Ёнғинга қарши деворларга қўйиладиган меъёрий ҳужжатларнинг талаблари.
/14; 15/
Ёнғинга қарши деворларнинг оловга бардошлилиги, мустаҳкамлиги. Қурилиш конструкцияларини ёнғинга қарши деворлар билан ажратиш. Ёнғинга қарши деворларнинг газ ўтказмаслиги. Шакли ўзгартириладиган ёнғинга қарши тўсиқлар.
ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» меъёрий ҳужжатига асосан ёнғинга қарши деворларга қуйидаги асосий талаблар қўйилади.
6.9. Қурилиш конструкцияларининг маҳкамланиш тугун (узел)ларининг олов бардошлиги, конструкциянинг талаб этиладиган олов бардошлигидан кам бўлмаслиги керак;
6.15. Ёнғинга қарши тўсиқлар бинонинг тўсиб турувчи деворлар билан туташув жойида, шу жумладан, бинонинг шакли ўзгарадиган жойда, бу тўсиқлардан четлаб ўтиб, ёнғинни тарқатмаслигини таъминловчи тадбирлар назарда тутилиши лозим.
6.16. Биноларни ёнғин бўлимларига ажратувчи ёнғинга қарши деворлар, бинонинг баландлиги бўйича кўтарилиши ва ёнғин ўчоғи томонидаги бино конструкцияси қулаб тушганда , ёнма-ён жойлашган ёнғин бўлинмасига ёнғин тарқалмаслигини таъминлаши лозим.
6.17. Ёнғинга қарши деворлар пойдеворга ёки пойдевор тўсинларга таяниши ва бинонинг баландлиги бўйича жойлашган конструкцияларни (ораёпмаларни) кесиб ўтиши лозим.
Ёнғинга қарши деворлар таянчга ўрнатилган бўлса, таянч конструкцияларнинг ёнғин бардошлик чегараси деворларнинг ёнғин бардошлик чегарасидан паст бўлмаслиги керак.
6.18. Чордоқли ёки чордоқсиз қопламанинг бирор қисми (томтўшамасидан ташқари) Ё3-(меъёрида ёнувчан), Ё4-(кучли ёнувчан) меъёрида ёки кучли ёнувчи материалдан ясалган бўлса, унда ёнғинга қарши девор томдан камида 60 см кўтарилиб туриши керак:
-агарда, чордоқли ёки чордоқсиз қопламанинг бирор қисми (томтўшамасидан ташқари) Ё1-(кучсиз ёнувчан), Ё2-(мўътадил ёнувчан) ёниши кучсиз ёки мўътадил бўлган материаллардан ясалган бўлса, бундай девор қопламадан камида 30 см кўтарилиб туриши керак;
-агарда, чордоқли ёки чордоқсиз қопламанинг барча элементлари (томтўшамадан ташқари) ёнмайдиган материаллардан ясалган бўлса, ёнғинга қарши деворлар томдан кўтарилиб туриши шарт эмас.
6.19. Ташқи деворлари меъёрида ёки кучли ёнувчи материалдан ясалган (Г3, Г4 гуруҳлар) биноларда ёнғинга қарши деворлари бу деворларни кесиб ўтиши ҳамда деворнинг ташқи сатҳидан 30 см дан кам бўлмаган масофада бўртиб чиқиб туриши лозим.
6.20. Ёнғинга қарши деворларда шамоллатиш ва тутун чиқариш каналларини ўрнатиш учун каналнинг ҳар томонидаги ёнғинга қарши деворнинг ўтга чидамлилиги чегараси 1- тоифадаги деворларда 2,5 соатдан кам бўлмаслиги, 2- тоифадаги деворларда эса 0,75 соатдан кам бўлмаслиги шарт.
Ёнғинга қарши тўсиқларни кесиб ўтадиган ҳаво ўтказиш йўллари лойиҳасини тузишда ҚМҚ 2.04.05-97 га таяниш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |