу жиҳатдан таҳлилнинг ҳам иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда ўзи амал қиладиган тамойиллари бор. Мазкур тамойиллар таҳлил фани обектларнинг обективлиги, мантиқлилиги, шакл-мазмуни, миқдор-сифати ва шу каби жиҳатларни тавсифлаб, реал воқеликнинг ягона тушунчасини ҳосил қилади.
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш учун асос қилиб олинган қуйидаги тамойиллар мавжуд:
1. Обектнинг ҳолатини дастлабки иқтисодий назария жиҳатидан таҳлил қилишнинг зарурлиги, ўрганиладиган ҳодисаларнинг моҳияти ва бир-бирига ўзаро боғлиқлиги.
2. Таҳлилнинг комплекс характерга эга эканлиги ҳамда ўзаро бир-бирига узвий равишда боғлиқ таҳлилий кўрсаткичлар тизимининг қўлланиши.
3. Иқтисодий маълумотларни таҳлилий жиҳатдан қайта ишлаш жараёнида ўрганиладиган ҳодисаларни гуруҳлаштириш ва уларга таъсир кўрсатувчи омилларни миқдор ва сифат белгиларига қараб туркумлаш.
4. Корхоналар фаолиятини таҳлил қилишда таққослаш усулининг ички хўжалик резервларини аниқлашдаги аҳамияти.
5. Таҳлил натижалари асосида илғор тажрибаларни кенг ёйиш ва оммани корхоналарни бошқаришга яна ҳам кенг жалб этиш.
6. Корхоналарни бошқаришда ҳисоб ва ҳисоботнинг ҳал қилувчи роли, уларнинг иқтисодий таҳлилда асосий ахборот манбаи эканлиги.
Юқорида қайд этилган тамойиллар иқтисодий таҳлилнинг шаклланишига ва унинг ривожланиш жараёнига асос бўлди.
Иқтисодчи олимлар томонидан Ўзбекистон Ресрубликасида иқтисодий таҳлил қуйидаги йўналишлардаривожланиши лозимлиги кўрсатилган6:
-·рақобатдош иқтисодиётни шакллантириш ва уни ривожлантиришда хўжалик юритувчи субектларнинг фаолиятини иқтисодий таҳлил жиҳатидан таҳлил этишни такомиллаштириш лозим;
- ҳозирги вақтда республикамизда кўп мулкчиликка асосланган бозор тизимидаги корхоналар вужудга келди. Иқтисодий таҳлил ҳам ана шу соҳага мос ривожланиши лозим;
- Ўзбекистонда барча соҳалар бўйича, айниқса, бухгалтерия ҳисобининг жаҳон андозаларига мос тизими қабул қилинмоқда. Бу эса халқаро андозага мос иқтисодий таҳлил тизимини ҳам яратишни тақозо этади;
- олимлар саноат, қурилиш, транспорт, хизмат ва бошқа иқтисодиётнинг муҳим соҳалари бўйича дарслик ва ўқув қўланмалар яратишлари лозим;
- иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашда бу фанга тегишли аҳамият берилиши ва давлат таълим стандартларига ҳамда ўқув режаларига киритиш лозим.
Ушбу тадбирларнинг амалга ошиши мустақил давлатимизнинг мустақил фани – иқтисодий таҳлилнинг ривожланиши учун асос бўлади. Буфаннинг келажакда аҳамияти кескин ошади, чунки иқтисодиётни янада ривожлантирисг ва либераллаштириш шароити ҳар хил корхоналарнинг хўжалик фаолиятини чуқур ўрганишни, таҳлил қилишни тақозо этмоқда.

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish