Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Конструкцияга тушадиган ортиқча босим (Па)



Download 2,93 Mb.
bet116/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Конструкцияга тушадиган ортиқча босим (Па)

Конструкциялар ёки уларнинг қисмлари бузилишининг даражаси

РВ 5*103

Ойналар, енгил тўсиқлар бузилиши, енгил ташланадиган конструкциялар, эшик, деразалар очилиб кетиши

5*103 < РВ 5*104

Қоплама плиталари, бостирмалар, том қопламаси, қалинлиги 51 см гача бўлган ғишт деворлар, 26 см гача бўлган бетон деворларнинг бузилиши

5*104 < РВ 105

Пўлат каркасли бинолар, қалинлиги 64 см гача бўлган ғишт деворлар, 36 см гача бўлган бетон деворларнинг бузилиши

РВ > 105

Ғиштли ва темир-бетон бино ва иншоотларнинг тўлиқ бузилиши

Бино ва иншоотлар портлашдан ҳимояланишини таъминлашда портлаш пайтида ҳосил бўладиган ортиқча босим конструкциялар учун рухсат берилган босимдан: РВ РДОП ошмаслиги керак



      1. Ишлаб чиқариш биноларининг ички тузилишига меъёрий ҳужжат талаблари. /14; 20; 30/

Ёнғинга қарши бўлинма ва қисмлар ЁҚ барпо этиш билан ёнғиннинг олдини олиш. Ёнғин чиқиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам берувчи ёнғинга қарши бўлинма ва қисмларга бўлиш элементлари: ёнғин ва портлашга хавфли жараёнларни иссиқлик, аланга, учқун ажралиши билан боғлиқ жараёнлардан ҳимоялаш. Ўт олиш хавфи турлича бўлган ишлаб чиқаришни ҳимоялаш. Электр хоналарни ёнғин ва портлашга хавфли жараёнлардан ҳимоялаш. Омборхоналарни ишлаб чиқариш хоналаридан ҳимоялаш. Бино ва хоналарни ишлаб чиқаришдан ажратиш.
Статистика маълумотларига кўра, кўп миқдордаги моддий зарарни саноат корхоналаридаги ёнғинлар келтириб чиқаради.
Саноат соҳасида кўпчилик ёнғинлар ишлаб чиқариш биноларида, моддий омборхона ва базаларда, шунингдек ёрдамчи биноларда содир бўлади.
Саноат корхоналарида ёнғин келиб чиқишининг асосий сабаблари қуйидагилар:
- электр жиҳозлар ва электр асбобларининг носозлиги ва улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши;
- оловдан эҳтиётсизлик (чекиш, двигателларни, қувурларни иситиш учун очиқ аланга қўллаш, корхона ҳудудида олов ёқиш ва ш.к);
-электр - газпайвандлаш ва бошқа таъмирлаш ишлари бажарилаётганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик ва ш.к.
Саноат бино ва иншоотлари ёнғин хавфи ёнувчан муҳит, ёндириш манбалари ва ёнғин ва тутун тарқалиш йўллари мавжудлиги сабаб бўлади.
Ёнувчан муҳит - бу ёнувчи моддалар ва материаллар (технологик жараёнларда ишлатиладиган, омборда сақланадиган, бинокорлик қурилмаларида қўлланиладиган оксидловчи кўпчилик ҳолларда кислород, ҳаво) йиғиндисидир.
Хоналар майдонининг ёнувчан материаллар билан юклаш даражаси ёнғинни (ёнувчанлик) юкланганлиги билан таърифланади. Ишлаб чиқариш биноларида ва омборларда ёнувчанлик юкланганлиги 100-120 кг/м2 га етиши мумкин.
Ишлаб чиқариш шароитида ёндириш манбаси: очиқ аланга, учқун, қизиган ёниш маҳсулотлари, кимёвий реакциялар механик, электр, қуёш ва ядро қуввати иссиқлик ажратиши ҳисобланади.
Саноат биноларида ёнғиннинг тез ёйишига ва уни ўчиришни мураккаблашишга бино майдонининг катталиги, баландлиги, бир том остида турли технологик жараёнларни ва хоналарни бирлаштирилиши бино уфқий ва тик қурилмаларида технологик очиқ ўринларнинг мавжудлиги ва жиҳозларни қулаши билан суюқликлар тўкилиши ва ёйилиши, газ, буғ ва чанг ҳаво аралашмаларни портлаши сабаб бўлади.
Энг самарали ва оддий тўсиқ ёнғинга қарши девордир. Аммо ёнғинга қарши девор барпо этиши қатор ҳолларда технологик жараёнларни ташкил этиш учун қийинчиликлар туғдиради, бу эса лойиҳаланаётган объектнинг техникавий - иқтисодий кўрсаткичларида ўз аксини топади. Шунинг учун фаолият кўрсатаётган ва лойиҳаланаётган объектларда конструктив элементлар ва технологик жиҳозлар бўйича ёнғиннинг тарқалишини чекловчи ёнғинга қарши минтақалар (зоналар) қўлланилади.
Ёнғинга қарши минтақалар томли ва ҳажмли бўлиши мумкин. Кейингиси бир неча турларга эга. Энг кўп тарқалгани бинонинг бутун оралиғини кўринишдан ажратиш минтақасидир - ёнмайдиган девор ва томёпма билан бўлинувчи бинони бўйи ёки бўйи эни бўйича бўлинмаларга ёки ёнғин хавфи бўйича ёки хизмат бўйича технологик жараёнларга ажратади. Қатор ҳолларда ажратиш минтақаси ёнғинга қарши девордан иборат бўлиб, унга икки томондан ёнмайдиган тўсиқли ёрдамчи хоналар ёндашади.
Ёнғинга қарши ажратиш минтақаси қаторига, шунингдек катта майдонли биноларда қўлланилувчи мувофиқ равишда барпо этилган эвакуация йўлларини ҳам киритиш лозим. Бу ҳолда йўлак деворларидан бири ёнғинга қарши бўлиши керак. Ўхшаш йўлакларни майдони 3000 м2 дан ошмайдиган ишлаб чиқариш бинолари ертўлаларини бўлакларига ажратиш учун барпо этилади.
Агар тўсиқли ажратиш минтақасини уриш имкони бўлмаса, унинг ўрнига бино оралиғидан бирини шунга мослаштирилади. Бу оралиқда технологик жиҳозлар жойлаштирилмайди ва ёнувчан ҳом ашё ёки ярим маҳсулотлар сақланмайди. Шундай қилиб бинода оралиқ барпо этилади, агар унинг чегарасида 6м ва ундан кўпроқ сув минтақаси ташкил этилса, ёнғин тарқалишини чеклайди ва ишончли тўсиқ бўлади.
Бундай минтақа ҳам ажратувчи деб аталиши мумкин. Айтиш керакки бундай ажратиш минтақалари ўлчамлари замонавий биноларда жуда катта бўлиши мумкин.
Том ёнғинга қарши минтақаси эни 6 м дан кам бўлмаган ёнмайдиган иситгичли ёнмас қопламадан иборат бўлиб, бинони эни ёки бўйи йўналишида ажратиб туради. Том минтақаси ҳудудидаги деворлар ва таянчлар 2,5 с дан кам бўлмаган, томёпма юк кўтарувчи қурилмалари – 1 с дан кам бўлмаган оловга бардошлилик чегарасига эга бўлиши лозим. Ёнғиннинг томёпма бўйича тарқалишини чеклаш учун минтақа томёпмага туташувчи томонлари бўйлаб қирра ва деворча билан жиҳозланган бўлиши керак. Деворчалар пастки ва юқоридаги ферма ёки арка белбоғи орасидаги фазони ҳимоялайди. Деворчалар қалинлиги 5 см дан кам эмас.
Ёнғинга қарши минтақани сув пардаси билан жиҳозланади. Сув пардаларини ферма ёки арканинг пастки белбоғига сув ўтказиш тармоғига уланган майда тешикланган қувур ўтказгичлар ёки пуркагич каллакчали қувур ўтказгичлар маҳкамлаш йўли билан ташкил этилади.
Энг узоқдаги тешик ёки каллакча босими 1кг с/см2 дан кам бўлмаслиги керак.
Минтақа остидаги пол сатҳи имкони борича бўш бўлиши лозим. Бинобарин, минтақа остида ёнғинга хавфли жараёнли ишлаб чиқариш жойлаштириш керак эмас. Агар бунинг иложиси бўлмаса минтақа остидаги ўт олувчан жараёнларни ёнмайдиган қурилмалар билан тўсилади.
Минтақа остидан ёнувчан моддалар ташиш учун мўлжалланган коммуникациялар ўтказиш чекланади.
Ёнғинга қарши минтақа ташқи деворлари олдида минтақа қопламасига қулай ўтиши учун ёнғин нарвони ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Нарвоннинг бир томони қувурдан бўлиб, ўт ўчириш шлангаларига улаш учун гайка билан жиҳозланган бўлиши мумкин.
Одатда ажратиш минтақалари эни 6 -12 м камчиликка эга бўлиб ишончли ёнғинга қарши тўсиқ ва ўт ўчириш учун ўт ўчириш қисмлари тўпланадиган жой ҳисобланади. Бундан ташқари, ёнғин пайтида ажратиш минтақаси, орқали ишлаб чиқариш хоналаридан одамларни эвакуация қилиш мумкин. Энг аввало, ажратиш минтақасининг ўзида ёнғин ва портлаш пайдо бўлишини истисно қилиш шарт.
Шунинг учун ажратиш минтақаларида ёнувчан моддалар билан ишлаш ва сақлаш билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларини жойлаштирмаслик керак. Бундан ташқари объектни меъёрий фойдаланиш шароитида ва авария вақтида ажратиш минтақасини газ қопланиши эҳтимоли истисно этилиши ҳамда ёнғин вақтида минтақанинг тутун қопламаслиги таъминланиши лозим.
Шу муносабат билан ажратиш минтақасида зина катаклари, лифт қудуқлари, шамоллатиш ҳужралари, ёнғинга нисбатан хавфсиз бўлган ёрдамчи ишлаб чиқариш хоналари жойлаштирилади. Ажратиш минтақасида, шунингдек қўшни ишлаб чиқариш хоналари ўртасида алоқа учун йўлаклар жойлаштирилиши мумкин.
Ажратиш минтақасида газ ва тутун тўпланишидаги ҳоли этиш учун, унга киришни ҳаво босимли даҳлиз шлюз орқали ташкил этиш, деворларни эса обдон зичлаштириш лозим. Ажратиш минтақалари ташқи ва ички қисмлари ёнмайдиган ашёлардан қилиниши 2,5с дан кам бўлмаган оловга бардошлик чегарасига ва ички пардеворлар ва ораёпмалар, мувофиқ 0,25с ва 0,75с эга бўлиши лозим.


1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish