Техник воситаларни мажмуаси — бу бевосита ахборотли ўзгартиришлар амалга ошириладиган ускуналар, мосламалар, машиналар, механизмлар ва автоматик қурилмалар йиғиндисидир.
Техник мажмуани бошқариш воситалари ахборотли ўзгартириш-ларни жорий этиш учун техник воситаларни шахс томонидан мақсадли фойдаланишни амалга ошириш имкониятини беради.
Ташкилий-услубий таъминот техник воситалар ва шахснинг барча амалларини ахборотли ўзгартиришларни мўлжалига мос равишда ягона монологик жараёнга жорий этишни боғлайди ва ўзига:
— аниқ масалани ечиш доирасида турли ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш бўйича меъёрий-услубий материаллар;
— воситаларни ишлатиш бўйича кўрсатмали ва меъёрий, шу жумладан, ишлаш техник ҳавфсизлиги ва жиҳозларни меъёрида ишлаб туришини қўллаб-қувватлайдиган шароитлар бўйича материаллар;
— аниқ компьютерли ахборот технологияси доирасида шахснинг ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмали ва меъёрий-услубий материалларни олади.
Агар техник воситаларнинг асосини компьютер техникаси воситалари ташкил этса, у ҳолда гап компьютерли ахборот технологиялари ҳақида боради.
Янги ахборот технологиялари ҳақида гапириш мумкин, агар у:
- педагогик технологиянинг асосий тамойилларини (аввалдан лойиҳалаш, мақсад қўйиш, бутунлик) қаноатлантирса;
- дидактикада аввал назарий ёки амалий ечилмаган масалаларни ечса.
Бунда ахборотни тайёрлаш ва узатиш воситаси бўлиб, компьютер хизмат қилади.
Ўқитиш жараёнининг ахборот таъминоти, унинг барча компоненталарини тўла, тизимли тавсифласа, унинг ҳар бир бўғинида ахборот технологиялари асосида зарур дидактик масалаларни ечиш имкониятини берса.
Жамиятни ахборотлаштириш деганда, ахборот - иқтисодни ривожлантириш, мамлакат фан-техника тараққиётини, жамиятни демократлаштириш ва интеллектуалллаштириш жараёнларини жадаллаштиришни таъминлайдиган жамиятнинг бойлиги сифатида қўллаш жараёни тушунилади.
Дарҳақиқат, жамиятни ахборотлаштириш – инсон ҳаётининг барча жабҳаларида интеллектуал фаолиятнинг ва ролини ошириш билан боғлиқ объектив жараён ҳисобланади.
Жамиятни ахборотлаштириш республикамиз халқи турмуш даражасининг яхшиланиши, ижтимоий эҳтиёжларнинг қондирилиши, иқтисоднинг ўсиши, фан-техника тараққиётининг жадаллашиши учун хизмат қилади.
Ахборот технологиялари ўзининг ривожланишида бир неча босқичларни босиб ўтган.
Биринчи босқич – қўллик. Ахборот технологиялар асосида ручка ва ҳисобчининг китоби бўлган. Алоқа хат юбориш йўли билан амалга оширилган. Бу босқич ахборотли қайта ишлашнинг паст унумдорлиги билан характерланади.
Иккинчи босқич – механик.Бу босқич шу билан характерланадики, унда ахборотни қайта ишлаш учун ёзув машинкалари ва телефон қўлана бошланди. Учинчи босқич – ахборотни электрик қайта ишлаш. Ахборотни қайта ишлаш учун электрик ёзув машинкалари ва нусҳаловчи воситалар қўлланила бошланди.
Тўртинчи босқич – компьютерли технология. ЭҲМни пайдо бўлиши. Ахборот технология, ўзига ахборотни қайта ишлаш минимумини: ҳисобга олиш; таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш каби учта компонентасини олади ва автоматлашган тизимларнинг ривожланиш оғирлик марказининг одам-машинали жараёнларни максимал қўллаган ҳолда ушбу компоненталарга ўтиши ҳосил бўлади
Бешинчи босқич – шахсий компьютерларни пайдо булиши. Ҳисоблаш марказларидан тақсимланган ҳисоблаш салоҳиятга ўтиши ҳосил бўлди, ахбортни қайта ишлаш технологиясининг бир жинслилигини кўтарилиши ҳосил бўлди.
Олтинчи босқич – янги ахборот технологиялар босқичи. Шахсий компьютерларни ахборотли соҳага жорий қилиш ва алоқанинг телекоммуникацион воситаларини қўллаш ахборот технология-ларининг янги босқичини ривожланишига олиб келди.
Янги ахборот технология – бу шахсий компьютерлар ва телекоммуникацион воситаларини фойдаланувчисининг «иноқли» интерфейсли ахборот технологиясидир. Янги ахборот технологиялари қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
- компьютер билан интерфаол (мулоқотли) иш тартиби.
- бошқа дастурий маҳсулотлар билан интеграцияланганлиги.
- маълумотларни ва масалаларни қўйилишининг ўзгариши жараёнининг эгилувчанлиги.
Ахборот технологияларнинг асосий турларига қуйидагилар киради;
1. Маълумотларни қайта ишлашли (тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, ҳужжатлар яратиш).
2. Бошқариш (турли ҳисоботлар яратиш).
3. Автоматлаштирилган офисли.
4. Қарор қабул қилишни қўллайдиган.
5. Эксперт тизимлари.
6. Биллингли тизимлар (мижозлар билан автоматлаштирилган ўзаро ҳисоб – китоблар қиладиган бизнес - қурол) ахборот технологялари.
Ахборот технологиялари ускуналари сифатида кенг тарқалган дастурий маҳсулот турларидан фойдаланилади. Шуларни эътиборга олиб, «Янги ахборот технологиялар воситалари» тушунчасини қўйидагича таърифлаш мумкин.