Ёнғин содир бўлганда маъмуриятнинг ҳаракати. /11; 14/
Ёнғин содир бўлгандаги маъмуриятнинг мажбуриятлари. Бино ичидаги одамларни эвакуация қилишдаги тадбирлар. Маъмурият томонидан тузилган одамларни эвакуация қилиш режасини тузишдаги асосий саволлар.
Ёнғин содир бўлган пайтда маъмурият аввало жойдаги ёнғин хавфсизлиги хизматлари, ўт ўчириш дружинаси, биринчи даражада дарҳол ёнғин хавфсизлиги хизматларига хабар беришлари, иложи борича инсонларни хавфсизлигини таъминлаш ва қутқариш ҳамда ёнғинни ўчириш чораларини кўришлари керак.
Қурилиш конструкцияларини оловга бардошлик чегараси соат бирлигида белгиланади.
Одамларга ёнғиндан хабар бериш учун бинода ички трансляция тармоғи ишлатилади, хабар берувчи ускуналар ҳамда ташвишловчи ва бошқа товушли сигналлар монтаж қилинган бўлиши керак.
Ёнғин жойига етиб келган шахснинг мажбурияти:
дарҳол ёнғин хавфсизлиги хизматларига хабар бериш;
иш жойида бор бўлган ўт ўчириш воситалари (ўт ўчиргич, ички ёнғин крани,стационар ўт ўчириш ускунаси) билан ёнғинни ўчириш;
ўқув маскани маъмуриятини ёнғин жойига чақириш ва ташкилий чораларни кўриш.
Ёнғин жойига етиб келган маъмурият ёки бошқа мансабдор шахснинг мажбурияти:
ёнғин ҳақидаги хабарни маскан раҳбарига маълум қилиши керак;
ёнғин хавфсизлиги ходимларини кутиб олиш учун йўлакларни ва сув манбаларни яхши биладиган шахс ажратилиши керак;
автоматик равишда хабар бериш мосламаларнинг созлигини текшириб олиш;
ёнғинни ўчиришда қатнашмаётган барча ишчи ва хизматчиларни бинодан чиқариб юбориш;
инсонлар ҳаётига хавф туғилган тақдирда, уларни мавжуд куч ва воситалар ёрдамида қутқариш чораларини кўриш;
зарур бўлган пайтда газ қутқарув хизматини ҳамда тиббий хизматни чақириш;
ёнғинни ўчиришга қаратилган ишлардан ташқари, бинодаги барча ишларни тўхтатиш;
хоналарда ёнғин тез тарқалмаслиги ва тутунга тўлмаслиги учун, зарур бўлганда, электр энергиясини ўчириш, ёнғинга қарши ҳимоялаш мосламаларидан ташқари, юкларни ташишга мўлжалланган мосламаларнинг, асбоб-ускуналарнинг иш фаолиятини тўхтатиш, хомашё, газ, буғ ва сув коммуникацияларни ёпиб қуйиш, ҳаво алмаштириш тизимини ва унга қўшни бўлган хоналарнинг ишини тўхтатиш ҳамда бошқа чораларни кўриш;
ёнғинни ўчиришда қатнашаётган барча ишчи ва хизматчиларнинг, конструкциялар мумкин бўлган бузилишидан, электр токидан жароҳатланишидан хавфсизлигини таъминлаш;
ёнғин ўчириш вақтида бир пайтида корхона конструкцияларни хавфсизлигини таъминлаши; катта ҳарорат таъсирида бузилиши мумкин бўлган конструкциялари совитиш ҳамда алоҳида моҳиятларни билиши.
Ўт ўчириш бўлими етиб келиши билан корхона раҳбари ёки жавобгар шахс ёнғинни ўчириш раҳбарига ёнғин жойини ҳамда қуйидагиларни хабар қилиши керак:
корхона конструкцияларининг ва технологиясининг алоҳида моҳиятлари, чегарадош бино ва қурилмаларда сақланаётган, ишлатилаётган портлаш ва ёнғин хавфига эга модда ҳамда материаллар тўғрисида;
бино ичида ёнғин ўчириш ишларини олиб бораётган ҳамда ёрдамга муҳтож бўлган одамлар сонини айтиш.
Корхона раҳбарини ўт ўчириш штаби таркибига қўшган тақдирда, у мажбур:
ёнаётган бинонинг ўзига хос хусусиятлар (спецификаси) ҳақида ёнғинни ўчириш раҳбарига маслаҳат бериб туриш;
барча ишларни бажариш учун штабни ишчи қуч ва техник-муҳандис персонал билан таъминлаш;
воситаларни олиб келиш учун автотранспорт ажратиш, ёнғинни ўчириш вақтида, керак бўлган пайтида, ёнғинни ўчириш раҳбари буйруғи бўйича ҳар-хил коммуникацияларни ёқиб ва ўчиришни ташкил этиш, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни идишлардан суғуриб олиш;
техник-муҳандис персонал ишлаётган пайтида уларни ёнғинни ўчириш манбаида кузатиб туриш.
Ҳар бир ёнғин содир бўлиш ва тарқалиш хавфи мавжуд бўлганда , маъмурият ҳамма вазиятларни кўриб чиқиши керак. Сабабини аниқлаш учун комиссия ташкил этиши, шарт ва шароит, ёнғин хавфига эга бўлган тақдирда. Масканнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ёнғин хавфсизлиги йўриқномаси тузилиши керак, тузилган буйруқлар жойидаги давлат ёнғин назоратига кўрсатилиши керак. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги умумий жавобгарлик амалдаги қонунларга асосан раҳбарларга юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |