Иқтисодий таҲ


-жадвал Асосий фондларнинг эскириш ва яроқлилик даражасини таҳлил қилиш



Download 5,51 Mb.
bet56/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

8.5-жадвал
Асосий фондларнинг эскириш ва яроқлилик даражасини таҳлил қилиш



Кўрсаткичлар

Йил бошига

Йил охирига

Ўзгариши (+,-)

1

Асосий фондларнинг бошланғич қиймати

39248

40775

+1527

2

Асосий фондларнинг эскириш суммаси

9317

11008

+1691

3

Асосий фондларнинг қолдиқ қиймати (1қ - 2қ)

29931

29767

-164

4

Асосий фондларнинг эскириш коеффитсиенти (2қ : 1қ х100)

23,7

27,0

+3,3

5

Асосий фондларнинг яроқлилик коеффитсиенти (3қ : 1қ х 100)

76,3

73,0

-3,3

8.5-жадвалдан берилган рақамлардан кўринишича, асосий фондларнинг қарийб чорак қисми амортизасиялаштирилган, яъни асосий фондларнинг эскирган қисмининг қиймати амортизасия ажратмаси сифатида таркиб топган. Асосий фондларнинг яроқлилик коеффитсиенти етарли даражада. Бинобарин, бу ўз навбатида корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш режасини муваффақиятли бажариш учун имконият яратади. Ва ниҳоят, асосий фондларнинг техник даражасини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири асбоб-ускуналарнинг хизмат қилиш ёши (даври) ҳисобланади. Бу кўрсаткични аниқлаш асбоб-ускуналар ва дастгоҳларнинг ишлаш қобилияти, уларни алмаштириш ҳамда пировард натижада фонд самарасини оширишга имконият яратади. Таҳлил қилиш учун ҳаракатдаги асбоб-ускуналар маълум турлари бўйича туркумланилиб, сўнгра уларнинг ҳақиқатда хизмат қилган даври норматив бўйича хизмат қилиш муддати билан таққосланади. Одатда, асбоб-ускуналар 10 йилгача бўлган даврда алмаштирилса техника тараққиёти талабларига жавоб бера олади деб ҳисобланилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини муваффақиятли бажариш, нафақат асосий фондларнинг таркиби, техник ҳолати, балки улардан самарали фойдаланишга кўп жиҳатдан боғлиқ. Асосий фондлардан фойдаланишнинг умумлаштирувчи кўрсаткичи фонддан олинадиган самара ҳисобланади. У асосий фондларнинг бир сўми ҳисобига қанча маҳсулот чиқарилганлигин кўрсатади. Масалан, корхонанинг бир йилда ишлаб чиқарган маҳсулот ҳажми 100 минг сўмни ташкил этсин, асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати 50 минг сўм, дейлик. Демак, фонддан олинадиган самара 2 сўмга тенг. Фонд самараси қуйидаги формула орқали ифодаланади:
ФС = ТМ (СТ) : АФ ;
бунда:
ФС - фонддан олинадиган самара;
ТМ (СТ) –товар маҳсулоти ( соф тушум) ҳажми;
АФ - асосий фондларнинг қиймати.
Фонд самараси кўрсаткичининг акси фонд сиғими деб аталади. Ушбу кўрсаткич асосий фондлар қийматини товар мҳсулоти ёки соф тушум ҳажмига нисбати тариқасида аниқланади.
Маҳсулот ҳажми ёки фонд самарасининг ўзгаришига турли омиллар таъсир кўрсатади. Масалан, умумий фонд самарасининг ўзгаришига 2 омил таъсир этади: машина ва асбоб-ускуналарнинг жами асосий фондлар таркибида тутган салмоғининг ўзгариши ва машина ва асбоб-ускуналардан олинадиган самарасининг ў згариши ва ҳ.к. Таҳлил учун қуйидаги жадвални ҳавола қиламиз (8.6-жадвал).



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish