8.6-жадвал
Асосий фондлардан фойдаланишнинг самарадорлик даражасини таҳлил қилиш
Кўрсаткичлар
|
Ҳақиқатда ўтган йили
|
Ҳақиқатда ҳисобот йили
|
Ўтган йилга нисбатан фарқ (+,-)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
1.Товар маҳсулотларининг ўзгармас корхона улгуржи баҳоси. минг сў м
|
898370
|
1000910
|
+102540
|
2. Саноат ишлаб чиқариш асосий фондларининг ўртача йиллик қиймати, минг сўм
|
355970
|
379830
|
+23860
|
3. Жумладан машина ва асбоб-ускуналар
|
179290
|
184640
|
+5350
|
4. Машина ва асбоб-ускуналарнинг жами асосий фондлар таркибида тутган салмоғи
(3қатор : 2 қатор) 0,01 аниқликда (коеф.)
|
0,504
|
0,486
|
-0,018
|
5. Минг сўмлик саноат ишлаб чиқариш асосий фондларидан олинадиган самара
(1 қатор : 2 қатор), сўм
|
2523,7
|
2635,2
|
+111,5
|
6. Минг сўмли машина ва асбоб-ускуналардан олинадиган самара (1қ : 3қ). сўм
|
5010,7
|
5420,9
|
+410,2
|
7. Минг сўмлик саноат ишлаб чиқариш асосий фондларидан олинадиган самаранинг ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар:
|
|
|
|
а) машина ва асбоб-ускуналарнинг жами асосий фондлар таркибида тутган салмоғининг ўзгариши, сўм
|
-
|
-
|
-90
|
б) минг сўмлик машина ва асбоб-ускуналардан олинадиган самаранинг ўзгариши, сўм
|
-
|
-
|
+200
|
8.5-жадвалдан кў ринишича, ҳисобот даврида жами саноат ишлаб чиқариш асосий фондларидан фойдаланиш яхшиланди, яъни жорий йили фонддан олинадиган самара ўтган йилга нисбатан 111 сўм 50 тийинга ошди. Бунга машина ва асбоб-ускуналарнинг жами асосий фондлар таркибида тутган салмоғининг 0,018 бандга камайиши натижасида фонддан олинадиган самара 90 сўмга кам бўлди, яъни (-0,018 х 5010,7) машина ва асбоб-ускуналардан олинадиган самаранинг 410 сўм 20 тийинга ортиши жами асосий фондлардан олинадиган самарани 200 сўмга ошишига олиб келди, яъни (410,2 х 0,486). Шундай қилиб, бу икки омилнинг йиғиндиси ( -90) + (+200) =110 сўмни ташкил этди. Бу сумма тахминан жами асосий фондлардан олинган самарадаги фарқга, яъни 111 сўм 50 тийинга тўғри келади. Ҳисобот даврида товар маҳсулоти ҳажми ўтган йилга нисбатан 101540 минг сўмга ошди.
Бунга икки омил таъсир кўрсатди:
1. Саноат ишлаб чиқариш асосий фондларининг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши (екстенсив омил).
2. Асосий фондлардан олинадиган самаранинг ўзгариши (интенсив омил).
Биринчи омилнинг таъсирини ҳисоблаш учун саноат ишлаб чиқариш асосий фондларининг ўртача йиллик қийматида бўлган фарқни уларнинг ўтган йилдаги самарадорлик даражасига кўпайтирилади. Бизнинг мисолимизда асосий фондларнинг қиймати ўтган йилга нисбатан 23860 минг сўмга ошган, уларнинг ўтган йилдаги самарадорлик даражаси эса 2523,7 сўмни ташкил этди. Демак, товар маҳсулоти ҳажмини кўпайтиришнинг 60215 минг сўми (+23860 х 2523,7) ёки 58,7 фоизи экстенсив омил эвазига ҳосил бўлди.
Иккинчи омилнинг таъсирини ҳисоблаш учун фонддан олинган самарадаги мутлақ фарқни жорий йилдаги асосий фондларнинг ўртача йиллик қийматига кўпайтирилади. Бизнинг мисолимизда фонддан олинган самара ўтган йилга нисбатан 111 сўм 50 тийинга ошди. Демак, маҳсулот ҳажмини кўпайтиришнинг 42351 минг сўми (111,5 х 379830) ёки 41,3 фоизи интенсив омил ҳисобига ҳосил қилинган. Шундай қилиб, икки омил таъсирининг ўзгариши, тахминан, товар маҳсулоти ишлаб чиқаришдаги умумий фарқни беради, яъни (60215 + 42351)=+102566 минг сўм. Рақамларни бутунлаш ҳисобига 26 минг сўмга фарқ ҳосил бўлди (102566 – 102540 = 26 минг сўм).
Do'stlaringiz bilan baham: |