Иқтисодий таҲ


-БОБ. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УСЛУБИ



Download 5,51 Mb.
bet49/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

8-БОБ. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УСЛУБИ


8.1. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотишни таҳлил қилиш

Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, фан-техника тараққиётини яна ҳам жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, ресурсларнинг ҳамма турларини ҳар томонлама тежаш ва ишлаб чиқаришни бошқаришни бозор иқтисодиёти қонунларига мос равишда олиб бориш мамлакатимиз иқтисодий стратегиясининг энг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. Бу муҳим вазифаларни амалга ошириш учун корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини чуқур таҳлил қилиш даркор.


Жамият эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш учун зарур бўлган моддий неъматларни ишлаб чиқариш асосан саноат корхоналари зиммасига тушади.
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг оғишмай ўсиши миллий даромад ҳажмини оширади, ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари юксалиши учун қўшимча манбаларни яратади, меҳнаткашларнинг моддий фаровонлик даражасини яна ҳам оширади.
Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши аҳолининг реал даромадлари ўсишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Бозор иқтисодиёти корхона фаолиятининг энг замонавий хўжалик механизмини вужудга келтириш вазифасини ўртага қўйди. Бундай механизм корхонани ривожлантириш учун таъсирчан ички омилларни таъминлаши керак. Истеъмолчи учун ишлаш, ресурсларни бутун чоралар билан тежаш, фан ва техника ютуқларини кенг қўллашга ундаши зарур.



Иқтисодчи олим А.Х.Шоалимов томонидан маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишда таҳлилнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар кўрсатилган14:
- маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича бизнес-режанинг асослилиги ва тўғрилигини аниқлаш;
- корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ўсиш суръати, таркиби, хилма-хиллиги, сифати ва бир текисда ишлаб чиқаришга баҳо бериш;
- ўтган йилга нисбатан маҳсулот ҳажмининг ўсиши ва унинг сабабларини аниқлаш;
- тузилган шартнома мажбурияти асосида маҳсулот етказиб бериш бўйича сотиш режасининг бажарилишига баҳо бериш;
- маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишни тез амалга ошириш бўйича резервларни аниқлаш .

Корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар қуйидагилардир:
- корхонанинг ялпи маҳсулоти – товар маҳсулоти қўшув тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи ҳамда корхонанинг ўзида тайёрланган ярим-фабрикатлар ва асбоблардан иборатдир;
- товар маҳсулоти деганда, барча ишлаб чиқариш босқичларини ўтган, тўла бутланган, техника назорати бўлимидан ҳам ўтган ва омборга топширилган маҳсулот тушунилади;
- сотилган маҳсулот деганда, товарлар истеъмолчиларга жўнатилиб, унинг ҳақи мол юборувчиларнинг банкдаги ҳисоб-китоб рақамига ўтказилиши тушунилади.
Сотиш ҳажмининг ўсиш суръатига кўпгина омиллар таъсир этади. Буларга маҳсулот сифати, уни бир маромда ишлаб чиқариш, маҳсулотни ўз вақтида истеъмолчиларга жўнатиш, унинг ҳақини тўлаш, сотилмаган маҳсулотларнинг йил бошига ва йил охирига бўлган қолдиғи кабилар киради.
Ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотларнинг бир-бирига боғлиқлигини текшириш учун товар балансини тузиш керак. Уни қуйидаги формула орқали ифода қилиш мумкин:
Т1 + М = Р + Т2
Бу ерда:
Т1 - сотилмаган маҳсулотларнинг йил бошига қолдиғи;
М - жорий йилда ишлаб чиқарилган товар маҳсулоти ҳажми;
Р - жорий йилда сотилган маҳсулот ҳажми;
Т2 - сотилмаган маҳсулотларнинг йил охирига бўлган қолдиғи.
Таҳлил учун қуйидаги жадвални тузамиз (8.1-жадвал).



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish