1.3.2-расм. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш обектлари1
Иқтисодиётга давлатнинг аралашуви ва таъсир етиш предмети узоқ муддатли истиқболда миллий бойлик ва миллий мулкнинг ўсиши, ўрта муддатда иқтисодий сикл, қисқа муддатли даврда – хўжалик конюнктураси ҳисобланади. Ушбу предмет бўйича иқтисодиётни давлат томонидан тартиблаш чора-тадбирлари кризис ва турғунлик шароитида давлат товар ва хизматларга бўлган талабни, капитал қўйилмалар ва бандликни, товар ва хизматлар експорти, хорижий капитал ва туристларнинг кириб келишини рағбатлантиради, иқтисодий юксалиш даврида еса иқтисодий ўсишни жиловлашга, иқтисодиётнинг қизиб кетишининг олдини олишдан иборат бўлади. Ушбу мақсадларда хусусий капитал учун қўшимча молиявий рағбатлар яратилади, давлат харажатлари кўпайтирилади, фоиз ставкалари тартибга солинади (1.3.3-расма).
1.3.3-расм. Иқтисодиётга давлат аралашувининг предметлари1
Иқтисодий сиклни тартибга солишнинг умумий вазифалари доирасига иқтисодиётнинг тармоқ ва ҳудудий тузилиши, капитал жамғариш, аҳоли иш билан бандлиги, тўлов балансининг аҳволи, инфлясия, нарх ва бошқалар ҳам киради (1.3.4-расм).
Шу билан бирга, айрим жойларда ишлаб чиқаришнинг ҳаддан ташқари консентрасиялашуви ва марказлашувининг олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилади.
1.3.4-расм. Давлат томонидан иқтисодий циклни тартиблаш.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим унсурларидан бири капитал жамғариш ҳисобланади. Маълумки, фойда олишга интилиш, уни ўзлаштириш ҳамда капиталга айлантириш бозор иқтисодиётида хўжалик юритишнинг бош мақсади бўлади. Аҳолининг иш билан бандлигини тартибга солиш ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасида бозор иқтисодиёти нуқтаи назаридан нормал нисбат ва уларнинг мувозанатини қўллаб-қувватлашни англатади. Бу нисбат иқтисодиётнинг малакали ва интизомли ишловчиларга бўлган еҳтиёжини қондириши лозим. Уларнинг иш ҳақлари етарли меҳнат мотивасиясини вужудга келтириши керак. Аммо ишчи кучига бўлган талаб билан унинг таклифи ўртасидаги нисбат иш ҳақининг ҳаддан ташқари ўсиб кетишига олиб келмаслиги керак. Акс ҳолда, бу ҳол миллий рақобатбардошликка салбий таъсир етади. Шунингдек, аҳоли иш билан бандлиги ҳам кескин пасайиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Чунки бунинг оқибатида ишсизлар сони ўсиб, истеъмол талаби ва солиқ тушумлари камайиб кетади, давлат томонидан нафақалар учун харажатлар ўсади. Енг ёмони, бу ҳол ижтимоий ларзаларга, хавфли ижтимоий оқибатларга олиб келади.
Иқтисодий жараёнларни тартибга солишда давлат жаҳон амалиётида тўпланган чора-тадбирлар, яъни қуйидаги дастаклардан фойдаланади:
- иқтисодий прогнозлаштириш, яъни иқтисодиёт ва унинг таркибий соҳаларининг истиқболдаги аҳволини, ҳолатини олдиндан кўра билиш, уларнинг истиқболини белгилаш;
- мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг индикатив режасини тузиш;
- давлат органлари бўйича манзилли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- хўжалик обектларига билвосита, яъни иқтисодий дастаклар орқали таъсир етиш дастак(ричаг)ларини қўллаш;
- мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал етиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (1.3.5-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |