1.4.Давлатнинг иқтисодий сиёсати ва йўналишлари.
Давлатнинг иқтисодий сиёсати унинг стратегик вазифаларидан келиб чиқиб жамиятда ишлаб чиқариш, даромад ва неъматларни тақсимлаш жараёнларини тартиблаш учун давлат томонидан жорий давр ичида қўлланиладиган чора-тадбирлар тизимини ифодалайди.
Давлатнинг иқтисодий сиёсати ўз ичига ташқи иқтисодий, таркибий-инвестисиявий, институционал, аграр, саноат, ижтимоий, нарх, молиявий, солиқ-бюджет, пул-кредит, ҳудудий (минтақавий) сиёсатларни олади (3.5.1-расм).
1.4.1-расм. Давлатнинг иқтисодий сиёсати.
Давлат сиёсатининг муваффақияти жамият еҳтиёжлари ва уларни қондириш воситаларини аниқлаш учун реал ҳолатни аниқ белгилаш ва иқтисодий билимлар даражасига боғлиқдир.
Давлат иктисодий сиёсатининг принсиплари қуйидагиларда ифодаланади:
Иқтисодиётнинг самарадорлик принсипи. Мавжуд ресурслар ҳисобига кўп миқдорда неъматлар ёки кам сарф-харажатлар евазига кўп миқдорда маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
Неъматларнинг одилона тақсимланиши принсипи. Мамлакат фуқаролари даромадларидаги тенгсизликни камайтириш ва иқтисодиёт самарадорлигига қўшган ҳиссаларига мувофиқ ҳар бир фуқаро даромадларининг кўпайиб боришини таъминлаш.
Барқарорлик принсипи:
иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги;
инфлясия ўсиши суръатининг пастлиги;
ишсизлик даражасининг юқори емаслиги.
Давлат иқтисодий стратегияси сифати индикаторлари қуйидагилар билан белгиланади:
Иқтисодий индикаторлар давлат иқтисодий хавфсизлиги шарти бузилишининг асосий белгиси – ЯИМ таркибида ишлаб чиқариш инвестисиялари улушининг камайишидир.
Ижтимоий индикаторлар хавф ва таҳдиднинг бош сигнали меҳнат унумдорлиги рағбатларининг сусайиши ва жамиятда аҳоли ижтимоий табақаланишининг кучайиши.
Молиявий индикаторлар молиявий хавф сигнали – ишлаб чиқаришнинг қисқариши ва ишлаб чиқариш инвестисиялари ҳажмининг пасайиши шароитида давлат қарзининг ўсиб бориши.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлат ва ҳукуматнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлди:
- хусусий мулкни еркинлаштириш ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш;
- бозор иқтисодиёти учун маъмурий ва молиявий инфратузилмаларни яратиш;
- нархларни еркинлаштириш;
- саноат сиёсатини асослаш ва амалга ошириш, инвестисиялар, иқтисодиётни янгилаш, модернизасия қилиш ва таркибий ўзгартириш учун бозор шароитларини яратиш;
- жаҳон бозори учун иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш;
- макроиқтисодий аҳволни бошқариш, оқилона бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсатни амалга ошириш;
-иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солиш бўйича марказий, ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- ижтимоий, таълим инфратузилмалари ва меҳнат бозорини вужудга келтириш;
- ҳукуматнинг бозор иқтисодиётини маъмурий тартибга солиш қобилиятини самарали давлат хизматини шакллантириш.
Замонавий бозор тизимига ўтишга доир чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, унинг саноатлашган мамлакатлар сафига йўналишида чуқур сифат ўзгаришларига олиб келади ҳамда Ўзбекистон иқтисодий, сиёсий ва маънавий мустақиллигининг ишончли кафолатини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасида давлат бош ислоҳотчи сифатида қуйидаги вазифаларни амалга ошириши мақсадга мувофиқдир:
1. Бозор муносабатларига ўтишнинг бошланғич даврида аҳоли манфаатларини кучли қайта тақсимлаш воситаси орқали ҳимоя қилиш.
2. Ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликни кафолатлаш.
3. Иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, ўзига хос бозор шарт-шароитларини вужудга келтириш ва тасдиқлаш.
4. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида кишиларнинг иқтисодий еркинликлари кафолатланган бўлиш.
5. Тартибга солинадиган бозор шароитида асосий мақсад йўналишларини ишлаб чиқиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бош йўлини белгилаш ва бу йўлни ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
6. Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг самарали, аниқ ва равшан тизимини вужудга келтириш.
7. Вужудга келаётган ишбилармонлик тизимларининг қарор топиши ва ривожланишига кўмаклашиш.
8. Аниқ мақсадга қаратилган иқтисодиёт тармоқлари тузилмаси сиёсатини изчиллик билан амалга оширишга кўмаклашиш.
Бозор шароитида иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солиш одатда иқтисодиётнинг давлат секторини ривожлантиришни бошқариши ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал етиш йўли билан бевосита, шунингдек, ҳуқуқий ва иқтисодий воситалар ёрдамида билвосита амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |