Янги ахборот технологиялар воситалари (ускуналари) — микропроцессор техникаси, замонавий телекоммуникация восита ва тизимлар ҳамда ахборотли алмашиниш, аудио-, видеотехника ва ш.к. асосида ишлайдиган, ахборотни тўплаш, жамлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш амалларини таъминлайдиган: турли синфдаги компьютерлар («супер»дан бошлаб то «палм-топ»гача), матнли процессорлар, компьютерга нутқни киритиш қурилмаси, сканерлар, маълумотлар ва билимлар омборларини бошқариш тизимлари, мультимедиа тизимлари, видео- ва телематн, модемлар, компьютер тармоқлари, ахборот излаш тизимлари, рақамли фотокамералар, эксперт ўқитиш тизимлари, график ахборотларни чиқариш қурилмалари, гиперматнлик тизимлар, телевидение, радио, телефон ва факс, овозли электрон почта, телеанжуман, электрон жадваллар, электрон календарлар, электрон эълонлар тахтаси, интернетдаги навигация дастурий воситалар, электрон кутубхоналар, ўқув дастурий воситалар, сир сақлагич аппаратура, муҳаррир-нашрли тизимлар, cd-rom, матнни биладиган тизимлар дастурий мажмуалари (дастурлаш тиллари, трансляторлар), матн бўйича нутқни синтезаторлари, маълумотларни узатиш воситалари, пейжерлар, «виртуал ҳақиқат» тизимлари, геоахборотли тизимлар, махсус вазифаларга мўлжалланган ахборот тизимлари ва бошқа дастурий-аппаратли восита ва қурилмалардан иборатдир.
Компьютерли ахборот технологиялари (КАТ) деганда, ахборот олиш, сақлаш ва узатишга мўлжалланган компьютер жиҳозлари ва дастурий таъминотни тушуниш мумкин.
Компьютерлаштириш – электрон ҳисоблаш машина (компьютер)лар-нинг инсоният фаолиятининг турли жабҳаларига кенг жорий этиш.
Таълимни компьютерлаштириш – таълим муассасаларини замонавий ҳисоблаш техникаси, яъни компьютерлар билан жиҳозлаш жараёни.
Компьютерлаштириш информатикалаштиришнинг зарурий, лекин етарли бўлмаган шартидир. Таълимда компьютер қурол бўлиб, уни фойдаланиш ўқитиш жараёнини тубдан ўзгартиришга олиб келиши лозим. Чунки, ўқитиш ўқувчига ахборот узатишдан иборат. У ҳолда, Б.Н.Глушков таъбирича (ахборот технологиялари - ахборотни қайта ишлаш билан алоқадор жараёнлар), ахборот технологиялари доим фойдаланилган, яъни ихтиёрий педагогик технология – ахборотлидир. Компьютерлар таълимда кенг қўлланила бошлангандан кейин, «таълимнинг янги ахборот технологияси» тушунчаси пайдо бўлди.
Информатика - нем. Informatik, ингл. Information technology, фр. informatique, ингл. computer science — компьютерли фан — АҚШда, ингл. computing science — ҳисоблаш фани — Буюк Британида) — ахборотни олиш, тўплаш, сақлаш, ўзгартириш, узатиш ва фойдаланиш усуллари ҳақидаги фан.
Таълимни информатикалаштириш – бу компьютер ёрдамида ўқитишнинг ахборот таъминотини мақбул фойдаланишга қаратилган жараёндир. У том маънода педагогикдир, чунки унда педагогик масалалар ечилади. Ушбу масалаларнинг рўйхати, мақбуллик мезонлари, кириш маълумотлари ва зарур натижаларнинг барчаси ўқитиш жараёни билан аниқланади.
Таълимда «педагогик технология» ва «ахборот технология» тушунчалари – бу аниқ бир маънода синоним тушунчалардир.
Коммуника́ция (лот. communicatio —маълумот, узатиш; лот. Commu-nico - умумий қиламан) – тирик организмлар орсида ахборот алмашиниш (мулоқот).
Коммуникацион технологиялар – бу ахборот узатиш жараёни ва услублар ҳамда уларни амалга ошириш усулларидир.
Ахборот коммуникацион технология (АКТ) – услуб, ишлаб чиқариш жараён ва дастурли-техник воситаларнинг, фойдаланувчилар фойдасига ахборотни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш, акслантириш ва фойдаланиш мақсадида интеграция қилинган тўпламидир.
Ахборот коммуникацион технологиялари – бу ахборот ва коммуникацион жараёнларни биргаликда амалга ошириш учун мўлжалланган технологиялардир.
Дунё бўйича кўпгина тадқиқотлар, ахборот коммуникация технологиялари ўқувчини ўқитиш натижаларини ва ўқитувчилар ўқитишининг сифатини яхшилаш мумкинлигини исботлади. Япониянинг Таълим мультимедиа миллий институти томонидан қилинган маъруза, таълим соҳасида АКТ интеграция дастури ёрдамида ўқувчиларнинг ўзлаштиришига, айниқса математика, шунингдек, илмий ва ижтимоий тадқиқотлар бўйича «Билим - тушуниш» ва «Амалий ва тақдимотли кўникмалар» соҳасида ижобий таъсир этишини исботлади.
АКТнинг таълимдаги асосий устиворлиги:
- АКТ ёрдамида тасвирлар ўқитиш ва ўқиш жараёнида ўқувчини ҳам, ўқитувчини ҳам хотирасига таъсир этган ҳолда осонгина фойдаланиши мумкин.
- АКТ ёрдамида ўқитувчилар ўқувчиларга кўп тушинишни таъминлаган ҳолда, мураккаб кўрсатмаларни осонгина бериши мумкин.
- АКТ ёрдамида ўқитувчилар интерфаол синфлар яратиши ва дарсни қизиқарлироқ қилиши, бу билан ўқувчиларнинг дарсга қатновини яхшилаши мумкин.
АКТнинг таълимдаги асосий камчиликлари:
- техникани созлаш анчагина хавфли бўлиши мумкин;
- сотиб олиш анчагина қимматга тушади;
- АКТ билан муносабатда бўлиш тажрибаси бўлмаган ўкитувчиларда ўзига хос қийинчиликлар пайдо бўлиши.
Замонавий АКТ ларни қўллаш ўқитишнинг натижасига эришиш мақсадида ўқувчи ва ўқитувчи орасида мақбул ўзаро таъсир этишни ташкил этиш имкониятини беради ва бир вақтни ўзида: муаммоли мазмун кўргазмалилик воситалари; дастурли ўқитиш воситалари ва назоратини фойдаланишни кўзда тутади.
Муаммоли мазмун кўргазмалилик воситалари – бу ўқитувчи-ўқувчи схемадаги ўқитишнинг тўғри алоқасини ўрнатишдир (1-схема). Ўқитиш ва назоратнинг дастурли воситалари – ўқитувчи-ўқувчи схемадаги ўқитишнинг тескари алоқасини ўрнатишдир (2-схема).
Ў қитувчи Ўқувчи
1-схема . Муаммоли мазмун кўргазмалилик воситалари
Ў қувчи Ўқитувчи
2-схема. Дастурли ўқитиш воситалари ва назорати
АКТ ларни жорий этишда қуйидаги муаммолар келиб чиқади:
- ўқув курсни компьютерлаштириш учун ўзгартириш;
- ўқув жараёнини компьютерни қўллаш орқали ташкил этиш;
- қандай восита ва қандай билимларни назорат қилиш, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш;
- қўйилган педагогик ва дидактик масалаларни ҳал этиш учун қандай АКТни қўллаш керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |