Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги
2.1. Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги «Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги» курсини ўрганиш натижасида тингловчилар:
1. Тасаввурга эга бўлишлари керак: - ишлаб чиқариш корхоналари ва аграр ишлаб чиқариш мажмуаларининг асосий технологик жараёнлари тўғрисида.
2. Билишлари ва бажара олишлари керак:
хона ва биноларни портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини;
халқ хўжалиги масканларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий меъёрий ҳужжатларни ва улардаги талабларни;
ишлаб чиқариш технологик жараёнларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни назорат қилишнинг ўзига хослигини;
технологик жараёнларда қўлланилаётган асосий аппарат ва ускуналарни ёнғин хавфининг таҳлилини;
технологик жараёнларнинг ўзини ва уларда қўлланилаётган моддаларни, шу билан бирга, уларга ҳарорат, босим ва бошқа омиллар таъсир қилгандаги ёнғин хавфининг таҳлилини;
Суюқлик сатҳи ўзгармас аппаратлар, уларнинг тавсифи ва ёнғин хавфсизлиги. Ёнувчи муҳит ҳосил бўлишининг олдини олувчи техник ечимлар. Сатҳи ўзгармас суюқликли аппаратлар ичида ёнувчи муҳит фақат аппарат ичида атмосфера билан боғлиқ бўлган бўшлиқ (газ фазоси) мавжуд бўлганда ҳамда шу бўшлиқ суюқлик буғлари билан тўйинган ҳолатда ҳосил бўлади.
Умумий ҳолатда аппарат ичида ёнувчи муҳит бор-йўқлиги қуйидагича ифодаланади:
бу ерда и - аппарат ичидаги мавжуд бўлган (ишчи) суюқлик буғлари концентрацияси;
қ , ю - мувофиқ равишда суюқлик буғлари алангаланишининг қуйи ва юқори концентрация чегаралари.
Аппаратларни узоқ вақт ишлаши давомида буғлар аппарат ичидаги бўшлиққа бир меъёрда тарқалади ва миқдори тўйиниш концентрациясига S етади.
Бу концентрациянинг миқдор кўрсаткичи ҳароратга боғлиқ бўлади.
Кимё курсидан маълумки S = f (Т), шунинг учун аппарат ичида ёнувчи муҳит ҳосил бўлиши қуйидаги ифода билан ёзиш мумкин.
ТКАЧ Т ТЮАЧ бу ерда, Т - ҳисобий суюқлик ҳарорати;
ТКАЧ, ТЮАЧ - мос ҳолда суюқлик алангаланишининг қуйи ва юқори ҳарорат чегараси (аппарат ичидаги муҳит босимини ҳисобга олган ҳолда).
Суюқлик сатҳи ўзгармас бўлган ёпиқ аппарат ва сиғимлар ичида ёнувчи муҳит ҳосил бўлишининг олдини олиш техник ечимлари.
1. Газ фазосини йўқотиш :
а) аппарат ёки сиғимларни тўлдириш, лекин бу ҳолатда 3 та хавф туғилади, булар: аппарат тўлдирилганда суюқликнинг тўкилиб кетиши, ҳарорат ўзгариши даврида суюқликнинг кенгайиши натижасида аппаратларнинг шикастланиши ва тўлдирилган аппаратдан суюқликнинг тошиб кетиши хавфи;
б) суюқликни сув қатлами остида сақлаш;
в) бир вақтнинг ўзида ташқи стационар том вазифасини бажарувчи ва сузиб юрувчи понтонли резервуарларнинг қўлланилиши;
г) стационар томи ҳамда сузиб юрувчи понтон мавжуд бўлган резервуарларнинг қўлланилиши.
д) ички қавати йиғилувчан сиғимлардан фойдаланиш.
Хавфсиз ҳарорат тартибини ушлаб туриш. Бунга назорат ва созлаш системалари ёрдамида эришилади.
Бунга қуйидаги ечимлар ёрдамида эришилади:
а) суюқлик юзасида сузиб юрувчи ва унинг буғланишига тўсқинлик қилувчи кўпиклар, эмульсиялар ҳамда ичи бўш микрошариклар ишлатилиши билан;
б) суюқликнинг буғланишини камайтирувчи қўшимчалар қўшиш. Бундай қўшимчалар сифатида спиртлар, ацетон, уксус кислотаси учун сув; нефт маҳсулотлари ва олтингугуртли углерод учун тўрт хлорли углерод; авиацияда ишлатиладиган мотор ёнилғиси учун махсус қуюлтирувчи қўшимчалар ишлатилади.
Аппаратларнинг газли бўшлиғини ёнмайдиган (инерт) газлар билан тўлдириш. Бу ҳолда оксидловчининг (кислород, ҳаво) концентрацияси камаяди ёки умуман бўлмайди.