Иқтисодий таҲ


Асосий фондларнинг таркиби, ҳолати ва улардан самарали фойдаланишни таҳлили



Download 5,51 Mb.
bet55/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

8.3. Асосий фондларнинг таркиби, ҳолати ва улардан самарали фойдаланишни таҳлили
Маҳсулот ҳажмининг кўпашига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири корхоналарни асосий фондлар билан етарли даражада таъминланишидир. Саноат маҳсулотини ва меҳнат унумдорлигини бетўхтов ўсишига илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш, ҳаракатдаги асбоб-ускуналар ва дастгоҳларни замонавийлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини киритиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини тўла механизатсиялаштириш ва автоматлаштириш орқали эришилади.
Корхоналар асосий фондларининг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган роли бир хил эмас. Улар 2 қисмга бўлинади: актив (фаол) асосий фондлар; пассив (нофаол) асосий фондлар. Корхоналарнинг асосий фондлари билан таъминланганлигини таҳлил қилишда, уларнинг актив ва пассив қисмининг салмоғи, ўтган йилларга нисбатан мутлақ фарқ ҳамда ўсиш суръати аниқланади.Асосий фондларнинг техник ҳолати қониқарсиз даражада бўлса, бу ўз навбатида асбоб-ускуналаринг бекор туриб қолишига, айрим вақтларда эса ҳалокатга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Шу боис, улар техник жиҳатдан яхши созланган ҳолатда бўлиши лозим. Асосий фондларни техник жиҳатдан қониқарли даражада ишлаб туриши жорий ва капитал таъмирлаш орқали амалга оширилади.
Асосий фондларнинг техник ҳолатини белгиловчи умумий кўрсаткичлардан бири уларнинг эскириш коеффитсиентидир. Буни аниқлаш учун асосий фондларнинг эскириш суммаси уларнинг бошланғич қийматига бўлинади. Асосий фондлардан узлуксиз равишда фойдаланиш натижасида уларнинг эскириш даражаси ошиб боради. Шунинг учун уларни янгилаш зарур. Асосий фондларни янгилаш коеффитсиентини аниқлаш учун янги келган асосий фондлар суммасини асосий фондларнинг йил охирига бўлган қийматига бўлиш керак.
Асосий фондларнинг чиқиб кетиш коеффитсиентини ҳисоблаш учун эса чиқиб кетган асосий фондлар суммасини уларнинг йил охирига бўлган қийматига бўлиш керак. Асосий фондларнинг ишга яроқлилик коеффитсиентини аниқлаш мумкин. Уни аниқлаш учун бирдан эскириш коеффитсиентини айириш керак, яъни 1 - эк. Асосий фондларнинг эскириш коеффитсиенти билан ишга яроқлилик коеффисенти ўртасида ўзаро боғланиш мавжуд. Бу боғланишни яққол кўриш учун қуйидаги 8.5-жадвални ҳавола қиламиз.



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish