Қадди-қомат ва унинг бузилиши.
Мавзу режаси:
Суякларнинг ўсиши ва ривожланиши.
Қадди-қомат ва унинг бузилиши, турлари, давоси ва профилактикаси.
Умуртқа поғонаси – одам скелетининг асосий қисми. Умуртқа поғонаси орқа мияни ҳам таъсирлардан ҳимоя қилади. Умуртқа поғонаси аҳамиятига кўра қатор қисмларга бўлинади. Одамнинг умуртқа поғонаси бўйин, кўкрак, бел, думғаза ва дум суяклари умуртқаларнинг устма–уст қўшилувидан ташкил топади. Умуртқа поғонаси шу умуртқа таналарининг орасида жойлашган тоғай дисклар ҳисобига узаяди.
Умуртқалар бир бирига уланиб бориши натижасида умуртқа канали ҳосил бўлиб, унда орқа мия ётади. Одам умуртқа поғонаси кишининг тик юришига мослашган бўлиб, пастга қараб кенгайиб боради. Умуртқа поғонасининг бўйин, бел, кўкрак ва думғаза қисмларида физиологик букилмалар бор. Бўйин ва бел қисмидаги букилмалар лордоз (физиологик лордоз), кўкрак ва думғаза қисмидаги букилмалар кифоз (физиологик кифоз) деб аталади. Бўйин ва бел қисмлари олдинга, кўкрак ва думғаза қисмлари орқага қараб букилган бўлади.
Бу букилмалар бола бошини мустақил кўтариб туриши, ўтира бошлаши ва тик юришидан бошлаб шаклланади. Умуртқа поғонасининг бўйин ва бел қисми кўп, кўкрак қисми кам ҳаракатланади. Кишининг қадди-қомати умуртқа поғонаси бойламлари, мускулларининг ҳолатига боғлиқ. Умуртқа поғонаси умуртқа каналида ётган орқа мияни эзилишдан, чўзилишдан сақлайди, гавдани тик тутади, кўкрак, қорин ва чаноқ бўшлиқларини ҳосил қилиш ва бошқаларда иштирок этади.
Қадди-қоматнинг ўзгариши ва умуртқа поғонаси касалликлари – умуртқанинг силжиши, диск протрузияси, умуртқалар аро чурра – етарлича кўп учрайдиган, лекин даволаса бўладиган хасталиклардир. Умуртқа – инсон танасини ушлаб турадиган асосдир. Аммо, у худди пружинадек жуда харакатчан, бу эса бизга фаол ҳаракатланиш, тана вазиятини ўзгартириш каби имкониятларни беради.
Умуртқа поғонаси фаолиятининг бузилиши (масалан, кад-коматнинг ўзгариши, умуртқаларнинг силжиши) умуртқалар аро чурра, остеохондроз, радикулит каби жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Умуртқа поғонаси турли ҳил йўналишларда ҳаракатланиши мумкин. Шу ҳаракатланиш қийинлашса, умуртқанинг турли ҳил касалликлари келиб чикади. Буларни олдини олиш мумкин. Кад-қоматингиздаги ўзгаришларга йўл қўймай, вақтида умуртқадаги оғриққа эътиборлироқ бўлиб, жисмоний фаол ва соғлом ҳаёт тарзи кечиришга одатланинг. Шу сабабли бу касалликларни олдини олиш учун умуртқа мушаклари ва бойламларини жисмоний машқлар билан қувватлантириш лозим.
Шу сабабли биз умуртқа поғонамизнинг тузилишидан келиб чиққан ҳолда, доимо жисмоний ҳаракатда бўлишимиз, оғир юк кўтармаслик, нотўғри ҳаракат қилмаслик ва турли инфекцион касалликлардан сақланишимиз даркор.
Умуртқа поғонасидаги касаллик. Қадди қоматнинг ўзгариши ва умуртқа поғонаси касалликлари – умуртқанинг силжиши, диск протрузияси, умуртқалараро чурра – етарлича кўп учрайдиган, лекин даволаса бўладиган хасталиклардир. Бу мақолада умуртқа касалликлари, уларнинг сабаби ва симптомлари ҳақида қисқача маълумот берамиз. Умуртқа – инсон танасини ушлаб турадиган асосдир. Аммо у худди пружинадек жуда ҳаракатчан, бу эса бизга фаол ҳаракатланиш, тана вазиятини ўзгартириш каби имкониятларни беради. Умуртқа поғонаси фаолиятининг бузилиши (масалан, қад-қоматнинг ўзгариши, умуртқаларнинг силжиши) диск протрузияси, умуртқалараро чурра, остехонроз, радикулит каби жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Умуртқа поғонаси турли хил йўналишларда ҳаракатланиши мумкин. Шу ҳаракатланиш бузилиши қийинлашса, умуртқанинг турли хил касалликлари келиб чиқади. Буларни олдини олиш мумкин. Қадд-қоматингиздаги ўзгаришларга йўл қўймай, вақтида умуртқадаги оғриққа эътиборлироқ бўлиб, жисмоний фаол ва соғлом ҳаёт тарзи кечиришга одатланинг. Соғлом умуртқа 4 эгриликка эга, улар лордозлар (олдинга эгилиш) ва кифозлар (оркага эгилиш) деб номланади. Умуртқанинг бундай хусусиятлари бизга вертикал вазиятда бўлишимизни, кўкрак қафасининг олдинга чиқиб туриши ва оёқларни эса тўғри ҳамда мустаҳкам туришига имконият яратади. Кифоз ва лордозлар туфайли организм жуда катта зўриқишларга бардош бера олади. Умуртқа поғонасида асосий функцияни умуртқалар бажаради, одатда улар 32 тадан 34 тагача бўлади. Улардан 7 таси бўйин, 12 таси кўкрак, 5 та бел, 5 та думгаза ва 3-5 дум умуртқаларидир. Улар турли хил шакл ва ўлчамга эга, аммо ҳаммасида танача, ёй, бўғим, кўндаланг, ўқли ўсимталалари ва умуртқа тешиги бор. Умуртқалар ўзаро тоғай ва бойламлар бириккан. Ҳамма умуртқалар бирикиб орқа мия каналини ҳосил қилади. Унда бош мияга асаб охирлари орқали информацияни ўтказиб берадиган орқа мия жойлашган. Бўйин умуртқаларининг кўндаланг ўсимталари тешикчаларидан умуртқа артерияси ўтади, ўқли ўсимталар орасида эса мушак ва бойламлар жойлашган. Бундан ташқари умуртқанинг нормал фаолиятида тоғай ва умуртқааро дискларининг аҳамияти катта. Уларнинг фаолиятининг бузилиши умуртқалараро чурра касаллиги ҳисобига келиб чиқади. Умуртқааро тоғайлар ўзак ва ўзакни ўраб турувчи толали халқадан (фиброз халқа) иборат. Диск ўртасида желесимон моддадан иборат ва икки томони қавариқ шаклли пульпоз ўзак мавжуд. Катта ёшдаги одамларда умуртқааро дискларда қон томир бўлмайди ва мода алмашинуви диффузия орқали кечади. Эластик ўзак амортизация вазифасини бажаради. Организмнинг қариши натижасида умуртқааро дисклар ўз хусусиятини йўқотади ва модда алмашинуви қийинлашади. Умуртқааро дискдаги фиброз халқа умуртқаларнинг бир бирига зич жойлашишини ва уларнинг ҳаракатланишини таъминлайди. Бундан ташқари улар катта зўриқишни кўтаради: яъни 30 кг (тик турганда) дан 66 кг (қўллар олдинга узатилганда) гача. Инсон қўлларини тушириб тик турган ҳолатида пастки бел дискига 30 кг ли зўриқиш тўғри келади. Агар қўлларини олдинга узатса зўриқиш ҳам кўпаяди. Тасаввур қилинг, одам бирор юк кўтарса дискқа бўлган босим бир неча марта ошади. Аммо соғлом умуртқа поғонаси буларнинг ҳаммасига бардош бера олади. Умуртқа мушак ва бойламлари танани вертикал ҳолатда ушлаб туради. Умуртқанинг нормал фаолияти мушак ва бойламларнинг чидамлигига ва қувватига боғлик. Бу мушаклар ва бойламлар нақадар кучли ва чидамли бўлса, шунчалик умуртқа поғонаси касалликлари кам учрайди. Шу сабабли бу касалликларни олдини олиш учун умуртқа мушаклари ва бойламларини жисмоний машқлар билан қувватлантириш лозим. Ҳозирги кунда самарали ва хавфсиз оғриқ қолдирувчи воситалар сифатида ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари шифокорлар амалиётида етакчи ўрин эгаллаб, бу дорилар яллиғланишга қарши ва айни пайтда оғриқ қолдирувчи таъсирга эгадирлар.Оғриқ айниқса кучли бўлганда, шифокор вазифаси тез ва самарали таъсир этувчи дори буюришдир. Мана шу нуқтаи назардан қаралганда этодолак сақловчи дори воситалари айни муддаодир. У таблетка шаклида ишлаб чиқарилиб, бу беморларга хоҳлаган вақтда хоҳлаган жойда қўллаш имкониятини беради. Унинг оғриқ қолдирувчи таъсири бор йўғи 30 дақиқадан сўнг юзага келади. Сурункали оғриқларга чалинган беморларда хавфсиз, ножўя таъсирлардан ҳоли оғриқни бартараф этувчи дори воситаси танланиши муҳимдир, чунки мазкур беморлар узоқ вақт давомида бундай дориларни қабул қилишига тўғри келади. Бундай дори воситалари бу тарафдан ҳам шифокорларга қўл келиб, ошқозон, буйрак ва бошқа аъзоларга ножўя таъсирлар курсатмайди. Асосийси, ҳаракатланишдан қўрқманг! Умуртқа поғонаси ҳаракатланиш учун яратилган!
УМУРТҚА ЧУРРАСИ ҲАКИДА. Грижа (грыжа) жуда айёр, пасткаш касаллик. Лекин давоси бор. Операция қилдиришдан олдин, машқлар ва овқатланиш орқали даволашга ҳаракат қилинг;укол қилдирманг, агар приступ бўлса, белни торттирасиз, фақат аппаратда эмас, доктор-неврапатолог ўзи эгилиб торттиради, Бошланишига турникда ҳам тортилманг, зиён; энг асосийни ҳаракат кўпайтириш — велик, яёв юриш, аста югуриш, сузиш, кураш, бокс; овқатга эътибор берасиз: совуқлик нарсалар оғриқни уйғотади: ҳамир овқат, шакар, мол гўшти, кўп сабзавотлар, кола ва ҳоказо; иссиқлик нарса еб юрасиз: қази, қўй гўшти, ер ёнғоқ…; озишга ҳаракат қилинг, белдаги мушакларни мустаҳкамланг (яна ўша велик, йога, камасутра, бокс ва бошқалар); қаттиқ жойда ётинг, юпқароқ кўрпачада, кроватда эмас. Шуғулланиб юрсангиз, оғирам кўтара оласиз, югура оласиз ҳам, оғримайди ҳам, тузалиб ҳам кетасиз, муҳими, хирурглардан узоқроқ бўлинг. Бу ерда даволаниш билан соғлом бўлишнинг фарқига бориш лозим. Докторлар, белни торттиришлар, оғриқ қолдирувчи дорилар, лозим бўлганда, — булар фақат вақтинчалик ёрдам беради. Мақсад эса соғлом бўлиш. Бел бир кунда грижа орттирмайди, бу нотўғри ҳаёт тарзидан келиб чиқади. Фикрлашни, яшаш тарзини ўзгартириш керак бўлади. Бу ҳаётда мўжиза камдан-кам содир бўлади. Ишимиздан, оиламиздан, ҳаётимиздан қониқмаслик, орттирилган стресс барибир танада ўзини аксини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |