б) Гуруҳлаштириш. У ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий текширишнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Гуруҳлаштириш, айниқса, амалий жиҳатдан ишлаб чиқаришда кенг қў лланилади. Масалан, юқорида таъкидланганидек товар маҳсулоти ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи омилларни гуруҳлаштириш (меҳнат, меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари омиллари) мисол бўлади.
Иқтисодий таҳлил корхона фаолиятида кўп сонли воқеликларни гуруҳлаштириш усули билан тартибга солиб ўрганади. Бунда воқеликларни ижтимоий-иқтисодий табиати чуқур татқиқ этилиб, уларнинг бир турдаги хусусиятлари, жиҳатлари ва миқдорлари аниқланиб, шу мезонлар бўйича гуруҳлар ва кичик гуруҳларга ажратилади. Таъкидлаш керакки, воқеликлар тасодифий белгиларига кўра гуруҳларга бўлинмайди. Бу ҳолат таҳлил натижаларига жиддий таъсир этади.
в) Етакчи ҳалқани ажратиб қўйиш усули. Корхона фаолияти таҳлил қилинаётган вақтда ниҳоятда кўп далил ва ҳодисалар учрайдики, уларни тўла таҳлил қилиш имкони йўқлиги учун бу усулдан фойдаланилади. Бу усул у ёки бу ҳодисаларнинг сабабини аниқлашдан ташқари техникани ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш имконини беради;
г) Мутлақ ва нисбий миқдорлар. Мутлақ миқдорлар орқали иқтисодий кўрсаткичларнинг умумий ҳажми аниқланади. Нисбий кўрсаткичлар эса бизнес-режанинг бажариш даражасини ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш суръатини белгилайди.
Иқтисодий таҳлилда кўрсаткичларни ўрганиш мутлақ миқдорлардан фойдаланиш билан бошланади. Мисол учун, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми (натурал ва қиймат ўлчовларида), товар айланиш ҳажми, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи, ялпи тушум, ишчилар сони ва ҳоказо.
Мутлақ кўрсаткичлар ҳодиса бирликларининг ўлчов, оғирлик, ҳажм, давомийлик, майдон, қиймат ва бошқа ҳодисаларнинг ўлчамига нисбатсиз миқдорий ўлчовини акс эттиради, нисбий эса – катталиклар ўрганилаётган ҳодиса ва катталикларнинг бошқа давр ёки бошқа обект бўйича олинган қандайдир бошқа ҳодиса ёки катталикларга нисбатини ифодалайди.
Мутлақ миқдорларсиз таҳлил ишларини амалга ошириб бўлмайди. Иқтисодий таҳлилда мутлақ миқдорлар воқеликни билиш, тушуниш, ўқиш ва ўртача ҳамад нисбий кўрсаткичларни ҳисоблашда асосий ахборот базаси бўлиб фойдаланилади. Шунингдек, мутлақ ўзгариш иқтисодий таҳлилда муайян кўрсаткични аввалги даврларга нисбатан мутлоқ миқдордаги фарқларини кўрсатиб беради.
Нисбий кўрсаткичлар бир хил тур ва мазмундаги кўрсаткичларнинг ўзаро нисбатини аниқлаб фоиз, коеффисиент, индекс кўринишида акс эттириб беради. Ушбу усул режа бажарилиши, ўсиш суръатлари ҳамда салмоғлар асосида воқеликларни таркибий тузилиш ҳолати кабиларни ўрганишда кенг қўлланилади. Нисбий кўрсаткичлар бир катталикни бошқасига бўлиш натижасида олинади ва у таққослаш базасига қабул қилинади. Бу режа, базис йил, бошқа корхонанинг, ўртача соҳавий маълумотлари бўлиши мумкин. Нисбий катталиклар коеффитсиентлар (база 1) ёки фоизлар (база 100) шаклида ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |