28 variant Portlarning qayta ishlash qobilyati Портнинг қайта ишлаш қобилияти бир кунда бир транспорт туридан иккичисига ўтказилган юклар миқдоридан ташкил топади



Download 30,09 Kb.
Sana04.06.2022
Hajmi30,09 Kb.
#637297
Bog'liq
2 5474238678370884125


27 variant 2.Yuklarni to’gridan to’gri o’tkazish yo’liТемир йўл транспортидан денгиз транспортига ёки аксинча йўналишда юкларни тўғридан-тўғри ўтказишда иккита усул қўлланилиши мумкин: портда вагонларни алмаштириш заҳирасини ташкил этиш ва бундай вагонлар заҳирасини ташкил қилмасдан биринчи усулда юкларни тўғридан-тўғри кемадан вагонга ўтказишда кемаларни бўш вагонларнинг келишини кутиб туриши бўлмайди. Аммо бу ҳолда вагонларни алмаштириш заҳирасини ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча ҳаражатлар керак. Иккинчи услубда бу ҳаражатлар бўлмайди.Юкларни тўғридан-тўғри ўтказиш усулини қўллаш даражаси транспорт турларини портларда ўзаро ҳамкорлик қилиш даражасини кўрсатади ва тўғридан-тўғри ўтказиш коэффициенти билан таърифланади. Уни қуйидаги ифода орқали аниқланади. бу ерда, - маълум вақт ичида тўғридан-тўғри ўтказилган юкларнинг умумий миқдори, ; - шу вақт ичида (кун, ой, йил) портга келган юклар миқдори, .Бу коэффициенти қиймати 0 дан 1 гача ўзгаради. = 1 бўлса, ҳамма юклар тўғридан-тўғри ўтказилган бўлади. = 0 бўлса, юкларни тўғридан-тўғри ўтказиш умуман қўлланилмаган ҳисобланади.Икки транспорт иштирокида юк ташилганида транспортлар учрашган жойда юкларни бир транспорт воситасидан иккинчисига ўтказиш керак. Шунинг учун порт ва темир йўл станцияларининг ишини юқори савияда бажариш учун ягона технологик жараён бўйича кемалар ва темир йўл поездининг ўзаро келишилган вақтда причалга етиб келиши мақсадга мувофиқ. Шу ҳолатда кемалар ва поездларнинг келиш интервалларини асослаб бериш керак. Кема ва поездларнинг причалга келиш вақтлари, поезддаги вагонлар сони, кемадаги юк миқдори ва унинг турига нисбатан аниқланади.
28 variant 2.Portlarning qayta ishlash qobilyati Портнинг қайта ишлаш қобилияти бир кунда бир транспорт туридан иккичисига ўтказилган юклар миқдоридан ташкил топади. Портнинг бир кунлик иш миқдори унда жойлашган причалларнинг бажарган иш микдорлари йиғиндисидан иборат бўлади. Ҳар бир причалнинг юкларни қайта ишлаш қобилияти уларнинг юк ортиб - тушириш йўллари узунлигига, ортиб - тушириш воситаларини сонига ва уларни иш унумдорлигига боғлиқ бўлади. Причалнинг бир соатлик иш унумдорлиги: Рс = 0.137 * ZM * QcM , т/соат,бу ерда, 0.137 – бир сменалик ишлаб чиқариш меъёрини бир соатлик иш миқдори меъёрига ўтказиш коэффициенти; ZM – причалдаги механизмлар сони; уларнинг сони кеманинг ортиб - тушириш люклари сонига нисбатан олинади; QcM – ортиб - тушириш механизмларининг бир сменада бажарадиган иш миқдори меъёри, т/см. Причалнинг бир кунлик иш унумдорлиги: Pкун = 24 * Рс * , т/сут,бу ерда, - причалнинг иш вақти бўйича фойдаланиш коэффициенти. Причалнинг бир кунлик ишлаб чиқариш қобилияти, яъни кемалар сони: nсуд = бу ерда, – туширилаётган икки кема орасидаги минимал интервал: = tk + to + tюк + tж , соат бу ерда, tk , tж - кемаларнинг причалга кириб келиш ва чиқиб кетиш вақти; to - кеманинг юк ҳужжатларини тузиш ва кемани кўрикдан ўтказиш учун кетган вақт;
29 variant 2 Sanoat korxonalari transporti Саноат транспорти корхона инфраструктурасининг бир қисми бўлиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш технологик жараёнини ва уларнинг магистрал транспорт турлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.. Шу билан бирга ҳар бир корхона транспорти таркибига темир йўл, автомобил, конвейер, қувур, монорелс ва бошқа турдаги транспортлар киради.Саноат транспорти бажарадиган вазифаларига нисбатан ички (цех ичи ва цехлараро) ва ташқи транспортларга ажратилади. Ички транспорт ишлаб чиқариш жараёнини таъминлайди ва ишлаб чиқариш цехлари ичидаги ва улар орасидаги ташиш ишларини бажаради. Ташқи транспорт ҳом ашёлар, ёқилғи, ускуналар ва бошқа юкларни магистрал транспорт турларидан олиб келиш ва тайёр маҳсулотни магистрал транспорт турларига олиб бориш ишларини бажаради. Саноат темир йўл транспорти корхона транспорт ишини ўртача 28-32% бажаради. Саноат темир йўл транспорти корхона ичидаги ва магистрал темир йўл транспорти орасидаги ташиш ишларини бажаради. Саноат темир йўл транспорти поездларининг кичик оғирлиги, катта бўлмаган ҳаракат тезлиги (8-15 км/соат) қисқа ташиш масофаси (5-25 км), катта кўтарилиш қиялиги (20-30 %), қисқа масофали перегони (200-500 м) билан тавсифланади. Корхона тармоқ йўллари уч туркумга ажратилади. Биринчи туркумга бир йилда ташиш ҳажми 2 млн тоннадан кўп, поездлар ҳаракати мавжуд, кўтарилиш қиялиги 20% гача, бурилиш радиуси 500 метрдан катта бўлган йўллар киради. Иккинчи туркумга бир йилда ташиш ҳажми 2 млн тоннадан кам, поездлар ҳаракати мавжуд, кўтарилиш қиялиги 30% гача, бурилиш радиуси 400 метргача бўлган йўллар киради. Учинчи туркумга бир йилда ташиш ҳажми 1 млн тоннагача, поездлар ҳаракатисиз, манёвр ҳаракатлари бажариладиган, кўтарилиш қиялиги 30% гача, бурилиш қиялиги 300 метрдан юқори бўлган йўллар киради.
32 variant 1.Hamkorlik asoslari Темир йўл ва автомобил транспортининг ҳамкорлиги қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади: - Темир йўл ва автомобил транспортининг ҳамкорлиги қатнашувида юк ташиш жараёни ташкил этилганда ташиш жараёни темир йўл транспорти қатнашувида бошланади ва юк автомобил транспортига юклангач, худудларга олиб борилади ёки темир йўл транспорти йўқ ҳудудлардан ташиш жараёни автомобил транспорти қатнашувида бошланади ва юкни темир йўл магистрал транспортига ўтказиш жойигача давом этади ва шу жойдан темир йўл транспортида ташиш жараёни давом эттирилади; - Юкларни автомобил транспортида юк эгаси омборхонасидан темир йўл станциясига олиб келинганда ва юкларни станциядан юк олувчилар омборхонасигача олиб борилганда, автомобил транспорти юкларни қисқа масофаларга ташишда қўлланилади; - Юк ишларини таянч станцияларда жамлаш ҳолатида. Бу ҳолда автомобилда ташиш масофаси узаяди, лекин юк ишларини бажариш бўйича беркитилган станцияларда умумий эксплуатация ҳаражатлари камаяди. Темир йўл ва автомобил транспортларининг технологик хамкорлигини яхшилаш учун улар туташган жойларда юк турига мос келадиган автомобиллардан ташкил топган автомобил саройини ташкил этиш керак. Махсуслаштирилган автомобиллардан ташкил этилган юк автомобиллари саройи мос келадиган айрим юкларнинг ташиш сифатини яхшилашга, ортиб - тушириш ишларининг механизациялаш даражасини кўтаришга ва ташиш таннархининг камайишига олиб келади. 2 Transport turlarining oqilona foydalanish doirasi Ҳар хил транспорт турларининг ишини таҳлил қилиш ва иқтисодий кўрсаткичларини солиштириш улардан мақсадга мувофиқ даражада фойдаланиш доирасини аниқлашга ёрдам беради. Бундан келиб чиқиб шуларни қайд қилиш мумкинки, табиатан китъалараро кўп миқдорда юк ташиш ишларини фақат сув транспорти ёрдамида амалга ошириш қулай ва иқтисодий фойдали услуб ҳисобланади. Қимматбаҳо ва тез етказиш керак бўлган юк ва йўловчиларни ташишда ҳаво транспортидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Газ, нефть ва нефть маҳсулотларини ташишда қувур транспортидан фойдаланиш иқтисодий фойдали услуб ҳисобланади. Аммо амалда юк ва йўловчи ташишни с ташкил қилишда у ёки бошқа транспорт турларини танлашга тўғри келади. у ёки бошқа транспорт турларини танлаш эксплуатацион ва капитал харажатларни, ўтказиш ва ташиш қобилиятларини ҳисобга олиш асосида олиб борилади. Ҳар хил транспорт турларидан турли шароитларда фойдаланиш иқтисодий мақсадга мувофиқлиги бўйича изланишлар натижаларини ҳисобга олиш улардан оқилона фойдаланиш доирасини белгилаб беришга имкон беради.
33-34 variantlar 2.Magistral va korxona temiryol transportining hamkorligi va hankorligini yagona texnologik jarayon asosida tawhkil etish Ягона технологик жараён (ЯТЖ) магистрал ва корхона темир йўл транспортларининг аниқ ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида тузилади. ЯЖ Локомотиви мавжуд бўлган ва бир кунлик вагон алмашуви 50 вагондан кўп бўлган корхоналар билан тузилади. Корхона ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатиш сифатини ва даражасини таъминлашга ва вагонларни станцияда ва корхонада туриш вақтини қисқартиришга йўналтирилган кўрсаткичлар магистрал ва корхона транспортлари ҳамкорлигининг асосий кўрсаткичларидан ҳисобланади. Шу сабабли ЯТЖда қўйидаги тегишли тадбирлар белгилаб қўйилган: - магистрал ва корхона темир йўл транспортларидан фойдаланиш ишларини биргаликда режалаштиришни ташкил этиш, уларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш; - станция ва корхона тармоқ йўллари ишларини ташкил этишда ягона диспетчерлик рахбарлик қилишни тадбиқ этиш;- олдиндан ва аниқ ўзаро ахборот беришни таъминлаш; - станция ва корхона темир йўлларини ихтисослаштириш;- корхонада юк ортиш – тушириш жойларини жиҳозланишини яхшилаш;- юк, транспорт ва тижорат ишларини бажариш бўйича ЯТЖ кўрсаткичларини меъёрлаш;- станцияда ва корхона тармоқ йўлларида вагонлардан фойдаланишни ягона меъёрлаш ва вагонларни меъёридан ортиқ туриб қолиши бўйича жавобгарлик қоидаларини белгилаб қўйиш;- вагонларнинг туриш вақтини қисқартириш, уларнинг юк кўтариш қобилиятидан ва сиғимидан фойдаланиш даражасини яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш.Магистрал ва корхона темир йўл транспортлари орасидаги технологик ҳамкорлик катта халқ хўжалиги аҳамиятига эга, чунки 90% дан кўпроқ юкларни ортиш ва 80% га яқин тушириш ишлари корхона ва ташкилотлар тармоқ йўлларида бажарилади.
38.2 yagona transport tizimining xususiyatlari транспортнинг халқ хўжалигининг бошқа соҳаларидан фарқ қилувчи транспорт хусусиятлари мавжуд. Биринчидан, транспорт моддий ашё ишлаб чиқармайди. Транспортнинг ишлаб чиқариш маҳсулоти юк ва йўловчиларни маълум масофага олиб боришдан иборат ва тонна.километр (т.км), йўловчи.километр (йўл км.) ўлчам бирликлари билан ўлчанади. Демак, транспортнинг ишлаб чиқариш жараёни маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонадан бошланиб истемолчи корхонага маҳсулотни олиб бориш билан тугайди. Иккинчидан, транспорт маҳсулоти таркибида хом ашё бўлмайди. Транспортда ташиш таннархидаги иш ҳақи улуши ишлаб чиқариш корхоналариникига нисбатан икки баравар юқори. Транспортнинг асосий воситаларини ишлаш қобилиятини таъминлаш учун ажратиладиган амартизацион, ҳамда ёқилғи ва электр энергиялар билан боғлиқ харажатлар транспортнинг умумий эксплуатацион харажатларини ярмига яқинини ташкил этади. Шунинг учун ташиш таннархини камайтиришда иш унумдорлигини ошириш, транспорт воситаларидан фойдаланиш даражасини кўтариш, ёқилғи ва электр энергия сарфланишини камайтириш катта аҳамиятга эга. Учинчидан, транспорт маҳсулотини, яъни юклар ва йўловчилар ташиш миқдорини (т.км ва йўловчи.км) йиғиш, ундан заҳира тўплаш мумкин эмас. Шунинг учун транспортда заҳира муаммоси маҳсулот йиғишдан иборат булмай ташиш ва ўтказиш қобилиятини оширишдан иборат бўлади. Тўртинчидан, транспортнинг ривожланишига ажратиладиган айланиш маблағлари саноат ва қишлоқ хўжалиги учун ажратиладиган айланиш маблағларидан фарқ қилади. Транспорт бозорида янги буюм сифатида мол сотилмайди. Аммо транспорт бозорида транспорт бажарган иш маҳсулоти (тонна-километр, йўловчи-километр) учун саноат корхоналаридан ва қишлоқ хўжалик корхоналаридан (жамоа ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари) ҳақ олинади
39.2 Yagona transport tizimining roli va vazifalari Ягона транспорт тизимининг асосий вазифаси халқ хўжалигининг ва аҳолининг ташишга бўлган талабларини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ қондиришдан иборат. Бу вазифани бажариш учун қуйидаги масалаларни ечиш керак бўлади: - юк ва йўловчиларни ташишнинг транспорт турлари орасида транспорт ҳаражатларини оқилона тақсимлаш; - транспорт турлари тармоқларини ташиш ва ўтказиш қобилиятини комплекс ҳолда (биргаликда) ривожлантириш; - ҳар бир транспорт тури бўйича транспорт ва техника воситаларининг ўлчамларини келишилган ҳолда мослаштириш; - бир транспорт туридан иккинчисига юк ва йўловчиларни ўтказишда транспорт турларининг ишларини келишилган ягона технология билан таъминлаш; - транспорт турлари туташган жойларда транспорт – экспедиция хизматини келишилган ягона технологияга асосан бажариш;- ҳамма транспорт турлари бўйича ташиш тарифларини, юк ва йўловчиларни ташиш шароит ва қоидаларини келишилган ҳолда мослаштириш.
41.2 transport tizimining davlat iqtisodiyotidagi ahamiyati Транспорт комплекси сифатида юк ва йўловчиларни тошишини таъминловчи ҳар хил транспорт турлари йиғиндиси ягона транспорт тизимини ташкил этади. Транспорт тизимини темир йўл, автомобиль, денгиз, дарё, ҳаво ва қувур транспортлари ўзларининг ҳамма коммуникациялари, транспорт узеллари, транспорт ва техникавий воситалари, жиҳозлари ва иншоотлари билан ташкил этади.44.2 dagi javoblarni yoz. Ҳозирги вақтда (2004 йил маълумоти бўйича) Ўзбекистонда 3975 км магистрал темир йўл, 2406 км корхона темир йўллари, 43,5 минг км умумий фойдаланиладиган автомобил йўллари, 50.5 минг км расмий корхоналарга тегишли автомобил йўллари, 12.7 минг км газ қувурлари, 232 шаҳар электр транспорти бўйича: 34.5 км км нефт қувурлари, метрополитен йўли, 138.2 км трамвай йўли ва 369.7 км троллейбус йўли мавжуд.
42.2 Transport tuzilishining tavsifi Транспорт тизими иккита транспорт туркумидан ташкил топади: магистрал ва махаллий (1.1-расм). Бу ҳолда транспорт тизимининг икки тури ҳам давлат, акционер компанияси ёки хусусий мулк шаклида бўлиши мумкин. Магистрал транспорт турлари халк хужалигининг ишлаб чиқариш соҳасини мустақил тармоқларидан бири хисобланади ва ишлаб чиқарувчи корхона ва истеъмолчилар аросидаги иқтисодий алоқаларни таъминлайди. Маҳаллий транспорт ишлаб чиқариш корхоналари ва қишлоқ хўжалиги худудларида хом ашё ва тайёр махсулотларни ташиш билан боғлиқ ишларни бажаради, ҳамда қурилиш объектларининг бир текис ишлашини таъминлайди. Шу билан бирга махаллий корхона транспорти магистрал транспортидан корхоналарга хом ашё, ёқилғи ва турли хил корхона учун керакли маҳсулотларни олиб келиш ва тайёр маҳсулотларни магистрал транспортга олиб бориш ишларини бажаради. Бундан ташқари маҳаллий шаҳар транспорти шаҳар ва шаҳар атрофи худудида юк ва йўловчиларни ташиш ишларини бажаради.
44.2 Uzb transportining dunyo transportidagi o’rni Барча давлатлар иқтисодиётида транспорт тизими аҳамияти куйидаги кўрсаткичлар, яъни транспортнинг давлат ялпи ички маҳсулоти, асосий воситалари хамда капитал харажатлардаги улуши билан тавсифланади. Юк транспортининг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги улуши деярли 6 % ни ташкил этади. Бу кўрсаткич Россияда қарийб 8%, бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда 9-12% га тенг. Транспорт тизимида инвестиция сиёсати оқилона юритилмаганлиги ва транспорт сервиси яхши тараққий этмаганлиги юк эгалари ва йўловчиларга ташиш билан боғлиқ бўлмаган қўшимча хизмат кўрсатишдан олинган даромаднинг 3% дан 8% гача бўлган улушини ташкил этади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 25-30% га тенг. Транспорт тизими катта капитал харажат талаб этадиган соҳа ҳисобланади. Ривожланган давлатларда транспорт тизимига ҳар йили ажратиладиган маблағ барча соҳалар бўйича умумий инвестицияларнинг деярли 20% ни ташкил этади. Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқ хўжалигига ажратиладиган инвестицияларнинг 2% транспортга ажратилади.
50.Sanoat korxonalaridan foy doirasi саноат транспорти турининг қўллаш доираси юкларнинг турига, юк оқимининг миқдорига ва ташиш масофасига нисбатан аниқланади. Масалан, кўмир, темир рудали концентратлар, қум, шағал ва бошқа кўп миқдорда ташиладиган сочилувчан юкларни харқандай саноат транспорт турида ташиш мумкин. Саноат транспортида темир йўл ва автомобил транспортларини ҳар хил юкларни ташиш учун кўллаш мумкин (улар корхона ички ишлаб чиқариш билан боғлиқ ташиш ишларини 80% гача бажарадилар); ҳаво ва сув қувур транспортлари қум, шағал, чангсимон, кўмир ва шуларга ўхшаш сочилувчан юкларни ташишда фойдаланадилар. Монорельсли осма транспорт ғилофли - донали юкларни ташишда ишлатилади. Кўмир, рангли ва қора металлургия ва қурилиш маҳсулотлари саноат корхоналарида кўп миқдорда ташиладиган юкларни саноат темир йўл транспорти тaшийди (рангли ва қора металлургия корхоналарида ташиладиган юклар миқдори 45%, кўмир саноатида - 23%, қурилиш маҳсулотлари корхоналарида – 11%).
56.transport uzellarida turli xil transport turlarining texnik va texnologik hamkorligi Транспорт узеллари таркибига иккитадан кам бўлмаган транспорт турларидан иборат коплекслари киради. Масалан, транспорт узели фақат темир йўл транспортидан ташкил топса, бу ҳолда узел кичикроқ шаҳарга хизмат қилиш шароитига мос келади, бу темир йўл ва шаҳар транспортлари орасида мураккаб ҳамкорлик йўқлигини кўрсатади. Транспорт узели деб, биргаликда транзит ва маҳаллий юкларни ва йўловчиларни ташиш хизматини бажарадиган бир нечта транспорт турлари (иккита магистрал транспортидан кам бўлмаган) туташган жойидаги қурилмалари комплексига айтилади
67 tashish jarayonining tarkibi va ulani bogliqligi Ташиш жараёни юкларни жўнатувчи корхоналар омборхоналаридан юк истеъмолчилари омборхоналаригача олиб боришда бажариладиган ҳар хил ишлар мажмуасидан ташкил топади. Бу тушунча бир транспорт ва ҳар хил транспорт турлари қатнашувида ташишга таълуқли. Ташиш жараёнининг таркиблари ва уларнинг бирикмалари аниқ шароитларга боғлиқ ҳолда ўзгаради. Умумий ҳолда ташиш жараёнининг таркибий қисмларини бажарилиш тартибини қўйидагича тассавур қилиш мумкин:- юкларни юк эгалари омборхоналарида тўплаш, уларни сақланишини таъминлаш, транспорт воситалари сиғимидан ва юк кўтариш қобилиятидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида ташиш учун мос ҳолда жўнатиш учун тайёрлаш;- юкларни юк эгаси омборхонасидан станцияга ёки портларга олиб бориш бўйича транспорт-экспедицион хизматларни бажариш ва ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш;- юкларни жўнатиш учун қабул қилиш, ташиш ҳақларини ва йиғинларни ундириш, юкларни юк саройида тўплаш ва транспорт воситаларига ортгунча сақлаш;- транспорт воситаларига юкларни ортиш ва станция ёки портдан жўнаб кетгунгача бўлган вақтда қилинадиган ишларни бажариш;- юк жўнатиладиган жойдан (станция, порт) юк борадиган жой оралиғида транспорт воситаларини ҳаракатда бўлиши; ташиш жараёнида ҳар хил транспорт турлари қатнашган ҳолда юкларни бир транспорт туридан иккинчисига ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш;- юк борадиган станцияда ёки портда транспорт воситалари билан қилинадиган ишларни бажариш;
68 transport tizimi birligini mohiyatiТранспорт тизими халқ хўжалигининг бутун бир соҳаси деб ҳисобланади. Унинг таркиби тўрт қисмдан иборат: ҳамма транспорт турларининг транспорт тармоқлари (магистрал ва маҳаллий); транспорт воситалари (мулкчилик шаклидан катъи назар); меҳнат ресурслари; давлат ва унинг худудлари миқёсида ҳамма транспорт турлари иши ташкил этиш ва бошқариш. Демак, транспорт тармоғи транспорт тизимининг бир қисми ҳисобланади, яъни темир йўл, автомобиль, денгиз, дарё, ҳаво ва қувур транспорти тармоқларидан ташкил топади.Ягона транспорт тизими транспорт орасида қуйидаги бирликни кўзда тутади: иқтисодий, технологик, техникавий, ҳуқуқий ва маъмурий-бошқарув. Транспорт тизимининг мураккаблиги кўп мақсадли вазифаларни ечиши билан тавсифланади. Транспорт тизими халқ хўжалигининг бутун бир соҳаси деб ҳисобланади. Унинг таркиби тўрт қисмдан иборат: ҳамма транспорт турларининг транспорт тармоқлари (магистрал ва маҳаллий); транспорт воситалари (мулкчилик шаклидан катъи назар); меҳнат ресурслари; давлат ва унинг худудлари миқёсида ҳамма транспорт турлари иши ташкил этиш ва бошқариш. Демак, транспорт тармоғи транспорт тизимининг бир қисми ҳисобланади, яъни темир йўл, автомобиль, денгиз, дарё, ҳаво ва қувур транспорти тармоқларидан ташкил топади.Ягона транспорт тизими транспорт орасида қуйидаги бирликни кўзда тутади: иқтисодий, технологик, техникавий, ҳуқуқий ва маъмурий-бошқарув. Транспорт тизимининг мураккаблиги кўп мақсадли вазифаларни ечиши билан тавсифланади.
Download 30,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish