Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Бино ва иншоотларни пахтани қайта ишлаш заводлари майдонида жойлаштиришга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари



Download 2,93 Mb.
bet119/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

45. Бино ва иншоотларни пахтани қайта ишлаш заводлари майдонида жойлаштиришга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари.
/8; 14; 32/
Пахтани қайта ишлаш заводлари ҳудудида жойлашадиган бино ва иншоотлар рўйхатини тузиш. Чигитли пахта ғарамлари ораси, ғарамлар ва бинолар ораси, тойланган пахта ғарамлари ва бино, иншоотлар орасидаги ёнғинга қарши оралиқларнинг ўзаро кенглиги.
Пахтани қайта ишлаш корхоналарида юқори ёнғин хавфини туғдирувчи ёнувчан материалларнинг (пахта, момиқ ва чанг, ёқилғи билан ишлайдиган иссиқлик агрегатлари) таснифини, шунингдек қайта ишлаш вақтидаги ёнғиннинг содир бўлишига сабаб бўлувчи манбалари мавжуд.
Пахтани қайта ишлаш корхоналарида ёнғиннинг чиқиш сабаблари:
- электр қурилмаларни йиғишда ва фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши;
- кичик механизация воситаларининг носозлиги;
- пахтани қуритиш жараёнини бузилиши;
- ёнғинга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиши;
- автотрактор техникаси тутун қувуридан чиқувчи учқун ва ҳоказолар.
Пахта - толали ёнувчан модда, қўйидаги асосий ёнғин хавфи ҳарорат кўрсаткичлари билан таърифланади:
- алангаланиш ҳарорати - 2100С ;
- ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати - 470-4310 С ;
- ўзи ёниш вақтидаги чўғлаш ҳарорати - 2070 С.
Турли ёғлар шимдирилган пахта ўзи ёниб кетиш юқори мойиликка эга.
Тойлар туркуми орасида ЁҚ оралиқлар катталиги 30 м га тенг бўлиши керак.
Тойларнинг ён томонлари орасида ЁҚ оралиқлар катталиги 20 м га тенг бўлиши керак.
Пахта хом ашёси тойлар сақлашга майдонча 25х14м катталиги бўлганда тойлар сони гуруҳда кўпи билан 4 той бўлиши керак.
Пахта хом ашёси тойлар сақлашга майдонча 22х11м катталиги бўлганда тойлар сони гуруҳда кўпи билан 6 той бўлиши керак.
Пахта бунтнинг баландлиги 8 метргача бўлиши керак.
Юқори кучланишли электр линиясидан пахта хирмонига қадар хавфсизлик масофаси таянч баландлигини 1,5 баравар узунликда бўлиши керак.
Корхонанинг ҳаракатдаги ички темир йўлидан пахта сақлаш жойига қадар бўлган хавфсизлик масофаси 30 метр бўлиши керак.
Бунт ва пахта сақланаётган айвонлардан қуритиш – тозалаш цехи (СОЦ)га қадар бўлган хавфсизлик масофаси 30 метр бўлиши керак.
Тайёр маҳсулот омбори майдони 1500 м2 дан ошмаслиги керак.
3.1.2. Корхона ҳудуди баландлиги камида 2 м ли ёнмайдиган материалдан ясалган девор билан ўралиши керак.
3.1.3. Йўллар ва ўтиш жойлари автотранспорт воситалари ҳаракати учун очиқ бўлиши керак. Автомобил ва тракторларни пахта хирмонидан 100 метрдан кам бўлмаган масофада таъмирлашлари керак.
3.5.5. Корхона ҳудудига шахсий автомобилларнинг кириши тақиқланади.
3.1.6. Корхона ҳудудида вақтинчалик иншоотлар қуриш, турар-жой бинолари қуриш тақиқланади.
3.1.7. Корхона ҳудудида қуйидаги мақсадлар учун дарвозалар бўлиши керак:
- автотранспорт ва ўт ўчириш машиналари учун;
- темир-йўл вагонлари ўтиши учун;
- одамлар ўтиши учун.
Улар доимо қўриқлаб турилиши ёки қулфлаб қўйилиши керак.
Уларнинг калити эса қоровулхонада сақланиши керак.
3.1.8. Темир йўлнинг кесиб ўтиш жойларига, рельсларнинг юзаси билан баробар қилиб ёғоч тўшама солиш керак. Ўтиш жойларида вагонлар ва ҳаракатланувчи қисмларнинг тўхтаб туриши тақиқланади.
3.1.9. Кириш-чиқиш дарвозаларининг эни камида 4,5 м, баландлиги эса 5 м бўлиши керак. Уларнинг тавақалари очиқ ҳолда ушлаб турадиган мослама билан таъминланиши керак.
3.1.10. Ҳар бир пахта тайёрлаш пункти, пахта тозалаш заводи ва каноп заводи ҳудуди 5 га дан катта бўлса, транспорт учун камида иккита дарвоза билан таъминланади.
3.1.13. Сув ҳавзаларига ёки табиий сув манбаларига бориш учун эни 3,75 м дан кам бўлмаган қаттиқ юзали йўл ва 12х12 м ўлчамли майдон қилинади.
3.1.14. Корхона ҳудудида амалдаги стандартлар талабларига биноан хавфсизлик белгилари, чизиқлар, коммуникация ва биноларга, иншоотларга, пахта ва зиғир ғарамларига, сув ҳавзаларига келиш йўллари қулай бўлиши керак ва ҳ.к.
3.2.2. Ишлаб чиқариш чиқиндилари корхона ҳудудидан олиб чиқиб кетгунча махсус бункер ёки транспорт воситаларида йиғилиши керак. Уларни ерга тўплаш ва корхона ҳудудида ёки ундан 150 м яқинда ёқиб юбориш тақиқланади.
3.2.3. Барча бино ва иншоотларга келиш йўллари очиқ бўлиши керак. Бинолар орасидаги ёнғинга қарши оралиқларга хом ашё, тайёр маҳсулот, материал ва бошқа нарсаларни тахлаб қўйиш, автотранспорт, трактор, комбайн ва бошқа қишлоқ-хўжалик техника воситаларини жойлаштириш мумкин эмас.
3.2.4. Ёз ойларида бу оралиқдаги ўтларни вақти-вақти билан ўриб туриш керак. Лекин ўрилган ўтларни у ерда қуритиш ва тўплаб қўйиш тақиқланади.
3.2.5. Йўлларни созлаш ишлари фақат корхона раҳбарининг рухсати билан ёнғин хавфсизлиги бошлиғи огоҳлантирилган ҳолда олиб борилади.
3.2.6. Корхона ҳудудида қурилиш материалларини, маҳсулот, деталлар, машина механизмлари ва ш.к. ларни бетартиб сақлаш тақиқланади.
3.2.7. Корхона ҳудудида носоз локомотив (тепловоз, мотовоз)лардан фойдаланиш тақиқланади.
3.3.8. Ўтни тўсувчи деворлар ва шиплар аланганинг тарқалишига тўсқинлик қилувчи мосламалар (ёнғинга қарши эшик, шибер, заслонка, тутунга қарши мослама) билан таъминланиши керак.


1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish