Даврий ишлайдиган аппаратларнинг ёнғин хавфи. Ёнғин хавфсизлиги чоралари /1; 2; 8; 10; 11; 24/
Даврий ишлайдиган аппаратларнинг тавсифи ва уларнинг ёнғин хавфи. Даврий ишлайдиган аппаратларда ёнғин хавфсизлигини таъминловчи техник ечимлар.
Даврий ишловчи аппаратларга ишчи цикл бошланишидан аввал моддалар билан юкланадиган, жараён тугаганидан сўнг эса бўшатиладиган, ва кейинги ишчи циклга тайёрланадиган аппаратлар киради. Бу аппаратларнинг ишлатилиши жараёнида ускуналарнинг люклари, қопқоқлари, юклаш ва бўшатиш қурилмаларининг очилиши ва бунда узлуксиз ишловчи аппаратлардан фарқли равишда, юқори ёнғин хавфига эга маълум миқдордаги ёнувчи моддалар ташқарига чиқиши ҳамда ҳавонинг ташқаридан аппарат ичига кириши кузатилади. Бунда аппарат ташқарисида ва ички қисмида ёнувчан фазо ҳосил бўлади. Асосан бундай аппаратларнинг ёнғин хавфи шу кўрсаткичлар билан белгиланади. Даврий ишловчи аппаратларнинг типик кўриниши қилиб резина клейини тайёрлаш учун ишлатиладиган аралаштиргичларни, машина деталларини ювиш ва бўёқлаш ванналарини мисол келтириш мумкин. Уларнинг ёнғин хавфини камайтириш учун қуйидаги техник ечимларни қўллаш мумкин:
- даврий аппаратларни узлуксиз ишлайдиган аппаратларга алмаштириш;
- юклаш ва бўшатиш қурилмаларини герметизация қилиш;
- очиқ бўшаткичли аппаратларни, унинг ички ҳажмидан буғ ва газларни сўриб олиш тизими билан жиҳозлаш;
- буғ ва газлар чиқиш жойларини маҳаллий сўриш ускуналари билан жиҳозлаш;
- аппаратлар узоқ муддатга тўхтатилганда уларни қолдиқ моддалардан тозалаш, инерт газ билан шамоллатиш ёки сув билан тўлдириш.
Авария ҳолатининг тавсифи. Аппаратларнинг шикастланиш турлари. Шикастланган аппаратларда чиқадиган моддаларнинг миқдорини аниқлаш /1; 2; 8; 10; 11; 21; 24/
"Авария" тушунчасига аниқлик киритиш. Авария ҳолатларининг энг асосий сабабларини кўрсатиш. Авария вақтида ёнувчи моддаларнинг алангаланиш шароити нималарга боғлиқлиги. Аппаратларнинг шикастланиш сабаблари. Аппаратларнинг қисман ва тўлиқ шикастланиш даврида чиқадиган моддаларнинг миқдорини аниқлаш тенгламаси.
Ҳаракатдаги ёки ишлаб турган ҳолатдаги машина, аппаратларнинг шикастланишига авария деб тушунилади. Кўп ҳолларда авариялар ўз ҳолича содир бўлмай, технологик қурилмани ишлаб чиқаришда, лойиҳасини тузаётганда, йиғишда, ишлатилиш даврида ёки таъмирлашда йўл қўйилган камчиликлардан содир бўлади.
Технологик қурилмани ишдан чиқиш даврида ёнғин хавфини ўрганиш технологик жараёнларда ёнғин хавфини олдини олишнинг энг қийин саволларидан биридир. Бунда авариянинг содир бўлган жойи, вақти, сабаби, тури, шикастланиш даражаси, масштаби ва давомийлигини аниқлаш шарт.
Кўпинча жиҳозларнинг шикастланиши ва унга боғлиқ бўлган авария ҳолатларининг таҳлили қуйидагича амалга оширилади. Технологик жараённинг босқичи кўрсатилади; Ҳар бир босқич ва қисм учун технологик аппаратларни ёки тугунларнинг рўйхати тузилади; Ҳар бир аппарат ва тугун учун шикастланиши мумкин бўлган жойларнинг тўлиқ рўйхати тузилади; Содир бўлиши мумкин бўлган шикастланишларнинг ҳар бири таҳлил қилинади.
Машина ёки аппаратларда содир бўлиши мумкин бўлган аварияларнинг олдиндан тузилган рўйхатига кўра, шикастланиш сабаби, шикастланиш даражаси (бир қисмини шикастланиши, тўлиқ ишдан чиқиши); Сарфлар ва чиқиб кетиш давомийлиги (шунингдек чиқиб кетган модданинг умумий миқдори); Хавфли зонанинг ташқи ўлчами (газнинг сочилиши, суюқликнинг чиқиши ва буғланиши натижасида) аниқланади
Ёндириш шароити ва ёнғин бирламчи манбаининг характерлари аниқланади.
Ҳар бир авария технологик қурилмани қисман шикастланиши ёки аппаратнинг тўлиқ ишдан чиқиши билан боғлиқ. Ёнувчи моддали қурилмаларнинг авария ҳолати ва шикастланиши ишлаб чиқаришда портлаш, ёнғин, бирданига алангаланишга олиб келади. Аварияларда ёнувчи моддаларнинг алангаланиш ҳолати ташқарига чиқаётган модданинг хусусиятига ва ҳароратига боғлиқ (ўз-ўзидан ёки мажбуран).
Агар шикастланган қувур ва аппаратлардаги ёнувчи моддаларнинг ҳарорати алангаланиш ҳароратидан юқори бўлса, уларнинг ташқарига чиқиши ва ҳаво билан тўқнашуви вақтида дарҳол ёнғин бошланади (ўз-ўзидан алангаланиш натижасида). Худди шундай ҳолат шикастланган жой яқинида очиқ турдаги ёндириш манбаи, ёки аппаратнинг ташқи қисмининг ҳарорати унинг сиртига келиб тушувчи маҳсулотнинг ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратига тенг ёки ундан катта бўлган тақдирда юзага келади.
Агар шикастланган аппарат ёки қувурлардан чиқаётган маҳсулотнинг ҳарорати ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратидан паст бўлса, ёнғин содир бўлиши учун ёндириш манбаи керак.
Қисман шикастланган аппаратдан ташқарига чиқаётган модданинг миқдорини қуйидаги ифода орқали топиш мумкин:
бу ерда - сарфланиш коэффициенти, бунинг маъноси "Гидравлика ва ёнғинга қарши сув билан таъминлаш" курсидан маълум.
f - модда оқиб чиқаётган ёриқнинг юзаси;
v - модданинг доимий ёки ўртача оқиб чиқиш тезлиги;
- оқиб чиқаётган модданинг зичлиги;
- оқиб чиқиш вақти (давомийлиги).
Модданинг оқиб чиқиш давомийлиги () шикастланган аппаратдан чиқа бошлаган вақтидан уни аниқлашганича бўлган муддат оралиғидаги вақт (1). Оқиш муддатини тугатиш давомийлигидаги вақт (2) ёриқни ёпиш, беркитиш вақти ва қолдиқ модданинг оқиб кетиш вақти (3) бўйича ҳисобланади.
Аппарат тўлиқ шикастланган вақтида (системадан) чиқаётган ёнувчи модданинг миқдори қуйидаги ифода билан аниқланади
бунда GП - аппарат тўлиқ ишидан чиққан пайтида чиқаётган модданинг миқдори, кг.
GМП - ишдан чиққан аппаратдан чиқаётган модда миқдори, кг.
GIТМ, GIIТМ - узиб қуйиш вақтигача ва тўсилгандан кейин ёки бошқа тўсувчи мосламалардан кейинги қувурлардан оқиб чиқувчи моддаларнинг миқдори, кг.
Do'stlaringiz bilan baham: |