Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Қишлоқ хўжалик корхоналари бош тарҳлари



Download 2,93 Mb.
bet99/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Қишлоқ хўжалик корхоналари бош тарҳлари.

/5; 14/
Қишлоқ хўжалик корхоналари бош тарҳларига қўйиладиган ёнғинга қарши меъёрий талаблар. Қишлоқ хўжалик корхонаси майдонининг функционал майдончаларга бўлиниши. Ўт ўчириш депосининг ўрни.
Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалик корхоналарини режасини тузиш ва қурилиш олиб бориш ишлари, олдиндан келишилган лойиҳалар асосида олиб борилади. Ёнғин хавфсизлиги талабларини бажарилиши учун, одамлар яшайдиган жойларда ёнғин тарқалишини чегаралайдиган чора-тадбирлар кўрилиши зарур, яъни-ёнғинга қарши оралиқларга, лойиҳалаш пайтида шу жойнинг рельефи, эсадиган шамоллар йўналишини ҳисобга олиш, турар жой ва айрим иншоотларга олиб борадиган йўллар, сув билан таъминлайдиган тармоқлар қуриш ва ҳ.к..
Қишлоқ турар жойи лойиҳасини яратиш зоналаш, яъни қурилиш ҳудудини турли вазифа бажарадиган иншоотлар қуриш учун алоҳида зоналарга ажратишга таянади. Асосий зоналар икки турга бўлинади: турар жой ва ишлаб чиқариш зоналари. Ёнғинга қарши оралиқнинг ўлчамларини белгилайдиган меъёрлар айни пайтда, оралиқнинг катталиги маълум сабабларга кўра талаб этилган меъёрга жавоб бера олмаган ҳолларда унинг ўрнини тўлдириш усулларини белгилайди. Қуйидаги тадбирлар ёнғинга қарши оралиқларни кичрайтириш имкониятини беради:

  • икки ёнма-ён бино майдонини ёнғинга қарши бўлма майдонигача кичрайтириш;

  • ташқи ёнғинга қарши деворлар ўрнатиш;

  • 1- ва 2- даражада ўтга чидамли биноларда ҳамма ёғи берк ташқи деворлар ўрнатиш;

  • ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғинга хавфлилигини пасайтириш;

  • омборлар сиғимини камайтириш;

  • сақлаш усулларини ўзгартириш ва бошқалар.

Корхоналарнинг асосий бино ва иншоотларини II даражали оловга бардошлик ва масъуллик даражаси бўйича лойиҳалаштириш лозим. Дон омборхоналари ва қабул қилиш, қуритиш ҳамда дон маҳсулотларини, ҳом - ашёни чиқариш алоҳида хоналари, шунингдек дон омборлари транспорт йўлакларини масъуллиги III синф ва III, IV синф оловга бардошлиги даражаси бўйича лойиҳалашга йўл қўйилади. Бу ҳолда дон қуритиш хоналари ўт хонаси қўшни хоналардан туйнуксиз деворлар ва ораёпмалар билан ажратилиши, бунга мувофиқ равишда уларнинг оловга бардошлик чегараси 2 ва 1 соатдан кам бўлмаслиги, ёнғин тарқалиши чегараси нолга тенг ва ташқарига бевосита чиқиши лозим. Ишлаб чиқаришни портлаш, ёнғинга қарши ва ёнғин хавфи бўйича тоифасини технологик лойиҳалаш меъёрлари бўйича қабул қилиш керак.
Дон омборхоналари бинолари ёни орасида дон маҳсулотларини қабул қилиш, қуритиш, тозалаш ва чиқариш иншоотлари, шунингдек омухта ем заводлари, ёрма цехлари, унумдорлиги кеча кундуз 50 т бўлган тегирмон биноларини жойлаштиришга йўл қўйилади. Ушбу қайд этилган дон омборхоналари ҳамда бино, иншоотлар орасидаги масофа қуйидаги шароитларда меъёрланмайди, агар:
- дон омборхоналари ён деворлари ёнғинга қарши барпо этилган бўлса;
- дон омборхоналари бўйлама ўтиш жойлари чизиғи орасидаги (4м дан кам бўлмаган кенгликда) 400м дан ошмаса;
-II даражали оловга бардош бино ва иншоотлар дон омборхоналари томонидан деворларнинг оловга бардошлик чегараси билан очиқ ўринли туйнуксиз деворлари мавжуд бўлиб, уларни тўлдириш 1,2 соатдан кам бўлмаслиги лозим.
Қоидага биноан, асосий бино ва иншоотларни ўзаро бирлаштириш керак, бунда II даражали бино ва иншоотларини бирлаштиришга йўл қўйилади (жумладан, транспорт йўлаклари ва бошқа технологик коммуникацияларни ўрнатиш билан).
Б тоифада ишлаб чиқариш хоналари ҳамда элеватор ишчи биноларни ишлаб чиқариш хоналари, тегирмонларнинг дон тозалаш бўлимлари, силос корпусларининг силос усти ва силос ости қаватларини ташқи тўсувчи қурилмалари, одатда енгил улоқтирилувчи қурилмалардан лойиҳалаш керак, уларнинг майдонлари ҳисоб бўйича аниқланади. Ҳисоблаш маълумотлари бўлмаган тақдирда, енгил улоқтирилувчи қурилма майдони портлаш хавфи бўлган хонанинг 1 м3 0,03 м2 дан кам бўлмаган катталикда қабул қилиш керак. Енгил улоқтирилувчи қурилмалар ташқи тўсиқ сатҳи бўйича бир текисда бўлиниши лозим.. Томонлар нисбати 3:1 дан ортиқ хоналарнинг ён деворлари енгил улоқтирилувчи қурилмаларга эга бўлиши керак. В, Г ва Д ишлаб чиқариш, I ва II даражали оловга бардош корхоналар ишлаб чиқариш биноларига ёрдамчи хоналарни ёндошмаларида ( ўрнатмаларда) жойлаштириш мумкин.
Катта қувватли дон қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқариш биноларини (корпус) (тегирмонлар, ёрма, омухта ем цехлари ва заводлари), одатда кўп қаватли синчли, устунлар тўри 9х6 ёки 6х6 м, қаватлар баландлиги 4,8м ва 6,0м (ишлаб чиқариш технологиясига қараб) қилиб лойиҳалаш лозим. Элеваторлар ишчи биноларини кўп қаватли синчли, шунингдек силос иншооти қурилишида силослар бирикмасидан силос қисмида жойлашган ишлаб чиқариш хоналари билан, (шу жумладан силос устида ва силос остида) оралиғи 6м ва қаватлар баландлиги 7,2м ва синчли қурилмаларни кўтариш билан (устунлар тўри, одатда 6м) лойиҳалаштирилади. Силосларнинг ишлаб чиқариш хоналарига туташувчи деворлари оловга бардошлик чегараси 2 соатдан кам бўлмаслиги керак. "Б" тоифадаги ишлаб чиқариш биноларининг қаватлари сони кўпи олганда 8 қаватгача, элеваторларнинг ишчи бинолари, умумий баландлиги то 60м гача бўлганда чекланмайди. Элеваторлар ишчи бинолари баландлигини катталаштиришга, ёнғин назорати органлари билан ўрнатилган тартибда келишилган ҳолда рухсат берилади.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish