/14; 16/
Қандай ҳолларда хоналардан эвакуация қилиш вақтини ҳисоблаш бажарилмайди? Эвакуация вақтини ҳисоблаб чиқиш услуби асосий формулаларини келтиринг. Эвакуация учун керак бўлган вақтга меъёрий ҳужжатлар талаблари. Маълум муддат ўтганидан сўнг ёнғин ишчи зонасида инсонлар ҳаёти ва саломатлигига зарар келтирадиган омиллар ҳосил бўладиган вақт эвакуация қилишнинг керак бўлган вақти деб аталади.
Биргина чиқиш йўли ўрнатилишига рухсат берилган хоналар ҳамда бир эвакуация йўлидан чиқадиган кишилар сони 50 дан ошмайдиган, энг узоқ иш жойидан чиқиш йўлигача бўлган масофа 25 метрдан ошмаган хоналар учун эвакуация вақтининг ҳисоби бажарилмайди.
Одамларни бинодан эвакуация қилиш муддати бир ёки бир неча одамлар оқими энг узоқ жойлашган иш ўрнидан эвакуация йўли орқали чиқиб кетиши вақти билан белгиланади.
Ер устидаги баландлиги 10 қават ва ундан ортиқ биноларда 50% зинапоя катакларини тутамайдиган қилиб лойиҳалаштириш керак.
Нормал шароитда инсонларнинг қаватлар бўйича зинапояда ҳаракат тезлиги 10м/мин тенг.
Ҳисоблашда одамлар оқими босадиган йўл кенглиги, узунлиги қисмларга (участкага) бўлинади. Иш ўринлари, ускуналар, ўриндиқлар ва ҳоказолар орасидаги ўтиш йўллари йўлнинг бошланғич қисмидир.
Ҳисобланган вақтни белгилаш учун эвакуация йўлининг ҳар бир қисми кенглиги ва узунлиги аҳамиятга эга. Йўлнинг эшик ўрнидан ўтадиган қисми узунлиги нолга тенг деб олинади. Қалинлиги 0,7 метрдан ошган деворда ўрнатилган эшик ҳамда даҳлизлар горизонтал йўлнинг узунлигига эгамустақил қисми ҳисобланади.
Одамларни эвакуация қилиш учун ҳисобланган вақти (tp) одамлар оқими эвакуация йўли алоҳида қисмларидан ўтиш вақтининг йиғиндиси ti бўлиб, формулага мувофиқ белгиланади:
,
бунда
t1-одамлар оқимининг йўлнинг биринчи (бошланғич) қисмида ҳаракати вақти, мин.;
t2 t3 ... ti- одамлар оқимининг йўлнинг биринчидан кейинги ҳар бир қисмида ҳаракати вақти, мин.
Одамлар оқими йўлнинг биринчи қисмини босиб ўтиши вақти (t1)мин. формула ёрдамида ҳисобланади:
,
бунда l1- йўлнинг биринчи қисми узунлиги, м.;
- одамлар оқими горизонтал йўлнинг биринчи қисмида ҳаракат тезлигининг қиймати зичлик «Д»га боғлиқ, м/мин.
Вақтни ҳисоблаб чиқиш учун эвакуация йўлларида турли дақиқаларда тутун ва бошқа ёнғиннинг хавфли омилларини (ЁХО) тўпланишига рухсат этилган концентрацияси ҳисоблаб чиқилади. Вақт эвакуация қилиш учун керак бўлган вақт деб ҳисобланиши мумкин. Эвакуация қилиш учун зарур бўлган вақт ёнғиннинг инсон учун критик бўлган давом этиш муддатини хавфсизлик коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Ҳар бир хавфли омил бошқаларга боғланмаган ҳолда ўз таъсирини кўрсатади деб ҳисобланади.
Ёнғин ўчоғи бор қаватдаги одамлар учун ёнғиннинг критик вақтини қават коридорида ЁХО дан бири рухсат этилган концентрациясининг чегарасига етиши шарти белгилайди. Ёнғин ўчоғи бор қаватдан юқорида жойлашган одамлар учун ЁХО дан бири ёнаётган қават зинапоя катагида рухсат этилган концентрация чегарасига етиши хавфлидир.