Иқтисодий таҲ



Download 5,51 Mb.
bet1/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ




А.Х. ШОАЛИМОВ Ш.А.ТОЖИБОЕВА
иқтисодий таҲлил назарияси


ДАРСЛИК


Тошкент -2021
Шоалимов А.Х., Тожибоева Ш.А. Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик. 2021. –145 бет.


Ушбу дарсликда иқтисодий таҳлилнинг назарий асослари, предмети, вазифалари, мазмуни, методи, махсус усуллари, иқтисодий математик усуллари, ахборот манбалари, ташкиллаштириш, турлари, комплекс тизими ёритилган. Шунингдек, унда корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичларни таҳлил қилиш усуллари кўрсатиб ўтилган.
Дарслик олий ўқув юртларида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, шунингдек “Банк иши”, “Молия” ва бошқа йўналишлар бўйича таълим олаётганларга мўлжалланган.


Тақризчилар:



Хасанов Б.-

ТДИУ “Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси профессори,
иқтисод фанлари доктори;

Сагдиллаева З.-

ТМИ Аудит ва иқтисодий таҳлил кафедраси досенти, иқтисод фанлари номзоди.



КИРИШ

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида турган биринчи ва асосий вазифа – изчил иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш ва илғор технологиялар билан қайта қуроллантиришнинг бош шарти бўлган макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришишдир. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ”Ўзбекистон Республикасинини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги №ПФ 4947-сонли Фармони қабул қилинди1. Мазкур ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши ”Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” масалаларига бағишланган. Бу эса, иқтисодиёт тармоқларини иқтисодий ва молиявий барқарор фаолият юритишлари лозимлигини тақозо этади. Мамлакатимизда изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган босқичда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти: “Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, биринчи навбатда, етакчи соҳалар ривожига бевосита боғлиқдир. Қайси соҳада юқори қийматга эга маҳсулот яратилса, биз ана шу соҳани биринчи навбатда қўллаб-қувватлаймиз. Шунинг учун иқтисодиёт ривожига жиддий туртки берадиган соҳаларни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишимиз лозим” 2 - деб айтиб ўтдилар.


Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таъминлаши зарур бўлади. Иқтисодиёт олдига қўйилган вазифалардан бири бу унинг самарадорлигини кўтаришдан иборат. Мамлакатимизда хўжалик субектларининг иқтисодий самарадорлигини оширишда уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш асосий ўринни эгаллайди. Таҳлил натижалари асосида бошқарув маъмурияти ўз корхоналарини иқтисодиётда тутган ўрни, танлаган стратегик йўли тўғрилиги, мавжуд ички имкониятлардан ресурслардан қай даражада фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015- йил 28- июлда қабул қилинган ”Давлат улуши бў лган аксиядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги3 207-сонли қарорининг қабул қилиниши ҳам хўжалик субектларида иқтисодий таҳлил ўтказиш долзарблигини белгилаб беради .
Иқтисодий таҳлилнинг мақсади фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субектларнинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини уларни бошқарувчиларга яққол кўрсатиб бериш, камчиликларини очиб ташлашдан, корхонанинг асосий иқтисодий кўрсаткичларига баҳо бериш ва уларга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича ички хўжалик резервларини аниқлаш ва уларни ишлаб чиқариш айланмасига жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Булар эса, ўз навбатида мазкур фанни ўрганишни ўта долзарблигидан далолат беради.
Иқтисодий таҳлил фани бевосита иқтисодий назария фани билан боғлиқ. Иқтисодий назария жамиятда содир бўлаётган иқтисодий жараёнларнинг маълум қонуниятларини, уларнинг характерланиш ва амал қилиш йўлларини ўргатади. Бу эса унинг барча иқтисодга оид фанлар учун, жумладан, иқтисодий таҳлил учун ҳам услубий асос эканлигини таъминлайди. Иқтисодий таҳлил эса шу қонунларнинг микроиқтисодиёт кўламида содир бўлиш жараёнини ўргатади. Иқтисодий таҳлил ўз навбатида иқтисодиётда содир бўлаётган жараёнларни чуқур ўрганиш билан иқтисодий назария фанининг ривожланиши учун мустаҳкам асос яратилди.
Иқтисодий таҳлил фани бухгалтерия ҳисоби фани билан ҳам узвий боғлиқ. Бу фанлар мазмун ва моҳияти жиҳатидан аниқ амалий фанлар гуруҳига киради. Иқтисодий таҳлил бухгалтерия ҳисобининг мантииқий давоми ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаси молиявий ҳисоботни тузиш, ахборотларни умумлаштириш билан тугайди. Шу молиявий ҳисоботлар асосида содир бўлган иқтисодий жараёнларни ўрганиш билан иқтисодий таҳлил фани шуғулланади. Иқтисодий таҳлилда корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг ҳақиқий натижаси бизнес режадаги, меъёрлардаги, ўтган даврлардаги кўрсаткичлар билан таққосланиб фарқлари аниқланади. Шундан сўнг натижа кўрсаткичининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг ҳисоб-китоби бажарилади. Сўнгра тегишли хулоса чиқарилиб, ички хў жалик имкониятлари аниқланади.
Иқтисодий таҳлил фани статистика фани билан ҳам бевосита боғлиқ. Статистикада иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш усуллари ўргатилса, иқтисодий таҳлилда шу кўрсаткичлардан таҳлил қилиш учун фойдаланилади. Шу боис, статистик ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари иқтисодий таҳлил учун ҳам маълумотлар манбаи бў либ ҳисобланади. Иқтисодий таҳлил жараёнида бир қанча статистик усуллардан фойдаланилади. Иқтисодий таҳлил иқтисодий жараёнларни статистика фанидан фарқли ўлароқ микроиқтисодиёт даражасида ўрганади.
Иқтисодий таҳлил фани молия ва кредит фани билан узвий равишда боғлиқ. Корхоналарда содир бўлаётган иқтисодий жараёнларнинг молиявий маблағ билан таъминлаш, агар ўз маблағи етарли бўлмаса, қанча кредит олиш ва унга қанча фоиз тўлаш каби масалалар билан молия ва кредит фани бевосита шуғулланади.
Иқтисодий таҳлил менежмент фани билан ҳам мустаҳкам алоқада. Менежментда асосан бошқарув қарорларини қабул қилиш учун у иқтисодий таҳлил натижаларидан ва махсус усуллардан фойдаланади.
Иқтисодий таҳлил фани маркетинг билан ҳам боғлиқ. Маркетинг истеъмолчилар (бозор) талабидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўядиган товар ҳаракати билан боғлиқ экан. Маркетинг фанида бозорни истеъмолчилар талабини ўрганиш учун иқтисодий таҳлил усулларидан кенг фойдаланилади.
Иқтисодий таҳлил фани, айниқса аудит фани билан узвий равишда боғлиқ. Аудитор ўз хулосасини асосли қилиб бериши учун корхоналарнинг хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиши зарур. Ўз навбатида, аналитик ҳам аудит талаблари тамойилларини билиши зарур. Демак, аудит ва таҳлил бир-бири билан узвий боғланган экан.
Ҳозирги кунда рақобатбардош мутахассис хўжалик субектлари молиявий-хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш кў никмаларига эга бўлиши керак. Шундай қилиб, замонавий мутахасис иқтисодиётнинг барча соҳалари ва йўналишларида иқтисодий таҳлил ўтказиш бўйича назарий билимларига ва амалий кўникмаларга, хўжалик субекти фаолиятини асосий иқтисодий кўрсаткичларига ахборот манбаларидан фойдаланган ҳолда баҳолаш, содир бўлган ўзгаришлар ва уларга таъсир этган ички ҳамда ташқи омилларни ўз вақтида аниқлаш, фойдаланилмаган имкониятларни кўрсатиб бериш, тўғри бошқарув қарорларини қабул қилишга манба бўлувчи тавсиялар ишлаб чиқиш тажрибаларига ва кўникмаларига эга бўлиши керак. Кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш учун “Иқтисодий таҳлил назарияси” фанини ўқиш ва ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий таҳлил фанининг тутган ўрни, вазифалари беқиёс равишда ошмоқда. Шу боис мазкур фаннинг предмети, усули, обекти, субекти, турларини бугунги кун талабига мос равишда такомиллаштиришни тақозо этади. Шулардан келиб чиққан ҳолда, дарсликда иқтисодий таҳлилнинг предмети, мазмуни, вазифалари, усули, техник усуллари, иқтисодий таҳлилни ташкил қилиш каби масалалар ёритилган.
Ушбу дарсликдан ”Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, ”Молия”, ”Банк иши” ва бошқа йўналишлар бўйича таълим олаётган талабалар, магистрлар ҳамда иқтисодий ишлар билан шуғулланувчи мутахассислар, тадбиркорлар, қолаверса, иқтисодий таҳлил билан қизиқувчи кенг китобсеварлар оммаси фойдаланишлари мумкин.

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish