Одамлар кўп йиғиладиган масканларнинг бино, иншоот, хоналарига ва ҳудудни тутишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг талаблари.
/11; 14; 16/
Аҳоли яшаш жойлари, муассасаларнинг ҳудуди, бинолар, қурилиш ва иншоотлар, участкалар, ёнғин хавфсизлиги оралиқлари, дала-ҳовлилар, турар жойларнинг атрофига ЁХҚ 01-97 томонидан қўйиладиган талаблар.
ЁХҚ 01-97 томонидан қўйиладиган талаблар:
1.3.1.1. Аҳоли яшаш жойлари, муассасаларнинг ҳудуди, бинолар, қурилиш ва иншоотлар, участкалар, ёнғин хавфсизлиги оралиқлари, дала-ҳовлилар, турар жойларнинг атрофи ва ҳудуди ўз вақтида қуруқ ўтлардан, қуриган шох-шаббалар, барглардан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, ахлатлардан ва бошқа ёнувчи материаллардан тозаланиши керак.
Ёнувчи чиқиндилар, ахлат, алоҳида ажратилган майдончадаги қутиларга йиғилиши ва маскан ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши керак.
1.3.1.2. Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги оралиғида асбоб ва ускуналарни, материалларни, автомобилларни сақлаш, қурилиш ишларни олиб бориш тақиқланади.
1.3.1.3. Бино, қурилма, иншоотларга, очиқ турдаги омборхоналарга, ёнғин вақтида фойдаланиши мумкин бўлган сув ҳавзаларига, ёнғин хавфсизлиги анжомларига, стационар ўт ўчириш нарвонларига бориш йўллари ва йўлаклари тўсиб қўйилмаслиги, қиш кунлари қор ва музлардан тозалаб турилиши керак.
Автомобил йўллари ёпилиши ҳақидаги ахборот (агарда улар таъмирлаш учун ёки бошқа сабаб билан ёпилса) шаҳар ёки туман ўт ўчириш қисмига дарҳол хабар берилиши ҳамда ёпилган йўл қисмини энг яқин айланиб ўтиш белгиси қўйилади.
1.3.1.4. Вақтинчалик қуриладиган дўконлар, иншоот, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш масканлари ва бошқа бинолардан камида 15 метр узоқликда (агарда бошқа меъёрлар бўйича узоқроқ масофа талаб қилинмаса) ёки ёнғинга чидамли девор ёнида ўрнатилиши мумкин. (Давлат ёнғин назорати билан келишилган ҳолда).
1.3.1.5. Махсус ажратилган жойлардан ташқари масканлар ҳудудида чекиш тақиқланади.
1.3.1.6. Чиқиндиларни ёқиш ва гулханлар уюштириш ман этилган оралиқдан ташқарида, яъни бино ва иншоотларидан камида 50 метр узоқ масофада амалга ошириши мумкин. Чиқинди ва бўш идишларни ёқишни корхона хизматчиларининг қаттиқ назорати остида шамолсиз об-ҳавода, махсус ажратилган жойлардан амалга ошириш мумкин.
1.3.1.7. Сув манбалари, ташқи ўт ўчириш нарвонлари, биноларга кириш жойларини тезда топиш учун маскан ҳудуди етарли ёруғлик билан таъминланган бўлиши керак.
1.3.1.8. Турар жойлар, дала ва боғ ҳовлиларида, маъмурий ва аҳоли кўп йиғиладиган бинолар ҳудудида енгил ва тез ёнувчи суюқликларни, сиқилган ёки суюлтирилган газ сиғимларини қолдириш ман этилади.
1.3.1.9. Ўрмонларда жойлашган болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари атрофида кенглиги 3 метрдан кам бўлмаган минераллаштирилган ҳимоя йўлакчаси бўлиши керак.
1.3.1.10. Қишлоқ, аҳоли яшаш пунктлари, боғдорчилик уюшмалари ва дала ҳовли кооперативлари 300 тадан кам хўжалик бўлса ёнғинни ўчириш учун қўлда кўтариб юриладиган 1 та мотопомпа, 300 тадан 1000 тагача хўжаликларга автомобилга уланадиган мотопомпа, 1000 та хўжаликдан ортиқ бўлса, ўт ўчириш автомобиллари билан таъминлаши зарур.
Ўт ўчириш қисмидан 50 чақиримдан ортиқ масофада жойлашган қишлоқ жойларидаги дам олиш ва соғломлаштириш масканлари маҳаллий ҳокимиятлардан тасдиқланган ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизматлари билан келишилган қарор асосида ўт ўчириш техника ва анжомлари билан таъминланиши керак.
1.3.1.11. Аҳоли турар жой ва масканлари ҳудудини ёнувчи чиқиндилар тўпланадиган жойга айлантириш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |