Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Жониворлар эвакуациясининг ўзига хос хусусиятлари



Download 2,93 Mb.
bet121/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Жониворлар эвакуациясининг ўзига хос хусусиятлари.

/14; 20; 22/
Жониворларни эвакуация қилиш хусусиятлари, эвакуация вақтида ҳаракат кўрсаткичлари. Жониворларни эвакуациясини таъминлашнинг режавий, техникавий ва ташкилий ечимлари. Жониворлар ҳаракатининг оқим зичлиги, ҳаракат тезлиги, йўл босқичининг ўтказиш хусусияти ва ҳаракат жадаллиги каби кўрсаткичлари тавсифини бериш.
Чорвачилик биноларидаги ёнғинлар кўпинча жониворларни нобуд бўлишига олиб келади.
Жониворларнинг нобуд бўлишига юқори ҳарорат, аланга ва турли қувват таъсири, тўлиқ ёнмаган маҳсулотлардан заҳарланиш, қурилмаларни қулаб тушиши ва бошқа сабаблар оқибатида содир бўлиши мумкин. Жониворларнинг ҳалок бўлиши инсонларнинг ҳалокати каби бўлишлиги аниқланган.
Чорвачилик хоналарида ёнғин келиб чиқишининг икки хусусиятли сабаблари мавжуд:
- электр жиҳозлари, маиший электр асбобларининг носозлиги ва улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши (22,8 фоиз);
- хизматчи ходимларнинг ёнғин билан эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиши (21,4 фоиз).
Кўпинча ёнғинлар печларнинг, мўриларнинг, озуқа тайёрланадиган ёндош қозонхоналарнинг (15,3 фоиз) носозлиги, болалар ўйинқароқлиги (10,8 фоиз) сабабли содир бўлади.
Жониворлар хавфсизлиги ёнғинни олдини олишга, оловнинг тарқалишини чеклашга, шунингдек эвакуация йўллари ва чиқиш жойларини, зарур муддатда ёнғин чоғида жониворларни хавфсиз эвакуация қилишни таъминловчи, ҳажмий-режавий ва кўрилмавий ечимларни яратиш билан бирга техник восита ва ташкилий тадбирлар амалга ошириш билан эришилади.
Йирик жониворларнинг боқишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири (сигир ва отлар) уларнинг боғлиқ ҳолда ушлаб туриш ҳисобланади, бу эса ўз навбатида ёнғин чоғида жониворларни эвакуация қилишни қийинлаштиради.
Шу муносабат билан чорвачилик биноларини лойиҳалаштиришда эвакуация жараёнини қисқа муддатларда таъминловчи конструктив-режавий ечимлар назарда тутилади. Эвакуация жараёнини қисқа муддатда ўтказишга эвакуация йўлларининг масофасини чеклаш билан етарли миқдордаги эвакуация йўлларини ва ўтиш йўлларини, зарур конструктив-режавий ечимларни назарда тутиш, жониворларни тартибли ҳаракатини таъминловчи ҳамда ёнғин содир бўлганда жониворларни қутқариб қолиш бўйича ташкилий ечимларни ишлаб чиқиш билан эришилади.
Сут олишга мўлжалланган қора молларга хизмат кўрсатиш тажрибаси (ва бошқалар) шуни кўрсатадики, молларни очиқ майдончалардаги ёки соғиш залларидаги ҳаракати деярли қийинчиликсиз ўтади. Жониворлар белгиланган вақтда, белгиланган сигнал бўйича оғилхонадан чиқиб, белгиланган йўналишда ҳаракат қилишга кўникади.
Бундай сигналларга жониворларни боғлиқ ҳолдан ечиш, ўрта эшиклар ва дарвозаларнинг очилиши, маълум қистовлар ва бошқалар киради. Жониворлар одатда йўлбошчи орқасидан белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланадилар.
Чорвачилик биноларида ёнғин содир бўлганда уларнинг ичидаги жониворларни эвакуация қилиш кўрсаткичи одамларнинг эвакуациясига ўхшаш. Биз биламизки ёнғин натижасида бўлиниб чиқадиган газ, буғ ва тутунлар жониворларнинг организмига ўз таъсирини кўрсатади.
Ёнғин вақтида жониворларни эвакуация қилишда ҳисобий (амалий) "Та" эвакуация қилиш вақтини аниқлаш учун жониворларни ҳаракатланиш тезлигини ва эвакуация чиқишларини (дарвозаларини) солиштирма ўтказиш қобилиятини билиш зарур.
Жониворларни ҳаракат тезлиги ва эвакуация чиқишлари (дарвозалари) солиштирма ўтказиш қобилияти жониворлар оқими зичлигидан келиб чиқади. Жониворларнинг ҳаракат тезлиги оқим зичлиги ошиши билан камаяди, бироқ белгиланган чегаравий моҳиятидан барқарорлашади ва сўнгра камаймайди.
Жониворлар зичлиги, жониворлар миқдори улар ўтадиган ўтиш жойлари майдони нисбати билан белгиланади; бош/м2 да ўлчанади; оқим зичлиги, яна жониворларнинг ўтиш жойларида эгалланган майдоннинг ўтиш майдонига нисбати билан м кв/м2 ўлчаниши мумкин.
Эвакуация йўлларининг ва чиқишларнинг (ўрта эшиклар, дарвозалар) солиштирма ўтказиш қобилияти эни 1м бўлган чиқиш ёки ўтиш жойи орқали бир дақиқада неча бош жонивор ўтганлиги билан ўлчанади. (1 д.бош/м. д.)
Жониворлар зичлиги ошишидан аввал маълум вақт ичида қанча жонивор ўтказа олиши кузатилади, бироқ белгиланган жониворлар оқими зичлиги эришилганда, солиштирма ўтказа олиш имконияти камаяди, у чегаравий зичликда барқарорлашади. Бу қонуниятни қуйидаги ҳолда кузатилади, агар ўтказа олиш солиштирма эвакуацион йўллари имконияти ҳамда чиқиш йўллари назарда тутилса, оқим зичлигига нисбатан ҳаракат тезлиги олиниши мумкин. Ҳисоблар шуни кўрсатадики, чорвачилик хоналари ҳажми 1500 дан то 8000 м3 бўлганда пичан ҳамда сомонни тўшама ёки тўсиш қурилмаси учун қўлланилган ҳолда жониворлар эвакуация муддати мувофиқ равишда 0,6 - 1,0 дақиқадан ошмаслиги керак.


1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish