Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Эвакуация йўлларига меъёрий ҳужжатлар томонидан қўйиладиган талаблар



Download 2,93 Mb.
bet104/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Эвакуация йўлларига меъёрий ҳужжатлар томонидан қўйиладиган талаблар.

/14; 15; 16; 20; 27/
ҚМҚ 2.08.02-96 ва ЁХҚ 01-97 томонидан эвакуация йўллари, уларнинг узунлиги, кенглиги, ҳар бир нуқтадан энг яқин эвакуация чиқиш йўлигача бўлган энг узоқ масофага қўйиладиган талаблар.
Бино ичидаги эвакуация йўлларида қўлланиладиган ўт ўчириш ва тутундан ҳимоялаш воситаларидан қатъий назар,одамлар мазкур бинодан бехатар чиқиб кетишларини таъминлаши керак.
Эвакуация йўллари деб қуйидаги йўллар аталади:
а) биринчи қаватдан ташқарига

  • бевосита олиб чиқадиган;

  • коридор орқали;

  • даҳлиз (вестибюл, фойе) орқали;

  • зинапоя катаги орқали;

  • коридор ва вестибюл орқали;

  • коридор ва зинапоя катаги орқали олиб чиқадиган йўллар;

б) биринчи қаватдан бошқа ҳар қандай қаватдан

  • бевосита зина катаги ёки 3- турдаги қават зинапоясига олиб чиқадиган;

  • бевосита зина катаги ёки 3- турдаги қават зинапоясига олиб чиқадиган коридорга чиқиш йўли;

  • бевосита зина катаги ёки 3- турдаги қават зинапоясига олиб чиқадиган даҳлиз (фойе)га чиқиш йўли;

в) а ва б бандларида кўрсатилган чиқиш йўллари билан таъминланган А ва Б тоифаларидаги қўшни хонага олиб чиқадиган йўл (Ф5 тоифасидаги хоналардан ташқари). А ва Б тоифаларидаги хоналарга мазкур хоналарга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва доимий ишчи ўринлар бўлмаган хоналардан олиб борадиган йўлларни эвакуация йўли деб ҳисоблаш мумкин.
Ёнғинга бардошлилик даражаси ҳар-хил биноларда эвакуация йўлларида ёнғин хавфи бўлган материалларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Умумий йўлакларда девор сатҳида 2 м дан кам баландликда бўртиб турувчи жиҳозлар, газ қувурлари ва ёнувчи суюқликли қувур ўтказгичлари, шунингдек, жавонлар, коммуникациялар ва ёнғин жавонлари бундан мустасно, жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
60м дан кўпроқ узунликдаги умумий йўлакларни 2 - турдаги ўтга қарши пардеворлар билан узунлиги ошмайдиган ҳудудларга ажратиш лозим.
Эвакуация йўлларининг уфқий ҳудудлари баландлиги 2 м дан кам бўлмаслиги лозим, эвакуация йўллари уфқий ҳудудлари ва нишаб йўлаклар (пандуслар) эни кам бўлмаслиги лозим:
- 1,2 м- болалар мактабгача муассасалари, қария ва ногиронлар уйлари, касалхоналари, мактаб-интернатлар ётоқ корпуслари ва болалар муассасалари умумий йўлаклари учун, улар бўйича 15 ортиқ киши эвакуация қилинса, бошқа хоналар учун 50 дан ортиқ киши;
- 0,7 м- бир кишилик иш жойларга ўтиш;
- 1,0 м- бошқа барча ҳолларда.
Ҳар қандай ҳолда ҳам эвакуация йўллари шундай энига эга бўлиши керакки, уни хоссаси ҳисобга олинган ҳолда ундан замбилда ётган одамни тўсиқсиз олиб ўтиш мумкин бўлсин.
Эвакуация йўлида полда 45 см дан кам сатҳлар фарқи ва бўртиқлар бўлишга йўл қўйилмайди, эшик остонаси бундан мустасно. Сатҳлар фарқланиш жойларида 3 та дан кам бўлмаган поғонали зина ёки нисбати 1:6 дан ошмайдиган нишаб йўлак (пандус) назарда тутилиши лозим.
Зиналар баландлиги 2,5 м дан ошса, тутқичли тўсиқ бўлиши керак.
Эвакуация йўлларида айланма зиналар ва пиллапоялар, шунингдек, зинапояси турли кенгликдаги ва поғоналари баландлиги марш чегарасида ва зина катаги турлича бўлган зиналар ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
Одамларни эвакуация қилишга мўлжалланган, жумладан, зина катагида жойлашган зиналар марши эни ундаги исталган эвакуация чиқиш жойи (эшиги) энидан кам бўлмаслиги лозим, аммо одатда, кичик бўлмаслиги:
- 1,35 м дан - болалар мактабгача муассасалари, қариялар ва ногиронлар уйлари. касалхоналар, мактаб-интернатлар ва болалар муассасалари учун;
- 1,2 м дан - биринчи қаватдан ташқари, исталган қаватда 200 дан ортиқ киши бўлган бинолар учун;
- 0,7 м дан - бир кишилик иш жойларга олиб борувчи зиналар учун;
- 0,9 м дан - бошқа барча турлар учун.
Эвакуация йўлларида зиналар нишаблиги, одатда 1:1 дан кўп бўлмаслиги, зинапоя эни - одатда 25 см дан кам бўлмаслиги, поғона баландлиги 22 см дан баланд бўлмаслиги лозим.
Бир кишилик иш жойларига ўтиш учун очиқ зиналар нишаблигини то 2:1 гача кўпайтиришга йўл қўйилади.
Эгри чизиқли энли зиналарда зинапоя энини тор томонда то 22 см гача, фақат умумий ишчи жойлари 15 дан кам кишилик бўлган. Хоналарга олиб борувчи зиналар зинапоялари энини то 12 см гача торайтиришга йўл қўйилади.
Зина майдончалари эни зинапоя энидан кам бўлмаслиги лозим, лифтларга тавақали эшик чиқиш олдида, зинапоя эни ва лифт эшиги энининг ярмисини йиғиндисидан кам, аммо 1,6 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Зиналарнинг тўғри зинапояларида оралиқ майдончалар эни 1 м дан кам бўлмаслиги лозим.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish