Одамларнинг хавфсиз эвакуациясини таъминлайдиган асосий шарт шароитлар.
/14; 15;16; 27/
Эвакуация жараёнининг моҳияти. Инсонларга таъсир этадиган ёнғиннинг хавфли омилларини санаб ўтинг. Эвакуация қилиш аниқ вақтининг инсонлар хавфсизлигини таъминлаш шарти бажарилишига сабабчи бўлмиш ёнғиннинг хавфли омиллари пайдо бўлган вақтга боғлиқ эканлигини кўрсатиш.
Одамларни хавфсизлигини таъминлашдаги асосий кўрсаткичдан бири талаб этиладиган вақт ҳисобланади. Бу кўрсаткич (вақт), одамларнинг ҳаётига зарар етказмасдан хавфсиз жойга олиб чиқиш ҳисобланади. Одамларни хавфсизлигини таъминлашда қуйидаги хавфсизлик шарти бажарилиши керак:
,
бунда -амалдаги ҳисобланган эвакуация вақти, мин;
- эвакуация вақти, мин.
Бинолардан одамларни эвакуация қилишда таъсир этувчи хавфли омиллар:
- ёнғин натижасида бўлиниб чиқадиган юқори ҳарорат;
-ёнғин натижасида бўлиниб чиқадиган зарарли (тутун, токсик) моддаларнинг таъсири ва одамларнинг кўриш қобилиятини пасайиши;
-тутунларнинг эвакуация йўл ва йўлакларига тарқалиши;
-одамларда ваҳиманинг ҳосил бўлиши;
-эвакуация йўл ва йўлакларнинг ҳар хил ёнувчи материал билан тўсилиши;
-биноларга ёнғин ўчириш қисмларининг техникаларини ўрнатиш жойларининг йўқлиги;
-одамларнинг эвакуациясига ва ёнғинни ўчиришига ўз таъсирини кўрсатади.
Ёнғин содир бўлган вақтда бўлиниб чиқадиган газ, бўғ, ва тутунлар одамларнинг организмига ва уларнинг эвакуациясига ўз таъсирини кўрсатади.
Шунинг учун одамларнинг эвакуациясини таъминлашда ШНК 2.01.02-04 «Бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги» меъёрий ҳужжатига мувофиқ биноларда ёнғин содир бўлган ҳолда қуйидаги вазифаларни бажара оладиган конструктив, ҳажмий-жойлаштирув, муҳандис-техникавий ечимлар кўзда тутилиши керак.
Эвакуация жараёни эвакуация йўллари ва эвакуация чиқиш жойлари орқали амалга оширилади.
Одамлар оқими ҳаракатининг параметрлари.
/14; 16; 41/
Бир томонга ҳаракатланаётган одамлар оқимини оқим зичлиги D, ҳаракат тезлиги V, ҳаракат жадаллиги q ва йўл босқичининг ўтказиш хусусияти Q белгилайди. Ушбу кўрсаткичлар тавсифини беринг.
Бир томонга ҳаракатланаётган кишилар ташкил этган одамлар оқимининг кўрсаткичларига оқим зичлиги, ҳаракатланиш тезлиги ва жадаллиги ва йўл қисмларининг ўтказиш имкониятлари киради.
Одамлар оқимининг зичлиги эвакуация йўлининг майдон бирлигида жойлашган кишилар сони билан белгиланади. Катта кишиларни эвакуация қилганда зичлик 10-12 киши/м2, мактаб болалари эвакуациясида эса 20-25 киши/м2 бўлиши мумкин.
Одамлар оқими ҳаракатланишининг тезлиги йўлнинг тури ва одамлар оқими зичлиги билан боғлиқдир. Кўп одам тўпланганига хос бўлганда ўртача зичлик одамлар оқимининг тезлиги:
горизонтал йўлда 16,5 м/мин.;
зинадан пастга 16 м/мин.;
зинадан тепага 11 м/мин. ташкил этади.
Одамлар оқимининг жадаллиги йўлнинг 1 метр кенглигидан 1 минутда ўтадиган кишилар сони билан ўлчанади.
Йўл қисмининг ўтказиш имконияти вақт бирлигида ўтказиш мумкин бўлган кишилар сони билан белгиланади. Йўлнинг биринчи қисмида одамлар оқими зичлиги қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади
бунда
N1 - биринчи қисмдаги одамлар сони, киш.;
F - киши горизонтал проекцияси (текисликка тушган тасвири)нинг
ўртача майдони м2 га тенг деб олинади:
катта киши уйчи кийимда .........................0,1
катта киши қишки кийимда ......................0,125
ўспирин ........................................................0,07
- йўлнинг биринчи қисм кенглиги, м.
Жадаллик қиймати йўлнинг барча босқичлари, шу жумладан эшик ўринлари учун ҳам формула бўйича ҳисобланади
(4)
бунда
- йўлнинг кўрилаётган i- ва ундан олдинги қисмларининг кенглиги,м.;
- йўлнинг кўрилаётган i- ва ундан олдинги қисмларида одамлар оқими ҳаракатининг жадаллиги, м/мин.
Do'stlaringiz bilan baham: |