Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Болалар муассасалари биноларининг



Download 2,93 Mb.
bet109/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Болалар муассасалари биноларининг эвакуация йўлларига қўйиладиган меъёрий талаблар.

/11; 14; 15;16/
Меъёрий ҳужжатлар томонидан болаларни (одамларни) хавфсизлигини таъминлашга қаратилган талаблар. Эшикларнинг энг катта ва энг кичик ўлчамлари, очилиш йўналиши.
Болалар муассасалари биноларида ёнғин юз бериш ҳолати учун одамларни (болаларни) эвакуация қилиш режаси ишлаб чиқилади.
Бинонинг ҳар бир қавати ва бўлимлари (блоклари) учун одамларни (болаларни) эвакуация қилиш режаси алоҳида-алоҳида бажарилиши зарур.
Эвакуация чиқиш йўлларининг эшиклари, коридорлар (йўлаклар), вестибюллар, холлар ва зина катакларида хавфсизлик белгилари ўрнатилиши зарур.
Эвакуация йўлаклари ва чиқиш йўллари, коридорлар, даҳлизлар ва зиналарни турли хилдаги жиҳоз ва предметлар билан тўсиб қўйишга йўл қўйилмайди.
Болалар йиғилиши билан боғлиқ бўлган хоналарда гиламлар, палослар, гилам пояндозлар ва ҳ.к. полга маҳкам қотирилган бўлиши керак.
Болалар муассасалари биноси одамларга ёнғин ҳақида хабар бериш воситалари билан жиҳозланган бўлиши зарур. Одамларга ёнғин ҳақида хабар бериш учун радио ва телефон алоқаси тармоғидан, махсус ўрнатилган хабар бериш тармоқлари, қўнғироқ ва бошқа овоз бериш сигналларидан фойдаланиш мумкин.
Тақиқланади:
- муассаса биносидаги эвакуация чиқиш йўллари эшикларини михлаб ташлаш;
- эвакуация йўлларида кўзгуларни (ойна) ўрнатиш ва чалғитувчи (ёлғон) эшикларни қуриш.
Хоналардан эвакуация чиқиш йўллари, бинонинг авария ёки эвакуация ёритиш тармоғига уланган яшил фонда оқ рангда «Чиқиш» сўзи ёзилган ёниб турувчи таблолар билан белгиланган бўлиши зарур.
Хона поллари остонасиз, зинапоясиз, каваксиз (тирқишсиз) ва паст-баландликсиз (ўйиқсиз) текис бўлиши лозим. Қўшни хоналар поллари сатҳида фарқ бўлган ҳолда, ўтиш жойларида нишаб йўлка (пандус) ўрнатилиши зарур.



      1. Эвакуация йўлларидаги зинапоя ва зина катакларига қуйиладиган талаблар.

/9; 11; 14; 15/
Эвакуация чиқиш йўлакларидаги зинапоя ва катаклари. Зинапояларга қўйиладиган талаблар. Зинапояларнинг турлари.
Одамлар эвакуациясига мўлжалланган зина марши кенглиги, шу жумладан, зина катагида жойлашган қисмининг кенглиги ҳам ҳар қайси эвакуация чиқиш жойи (эшиги) кенглигидан кам бўлмаслиги керак, одатда у :
а) 1,35 м га – Ф1.1 турдаги бинолар учун;
б) 1,2 м га – биринчи қаватдан бошқа ҳар бир қаватида 200 дан ортиқ одам бўлган бинолар учун;
в) 0,7 м га – бир киши ишлайдиган иш жойига олиб борадиган зиналар учун;
г) 0,9 м га – бошқа барча ҳоллар учун тенг бўлиши керак.
Эвакуация йўлларида зинапоя қиялиги, одатда, 1:1дан ортмаслиги керак, поғона кенглиги – 25 см дан кам бўлмаслиги, баландлиги эса 22 см дан ошмаслиги керак.
Якка ҳол ишчи жойларга олиб борадиган зиналар қиялигини 2:1 қилиб оширишга рухсат берилади.
Зина майдончаларининг кенглиги зина марши кенглигидан кам бўлмаслиги, эшиги тортиб очиладиган лифтга кириш олдида эса – марш кенглиги ва лифт эшиги ярим кенглиги йиғиндисига тенг, аммо 1,6 м дан кам бўлмаслиги керак.
Зина тўғри марши оралиқ майдончалари кенглиги 1 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Зинапоя катагига чиқадиган эшиклар очилганида, зина марши кенглигини камайтирмаслиги керак.
Зина катакларида қуйидагилар ман этилади:
- газ қувурлари ва ёнувчан суюқликлар юборадиган қувурлар ўрнатиш;
- шкафлар ўрнатиш (коммуникациялар ва ўт ўчириш кранлари шкафларидан ташқари);
- электр кабеллари ва симларини ўтказиш (коридор ва зина катакларини ёритиш симларидан ташқари);
- ҳеч қандай вазифа бажарадиган хоналар қуриш;
- юк ташиш лифтлари ва кўтаргичларидан чиқиш жойларини кўзда тутиш;
- зина поғоналари ва майдончаларидан 2,2 м гача бўлган баландликда девордан чиқиб турадиган асбоб-ускуналарни жойлаштириш. Баландлиги 28 метрдан ошмаган бинолар зина катакларида ахлат элтгич ва ёритиш симларини жойлаштиришга рухсат берилади.
III турдаги зина катакларидан чиқиш йўллари бевосита ташқарига олиб чиқадиган бўлиши керак .
Тури Л2 бўлган зина катакларидан бошқа зина катаклари ташқи деворларида ҳар бир қаватда майдони 1,2 м2 дан кам бўлмаган ёруғлик тешиклари (деразалар) бўлиши талаб этилади.
Қуйидаги бинолар эвакуация қилишга мўлжалланган ички зина катакларининг 50% дан ошмаган майдонида ёруғлик тушиб турадиган тешиклар ўрнатилмаслиги мумкин:
- Ф2, Ф3, Ф4 тоифаларининг Н2, Н3 турларига оид, ёнғин содир бўлган пайтда ҳаво юборилиб турадиган биноларда;
- Ф5 тоифанинг В турига оид, баландлиги 28 метргача бўлган биноларда, Г ва Д турларининг Н3 даражасига оид ҳаво юборилиб турадиган биноларда - баландлигидан қатъий назар.
Л2 турдаги зина катакларида қопламада ўрнатилган 4 м2-дан кам бўлмаган ёруғлик тушадиган тешиклар ва маршлар оралиғида 0,7 м2 дан кам бўлмаган очиқ жой бўлиши, ёки, зина катагининг бор бўйига тенг ва горизонтал кесими 2 м2 дан кам бўлмаган ёруғлик шахтаси бўлиши талаб этилади.
Н2 ва Н3 турдаги зина катакларини тутундан ҳимоялаш тадбирлари давлат меъёрий ҳужжатларига мувофиқ кўзланиши керак. Зарурат туғилганда, Н2 тоифадаги зина катаклари баландлигини 1- тур ёнғинга қарши тўсиқлар ёрдамида биридан иккинчисига зина ҳажмидан ташқарида ўтиладиган бўлмаларга бўлиб ташлаш керак.
Н2 турдаги зина катаклари деразалари очилмайдиган бўлиши керак.
Ташқи очиқ ҳаводан тутунланмайдиган зина катакларига олиб борадиган ўтиш йўллари тутундан ҳимояланишини уларнинг конструктив ва ҳажмий-жойлаштирув ечимлари таъминлаши керак: бу ўтиш йўллари очиқ бўлиши керак, улар бино ички бурчакларида жойлаштирилмаслиги, уларнинг кенглиги 1,5 метрдан кам бўлмаслиги ва тўсиқларининг баландлиги 1,2 м бўлиши талаб этилади. Ташқи очиқ ҳаводаги зонасида эшиклар орасидаги девор кенглиги 1,2 м дан кам бўлмаслиги, зина катаги эшиклари ва ён дераза оралиғи камида 2 м бўлиши керак.
Л1 турдаги зина катаклари баландлиги 28 м гача бўлган ёнғин функционал хавфининг барча тоифаларидаги биноларда қўлланилиши мумкин; бунда Ф5 тоифанинг А ва Б турларига кирадиган биноларда А ва Б турлардаги хоналардан қават коридорига чиқиш йўллари доимо ҳаво юборилиб турадиган даҳлиз-шлюзлар орқали ўтиши керак.
Л2 турдаги зина катаклари баландлиги одатда 9 м дан ошмайдиган, I ва II-даражада ўтга чидамли, конструктив ёнғинга хавфлилик тоифаси С0, С1 ва функционал ёнғинга хавфлилик тоифаси Ф1, Ф3 ва Ф4 бўлган биноларда ўрнатилади. Тепа ёруғлик тешиги ёнғин пайтида автоматик равишда очиладиган бинолар баландлигини 12 метргача кўтариш мумкин.
Бунда:
- Ф2, Ф3 ва Ф4 тоифалардаги биноларда бундай зиналарнинг миқдори 50% дан ошмаслиги керак, қолганларининг ташқи деворларида ҳар қаватда ёруғлик тешиклари бўлиши керак;
- Ф1.3 тоифадаги секцияларга бўлинган бинонинг 4 метрдан баландроқ жойлашган ҳар хонадонида (квартирасида) ШНК 2.01.02-04 талаб этадиган авария чиқиш йўли бўлиши керак.
Баландлиги 28 метрдан ортиқ бўлган биноларда ҳамда Ф5 тоифа А ва Б турларига оид биноларда тутунланмайдиган зина катаклари, одатда Н1 турдаги зиналар ўрнатилишини кўзда тутиш керак.
Қуйидагиларга рухсат берилади:
- коридор туридаги Ф1.3 тоифа биноларда Н2 турдаги зиналар 50% ташкил этишини назарда тутиш;
- Ф5 тоифа А ва Б турдаги биноларда табиий ёритиладиган ва доимо ҳаво юборилиб турадиган Н2 ва Н3 турдаги зиналар ўрнатилишини назарда тутиш;
- Ф5 тоифа Г ва Д турдаги биноларда ёнғин пайтида ҳаво юборилиб турадиган Н2 ва Н3 турдаги зина катаклари ҳамда ҳар 20 м баландлигида ёнғинга қарши тўсиқлар билан бўлинадиган ва зина катагининг бир қисмидан иккинчи қисмига ўтиш йўллари зина ҳажмидан ташқарида бўлган Л1 турдаги зина катаклари ўрнатилишини кўзда тутиш.
Зина катаклари тутунланмайдиган биноларда умумий коридорлар, вестибюл, холл, фойеларни тутундан ҳимоялаш чора-тадбирлари кўзда тутилиши керак.
Ёнғин функционал хавфи барча тоифаларидаги биноларда, Ф1.3дан ташқари, технология шартларига кўра ертўла, ер ости қаватлар ва биринчи қаватни боғлайдиган ШНК 2.01.02-04 талабларига жавоб берадиган зиналар ўрнатишга рухсат берилади. Бу зиналар эвакуация пайтида ҳисобга олинмайди.
I ва II даражада ўтга чидамли С0 тоифадаги биноларда вестибюлдан иккинчи қаватга олиб борадиган, ШНК 2.01.02-04 талабларини ҳисобга оладиган, 2- турдаги зиналар ўрнатилиши мумкин.
Баландлиги 28 метрдан ошмайдиган ёнғин конструктив хавфи Ф1.2, Ф2, Ф3, Ф4 тоифага оид I ва II даражада ўтга чидамли биноларда ҳамда ёнғин конструктив хавфи С0 бўлган биноларда меъёрий ҳужжатлар талаб этадиган эвакуация зина катаклари мавжуд бўлса, ШНК 2.01.02-04 талабларини ҳисобга олган ҳолда иккидан ортиқ қаватларни боғлайдиган 2- турдаги зиналарни ишлатишга рухсат берилади.
Эскалаторларни ўрнатиш 2- турдаги зиналар учун белгиланган қоидаларга мувофиқ кўзланиши керак.


1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish