32. Аҳоли кўп йиғиладиган хоналарда ўринлар жойлашувини лойиҳалаш.
/9; 11; 14; 16/
Томоша залларида ўриндиғи кўтариладиган ўриндиқларни ўрнатиш тартиби. Кресло, стул, курсиларни заллар полига маҳкамлаш. Томоша залларида қия поллар ўрнатиш. Цирк манежи устидаги гумбаз ости бўшлиқнинг энг кўп баландлиги. ҚМҚ омма тўпланадиган хоналар ўтириш жойлари лойиҳасига қўядиган талаблар.
Аҳоли кўп йиғиладиган томоша залларини лойиҳалаш даврида 3-қатордан ортиқча бўлган ярус ёки балконлар сони томоша жойи полидан чиқиб турувчи конструкция остки қисмигача юқори жойлашган яруслар баландлиги, балконлар ёки томоша зали шифти 2,1 м кам бўлмаган ҳолда, қаторлар сони кўп бўлганда 3 м дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилинади. Балкондаги тўсиқликлар ёки яруслар баландлиги 0,8м дан кам бўлмаслиги керак. Тўсиқлар устида тепадан йиқилишдан сақланувчи қурилмалар бўлиши кўзга тутилади.
Қоида бўйича, томошабин залларни лойиҳалашда, ўриндиқлар ва қўзғаланувчи ўриндиқлар кўзда тутилади.
Ўриндиқлар эни (тирсак тагидаги нуқта мобайнида) 0,52 м дан кам бўлмаслиги керак, стуллар ва ўриндиқлар эни 0,45 м дан. Креслолар, стуллар ва ўриндиқлар қатор чуқурлиги мобайнида ўтиш жойларни энини таъмирлаш керак, 0,45 м дан кам бўлмаслиги керак.
Креслолар суянғич масофаси (қатор узунида) 0,9 м дан кам бўлмаслиги керак, суянғич стуллар ва ўриндиқлар ораси 0,85 ва 0,8 м дан кам бўлмаслиги керак, бир хил пайтларда 1 м гача.
Қаторда ёнма- ён жойлашган жойлар сонини бир томондан чиққанда 26дан; икки томондан чиққанда 50 дан бўлиши керак.
Эстраданинг олдинги чегара масофаси (саҳна, авансаҳна ҳамда оркестр чуқурлик тўсиқлиги) ва томошабин залдаги биринчи қатордаги суянғичлар масофаси 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак,томошабин залда 300 гача бўлган жойда бу масофа 1,2 м дан кам бўлмаслиги керак. Эстрада пардасининг баландлиги сатҳини (саҳна, авансаҳна) томошабин залдаги биринчи қатор пол сатҳидан 1 м гача бўлиши керак, томошабинлар залида 500 гача бўлган жойда 0,8 м гача (текис пол билан-1,2 м гача) бўлишлари керак. Томошабинлар залида пол пастлиги 1:7 кўп бўлмаслик керак, зина баландлиги 20 см дан кўп бўлмаслиги керак.
Креслолар, ўриндиқлар ва стуллар ҳамда улар қаторлари томошабинлар залида (12 жой бўлган балкон ва лоджиялардан ташқари) полга қотириш услублари кўзда тутилиши керак.
Залда 300 гача бўлган жойларда (кинотеатр томошабин залдан ташқари) томошабин залларда қотирилмаган ҳолатда бўлиши ҳам мумкин, лекин уларни тўлиб кетишдан, тушиб кетишдан сақловчи ускуналар билан таъминланган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |