2-§. Таълимни ахборотлаштириш, унинг тавсифи ва асосий тушунчалари
Одамзоднинг ўз ривожланишини барча босқичларида ва барча фаолият соҳасида, шу жумладан, таълим жараёнида ҳам олдида доимий равишда ахборот тўплаш, уни қайта ишлаш ва ахборот билан алмашиниш масаласи турган. Табиийки, шу сабабли таълимнинг ахборот таъминоти – ахборотни қандайдир ташувчиларда уни акслантириш шакл ва усули яратилган.
Етарлича узоқ вақтлар мобайнида бундай таъминот ташувчиси ва олинган ахборотни тўплаши, уни қайта ишлаши ва узатиши учун, одамнинг мияси, тили ва эшитиш каби органлари асосий қурол бўлиб хизмат қилган.
Компью́тер (ингл. computer —«ҳисоблагич») — берилган, очиқликда аниқланган ўзгарувчи амаллар кетма-кетлигини, кўпроқ сонли ҳисобларни бажара оладиган қурилма ёки тизим.
Дунёга компьютернинг кириб келиши, бу ҳолатни тубдан ўзгартириб, оқибатда ахборот, ахборот технологиялари, ахборот коммуникация технологиялари, информатика, ахборотлаштириш, компьютерлаштириш ва таълимни компьютерлаштириш каби тушунчаларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлди.
Ахборот — (лат. informatio — тушунтириш, баëн қилиш) — шартли сигнал (белги)лар ëрдамида шахслар, предметлар, далиллар, воқеалар, ҳодисалар ва жараëнлар ҳақида уларни тасвирлаш шаклидан қатъий назар узатиладиган ва сақланадиган маълумотлар.
Ахборот излаш – бу у ёки бу сўров бўйича сақланаётган ахборотлардан маълумотларни танлаш жараёни. Одатда, сўровлар сақланаётган ахборотнинг тартибланганлигини ҳисобга оладилар.
Ахборотни тақдим этиш — бу аниқ масалаларни ечишда маълумотларни олиш (узатишда)дан ёки сақлашдан (излашда) кейинги фойдаланиш учун қулай шаклга келтириш жараёни.
Ахборотни узатиш — аниқ масалаларни ечиш учун маълумотларни зарур тақдим этиш шаклда узатиш жараёни.
Ахборотни ҳимоя қилиш — бу маълумотларни қандай бўлса, шундайлигича сақлаш, шунингдек, унга киришни чегаралаш жараёнларидир.
Технология (юнонча techne – τέχνη — санъат, маҳорат ва logos – λόγος-тушунча, таълимот) - қандайдир маҳсулотни олиш учун (таълимда - ўқувчиларга таълим-тарбия беришда)кетма-кет қўлланиладиган бир неча амалларнинг рационал (турғун) бирлашмаси. Технология услубиётнинг мантиқий ва амаллик ишлаб чиқиладиган ўзаги сифатида қабул қилиниши мумкин. Технология белгилари: мақсадни қўйиш, педагогик тизимларни баҳолаш, муқобиллик асосида режа ва дастурларни янгилаш, амаллик компоненталар, фаолиятни ташкил этишнинг воситалари ва усуллари, жараён самарадорлигининг доимий ўсиши, салоҳиятли ишлаб чиқиладиган педагогик натижаларлардир. Бу атама қадим замонлардан фойдаланилган. Ҳозирги кунларда кўпинча сўзлашувда технология атамасини инглизча Know How (ноу-хау) - биламан қандай (бажаришни) сўз бирикмаси билан алмаштирадилар.
Компьютер технологиялари (КТ) ёки ахборот технологиялари (АТ) — бу компьютерлардан фойдаланган ҳолда ахборотни сақлаш, қайта ишлаш, узатиш, ҳимоялаш ва ишлаб чиқиш жавоб берадиган технологияларнинг умумлашган номи. Замонавий ишлаб чиқариш, фан, маданият, спорт ва иқтисоднинг компьютер қўлланмайдиган соҳаларини тасаввур қилиш қийин. Компьютер инсонга ишда, кўнгил очар ўйинларда, таълимда ва илмий тадқиқотларда ёрдам беради. Компьютер технологиялари — бу XXI аср фанининг олдинги чегарасидир.
Ўқитишнинг компьютерли технологиялари — бу компьютер ёрдамида ахборотни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва ўқувчига узатиш жараёнидир. Ҳозирги кунга бундай технологик йўналишлар кенг тарқалган бўлиб, уларда компьютер:
• ўқувчиларга билим узатиш мақсадида ўқув материалини тақдим этиш;
• ахборотнинг қўшимча манбаси сифатида ўқув жараёнларни ахборотли қўллаб-қувватлаш;
• ўкувчиларнинг билим даражасини аниқлаш ва ўқув материалларни ўзлаштирганлигини назорат қилиш;
• билимларни амалий қўллаш кўникмаларини эгаллаш учун универсал тренажер;
• шунингдек, мутахассисларнинг касбий фаолиятларида восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Ахборот технологиялари – ахборотни излаш, тўплаш сақлаш қайта ишлаш, тақдим этиш, тарқатиш жараён ва услублари тўплами ва бундай жараён ва услубларни амалга ошириш йўллари ҳамда воситаларидир.
Ахборот технологияларининг такомиллаштирилиши жамиятни ахборотлаштиришда муҳим омил ҳисобланади. Ахборот технологиялари эса, информатика қонун-қоидалари асосида такомиллаштирилади. Шу маънода, ушбу бобда ахборот технологияси, уни ривожланишига таъсир этувчи омиллар, жамиятни ахборотлаштириш йўналишлари ва ахборот технологияларининг хусусиятлари ўрганилади.
Ҳозирги кунда “ахборот ва компьютер технологиялари” иборалари кундалик турмушда энг кўп қўлланиладиган тушунчалар десак муболаға бўлмайди. Чунки, ҳаётнинг қайси соҳасини олмайлик, қандай амалларни бажармайлик, албатта, ахборотлар билан иш кўрамиз. Яъни, ахборотлардан фойдаланиш, ахборот алмашиш, уларни узатиш, ўзлаштириш инсон фаолиятининг асосий негизини ташкил этади.
Ҳозирги кунда ахборот технологияси жамиятнинг жадал ривожланишига таъсир этувчи энг муҳим омил ўисобланади. Ахборот технологияси инсоният тараққиётининг турли босқичларида ҳам мавжуд бўлган бўлса-да, ҳозирги замон ахборотлашган жамиятининг ўзига хос хусусияти шундаки, цивилизация тарихида илк бор билимларга эришиш ва ишлаб чиқаришга сарфланадиган куч, энергия, хом ашё, материаллар ва моддий истеъмол буюмларига сарфланадиган харажатлардан ортиқ бўлди, яъни ахборот технологиялари мавжуд янги технологиялар орасида етакчи ўринни эгалламоқда.
Ахборот технологияси саноати мажмуини компьютер, алоқа тизими, маълумотлар омбори, билимлар омбори ва у билан боғлиқ фаолият соҳаларини ўз ичига олади. Ахборот технологияси соҳасида бевосита ишламайдиган одамлар ҳам кундалик ишларида, унинг имкониятларидан фойдаланадилар. Ахборот технологиялари борган сари турмушнинг барча соҳаларига кўпроқ сингиб бормоқда ва унинг ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда.
Кундалик турмушда турли кўринишдаги ахборотлар, масалан, матнли, графикли, жадвалли, овозли (аудио), расмли, видео ва бошқалар билан иш юритамиз. Уларни бир турдаги ахборот билан ишлаш (йиғиш, сақлаш ва ҳ.к.) учун турли ахборот қурилмалари керак ва улар турли техник характеристикаларга эга бўлади.
Ахборот технологияларининг ҳозирги замон тараққиёти ва ютуқлари, фан ва инсон фаолиятининг барча соҳаларини ахборотлаштириш зарурлигини кўрсатмоқда. Чунки, айни шу соҳа бутун жамиятнинг ахборотлаштирилиши учун асос ва муҳим замин бўлади.
Ахборот технологияларининг техник воситалари. Техник воситалар меҳнат фаолиятида ишлаб чиқариш воситаларининг ролини бажариб, ахборот технологияларининг ажралмас ва энг муҳим ташкил этувчиларини ташкил этади.
Техниканинг асосий вазифаси:
— инсоннинг меҳнат кучланишининг самарадорлик даражасини енгиллаштириш ва кўтариш;
— меҳнат фаолият жараёнида, унинг имкониятларини кенгайтириш;
— инсонни саломатлиги учун хавфли шароитларда ишлашдан (тўла ёки қисман) озод этиш.
Ахборот технологиялари восита ва услублари ўзига қуйидагиларни оладилар:
— техник воситалар мажмуаси;
— техник мажмуани бошқариш воситалари;
— ташкилий-услубий таъминот.
Do'stlaringiz bilan baham: |