Иқтисодий таҲ



Download 5,51 Mb.
bet4/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

Iqtisodiy xodisalarni organishda qollaniladigan dialektik
bilish usullari



1.2-чизма. Диалектик билиш усуллари

Мазкур усуллар ёрдамида иқтисодий ҳодисаларни ҳам хусусий, ҳам умумий жиҳатлари ўрганилиб, тегишли хулосалар чиқарилиб, амалиётга татбиқ этилади. Юқорида кўриб чиқилган билишнинг элементлари, усуллари (диалектика, анализ, синтез, индуксия ва дедуксия) иқтисодий-таҳлил фанида ҳам иқтисодий воқеа ва жараёнларнинг ўрганиш асосини ташкил этади.Иқтисодий таҳлил айтиб ўтилган умумий усуллар ва хусусий жиҳатлар билан биргаликда алоҳида фан сифатида юзага чиқиб, корхоналарни тадқиқ қилиш тизимига эга бўлади.




1.3. Иқтисодий таҳлилбошқарув тизимининг махсус функсияси

Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, фан-техника тараққиётини яна ҳам жадаллаштириш, ишлаб чиқариш потентсиалидан (салоҳиятидан, имкониятидан) оқилона фойдаланиш, ресурсларнинг ҳамма турларини ҳар томонлама тежаш ва ишлаб чиқаришни бошқариш мамлакатимиз иқтисодий стратегиясининг энг муҳим таркибий қисмидир. Бу


муҳим вазифаларни бажариш учун корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини чуқур таҳлил қилиш даркор.
Фан сифатида иқтисодий таҳлилнинг мазмуни энг аввало унинг бошқа амалий фанлар тизимида бажарадиган функсияларидан келиб чиқади. Ана шундай функсияларидан бири иқтисодий қонунларни таъсири характерини ўрганиш, аниқ корхона шароитида иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар қонуниятлари ва тенденсияларини белгилаш ҳисобланади.
Турли мулкчиликка асосланган иқтисодиёт – бозор муносабатларининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Унинг субектлари бўлган корхоналар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи бошқа шахслар мулкнинг эгаси ва тасарруф этувчиси сифатида маблағлардан тўғри фойдаланишдан манфаатдордирлар. Бу эса содир бўлаётган хўжалик жараёнлари ва ҳодисаларини даврий кузатишни, фаолият натижавийлигини батафсил ўрганишни ҳамда уларни иқтисодий таҳлил қилишни талаб этади. Шу жиҳатдан корхона фаолиятини бошқаришнинг муҳим воситаси ва қуроли бўлган иқтисодий таҳлил ўта аҳамиятли ҳисобланади.
Иқтисодий таҳлил корхоналарни бошқариш тизимида оралиқ босқични эгаллайди. Бу жараённи ушбу формула орқали ифода этиш мумкин:
И А Қ Т И1 А1 Қ1 Т1 ; ….
Бу ерда:
И - информасия (ахборот) бў либ, уни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот, оператив (тезкор) ҳисоб ва ҳисобот, статистик ҳисоб ва ҳисобот, бизнес-режа ҳамда ҳисобдан ташқари маълумотлар;
А - таҳлилий босқич;
Қ - таҳлил натижалари асосида қарорлар қабул қилиш;
Т - қарорларни ишлаб чиқиш каналларида татбиқ этииииииииш;
И1 - бажарилмаган қарорлар;
А1 - қайта таҳлил қилиш.
Иқтисодчи олимлар томонидан иқтисодий таҳлил корхонани бошқаришни муҳим функсияларидан бири сифатида қуйидагиларга ёрдам бериши кўрсатилган5:
а) бошқарув қарорларини илмий асосланиши таъминланади;
б) мулк ва маблағлардан фойдаланишнинг муқобиллик шартларини белгилайди ва бошқарувчи улар қаторидан ўзи учун мақбул бўлган оптимал вариантларни танлайди;
в) истиқболли бошқариш учун замин тайёрлайди.




Ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнида уч босқични кўрсатиш мумкин: ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш;. обектнинг ҳолатини иқтисодий таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари асосида таклифлар киритиш;. оптимал бошқарув қарорларини қабул этиш. Қабул қилинган қарорларнинг самараси ва сифати таҳлилнинг ўз вақтида ҳамда тезкор тарзда ўтказилганлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу ерда асосий вазифа айнан шу уч босқични бир-бири билан узвий равишда боғлаш ҳисобланади.



Белгиланган режаларнинг амалда қандай бажарилаётгани ёки ишлаб чиқаришни бориши тўғрисида реал аҳволни бухгалтерия ҳисоби ёрдамида ўрганилади. Бухгалтерия ҳисобида шаклланган маълумотлар, пировард натижада бошқарув эҳтиёжлари учун ишлатилади. Бошқарув қарорлари эса таҳлил маълумотларига асосланади.
Иқтисодий таҳлил режа, бозордаги аҳвол ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида обектдаги ўзгаришни миқдор ва сифат жиҳатдан ўрганади ҳамда баҳо беради. Унинг ёрдамида йўл қўйилган камчиликлар топилади ҳамда тугатилади, обектни янада ривожлантириш йўллари белгиланади ёки самарали ишлашни таъминлайдиган йўналишга ўтказилади. Бу эса, бошқарув қарорларини нечоғлик реал қабул қилинишига асос бўлади.
Демак, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари ҳам иқтисодий таҳлил воситасида қайта ишланар экан. Бу билан иқтисодий таҳлилнинг бошқарув фаолиятидаги ў рни янада яққолроқ кў ринади.
Ҳисоб ва иқтисодий таҳлил хўжаликни бошқаришда асосий восита бўлиши керак. Бинобарин, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни ва натижалари кундалик ҳисоб ва ҳисоботда ўз аксини топади. Демак, иқтисодий таҳлил корхоналар фаолиятини назорат қилишда, хўжалик ҳисобини мустаҳкамлашда, иқтисодий тежамни ўказишда, техника тараққиётини жадаллаштиришда, илғор тажрибаларни тарқатишга, иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликларга барҳам беришда ва ички хўжалик резервларини аниқлашда муҳим восита сифатида қўлланилади.



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish