12 маъруза мавзуси:
Фавқулодда вазиятларда аҳолига хабар бериш, аҳолини хатти-харакати.
Режа:
1.Алоқа ва хабар бериш марказлашган тизимини фаолияти.
2.Хабар беришнинг локал тизимларини иш тартиби.
3.Кимёвий хавфли объектда авария содир бўлганида, бериладиган ахборотнинг мазмуни.
А Д А Б И Ё Т Л А Р:
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазасининг бошлиғини “Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофаза тизимини шайлигига келтириш тартиби тўғрисида” 1997 йил 28 октябрдаги № 0108 директиваси.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида" 1997 йил 23 декабрдаги 558 рақамли қарори.
3. Қўчқоров Т.А. ва бошқалар, Ҳарбий алоқа ташкил этиш асослари, Тошкент, Ўқитувчи, 2004 й.
Алоқа ва хабар бериш марказлашган тизимини фаолияти.
Ўзбекистон Республика худудида Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ёки содир бўлиш эҳтимоли бўлганда, алоқа ва хабар бериш тизимини ташкил этишга, фуқаро муҳофаза бошлиғи масъулдир. Алоқа ва хабар бериш тизимининг доимий тайёргарлигини бевосита Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ва вилоятлардаги таъминлайди. Фуқаро муҳофазасининг алоқа тизими муқим, бошқарув пунктларининг алоқа тармоқлари базасига, давлат алоқа тармоғига таянган ҳолда тинч даврида олдиндан ташкил этилади. Республика, вилоят, Тошкент шаҳар алоқа тизими асосини, шаҳар ва шаҳардан ташқари худудлардаги бошқарув пунктларининг алоқа тармоқлари ташкил этилади, улар орқали давлат алоқа тизимига чиқиш таъминланади.
Бошқарув пунктларининг алоқа тармоғи - бошқаришни таъминлаш учун ишлатиладиган алоқа кучлари ва воситаларнинг ташкилий-техник бирлашмасидир.
Алоқа тармоқлари турғун ҳамда кўчма бўлади.
Турғун алоқа тармоқлари республика, вилоят, шаҳар, туман, вазирлик ва идораларнинг шаҳарлардаги ва шаҳардан ташқари ҳудудларидаги бошқарув пунктларидаги муҳофаза иншоотларида жойлаштирилади.
Кўчма алоқа тармоқлари автомобилларда, вертолётларда ва темир йўл вагонларида жиҳозланади.
Турғун алоқа тармоғида узеллар ишдан чиққан ҳолда ва авария-қутқариш ишлари ўтказишда хамда бошқа вазифаларни бажаришда алоқаларни таъминлаб туришга, кўчма алоқа тизими мўлжалланади.
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш давлат тизимида(ФВДТ) радио, симли ва сигнал берувчи алоқа воситалари ишлатилади. Радио муҳим ва ишончли воситаси бўлиб, биринчи галда ФВДТ кучлари вазиятлар жойига олиб борилаётганда ва авария-қутқарув ишлари ўтказилаётганда уларни бошқариш учун ишлатилади.
Бундай алоқа радио тармоқлари ва радио йўналишлари шаклида ташкил этилади. Симли алоқа воситалари фуқаро муҳофазаси кучлари ўз асосий жойида турганда, авария-қутқарув ишлари ўтказаётганда, уларни бошқариш учун ички алоқасини таъминлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |