Иқтисодий таҲ


Иқтисодий таҳлилда қў лланиладиган усуллар ва уларни гуруҳларга ажратиш



Download 5,51 Mb.
bet14/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

3.3. Иқтисодий таҳлилда қў лланиладиган усуллар ва уларни гуруҳларга ажратиш

Иқтисодий таҳлил қилиш жараёнида турли усуллар ва методикалар қўлланилади. Бу усул ва методикалардан фойдаланиш жараёнида таҳлил методининг асосий жиҳатларининг комплекслиги ва тизимлашганлиги яққол кўринади. Хўжалик жараёнларининг умумий бирлиги, ўзига хос тузилиш ва таркибга эгалиги ҳамда мураккаб тавсифдаги ўзаро боғлиқлиги таҳлил усуллари ва методикаларини қўллашда асосий эътиборда туради.


Таҳлилнинг усул ва методикаларини қўллашда корхонанинг хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятини бир бутун тизим эканлиги, унинг умумий якуний натижаси мавжудлиги назарда тутилган ҳолда фаолиятнинг турли томонлари ва элементлари ҳам алоҳида, ҳам биргаликда ўрганилиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бири иккинчисининг таъсиридан келиб чиқиши, яъни кетма-кетлиги аниқланиб, барча омиллар асосий ҳамда асосий бўлмаган гуруҳларга бўлиниб, улар ўзаро уйғунлаштирилган ҳамда тизимга солинган ҳолда якуний натижага омилларнинг биргаликдаги бевосита ва билвосита таъсири ҳисобланади.
Таҳлил усулларини қўллаш ўрганилаётган жараёнларнинг бир-бирига боғлиқлиги, ўзгариш сабаби, таъсир кўрсатган омиллар ва қўшимча сабабларни аниқлашга ёрдам беради.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида аксарият, етук иқтисодчи олимларимиз таҳлилнинг усулларини иқтисодий адабиётларда шартли равишда икки гуруҳга ажратиб кўрсатишмоқда. Иқтисодий таҳлилининг усулларини қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Анъанавий усуллар гуруҳи.
2. Иқтисодий-математик усуллар гуруҳи.
Иқтисодий таҳлил усулларини қуйидаги чизмада янада аниқроқ акс эттириш мумкин (3.3-чизма).



Таҳлилда қў лланиладиган усуллар

Анъанавий усуллар

Иқтисодий-математик усуллар

Солиштириш

Чизиқли

Фарқлаш

Коррелясия ва регрессия

Баланс

Дастурлаш

Занжирли алмаштириш

Ўйин назарияси

Қайта ҳисоблаш

Ялпи хизмат назарияси

Мутлоқ фарқ

Матрисалаш

Индекс

ва бошқалар

Нисбий кў рсаткичли




ва бошқалар




3.3-чизма. Таҳлилда қў лланиладиган усуллар таснифи


Анъанавий усуллар гуруҳига иқтисодий таҳлил пайдо бўлгандан буён анъанага айланиб, амалий тажрибада кенг қўлланилиб келаётган усуллар киритилади. Уларнинг таркибига мутлоқ ва нисбий фарқларни аниқлаш, таққослаш, гуруҳлаштириш, балансли боғланиш, занжирли боғланиш, индекс, фоизлар ва ҳоказо усулларни киритишимиз мумкин бўлади.
Иқтисодий-математик усуллар иқтисодий таҳлил фанининг такомиллашиб бориши натижасида вужудга келган бўлиб, бунда турли дастурий таъминотлар ва математик усуллардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish