Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!


АЁЛГА НАЗАР СОЛИШДА ҚУРЪОНГА ТЕСКАРИ БЎЛГАН РИВОЯТЛАР



Download 214,06 Kb.
bet10/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

АЁЛГА НАЗАР СОЛИШДА ҚУРЪОНГА ТЕСКАРИ БЎЛГАН РИВОЯТЛАР

Тарихдаги динга оид манбаларга энг кўп аёллар ҳақидаги сохта ривоятлар ва ҳикоялар киритилган десам муболаға қилмаган бўламан. Энг ишончли манбалардан олинган баъзи маълумотларни ўқиб, сиз ҳам ҳайратга тушасиз. Ҳаттоки Расулуллоҳнинг гапи дея айтилган сохта гапларни кўриб, “наҳотки” дейишингиз табиий. Айниқса, аёлларни бу қадар ҳурмат қилган Фахри коинот шундай дейиши мумкинми, дейишингиз аниқ. Бундай ёлғон маълумотлар Исломга ва мусулмонларга янада кўп зарар бермаслиги учун буларни билишимиз ва бунга қарши курашишимиз шарт.


Ўз мавзуйимизга қайтсак. Тарих бўйича эркакларнинг биз аёлларга қандай хусумати бўлган билолмадим, лекин ҳаёт ва жамиятнинг ҳар соҳасида бизни тўсиш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, йўлимизни тўсишган. Илм соҳасини кўп бўлимларида аёлларнинг ривожланишига йўл қўйилмаган, айниқса, диний илмларда. Фиқҳ ва араб тили соҳасида жуда ҳам кучли аёл олималар бўлишига қарамай, ҳамиша уларнинг йўли тўсилган ва ўзлари ҳақли бўлган мавқеларга келтирилмаган. Бунинг сабабини ҳар бир мусулмон яхшилаб ўйлаб кўриши лозим. Аслида ҳамиша ҳар ерда энг тўғри ва керакли жавобни бера олиш учун ҳам ўқиш, ўрганиш шартлигини ҳамма тушуниб етиши керак. Тўғри сўзларни ўз ўрнида топиб гапириш учун кўп ўқиши ва тўғри, холис муҳокама қила олиши шарт. Бизнинг вужудимиздаги ишлатилмаган аъзоларимиз вақт ўтган сари кичрайишини ҳисобга олишимиз, шуни ҳисобга олиб ақлимизни ва миямизни кўп ишлатиб ўқишимиз лозим. Хўш, Ислом аёлнинг қадрини кўтарар экан, нега яна ортга чекиниб, бу ҳолга тушиб қолдик? Аёлнинг яна жоҳилият даврига қайтаришга ҳаракат қилинишида бир қанча сабаб бор, аслида. Бунга энг кўп хизмат қиладиган нарса ёлғон ва сохта ҳадис, ривоят ва ҳикоятлар. Ўзим эшитган бир ҳодисани мисол келтирай. Яқин танишим: “Менинг онам масжидда фаррош бўлиб ишлайди. Бир куни ўз ишини бажараётган вақтида бир гуруҳ аёллар масжидга зиёратга келишибди. Уларга бош бўлиб келган аёлга бошқа аёллар “устоз” деб мурожаат қилишар экан. Ана шу “устоз” атрофидагиларга шундай дебди: “Расулуллоҳдан шундай ҳадис бор: “Аёл киши кечаси ухлаб ётганида бошқа тарафга ўгирилмоқчи бўлса, эридан рухсат олиб, кейин ўгирилиши керак”. Онам буни эшитиб даҳшатга тушибди, чунки онамнинг илми йўқ. Шунча йилдан бери бирор марта бошқа тарафга ўгирилганимда эримдан рухсат олмабман, энди менинг жойим жаҳаннамда бўладими?” дея тушкунликка тушиб қолди. Шу нарса ҳақиқатан динимизда борми?” – дея мендан сўради. “Мен диний олим эмасман ва бундай ҳадис эшитмаганман”, сўраб бераман, дедим. Аслида, бунинг илмга алоқаси йўқ, ақл ишлатилса кифоя қиладиган нарса эди. Тасаввур қилиб кўрайлик, бир кечада бошқа тарафга ағдарилиш учун камида турмуш ўртоғингизни уч марта уйғотиб, рухсат сўрасангиз, турмуш ўртоғингиз неча кунга сабр қиларкин? Бунга ақлни ишлатиш кифоя эмасми, аслида. Шундай бўлса ҳам сўраб, аниқ бундай ҳадис йўқлигини билганимдан кейин унга етказдим ва онасини хотиржам қилишини сўрадим. Раббимиз бизга “Ақлингизни ишлатмайсизларми?” деганига қарамай, бир нарсани ўқиганда, эшитганда ақлимизни ишламатганимиз учун шу аҳволга тушмадикми? Аёлнинг шу қадар қадр-қиймати йўқмики ўнгдан чапга, чапдан ўнгга ўгирилиш учун ҳам эрининг рухсати лозим бўлса. Бу каби ривоятлар аёлнинг қадрини тушириш, пастга уриш учун тўқилган эмасми? Аёлга нисбатан жоҳилият замонидаги қарашларни сақлаб қолиш учун шу йўлни танлашган бўлса, ажаб эмас. Шу йўл билан аёлларни қанчалик бечора ва заиф эканликларига урғу бермоқчи бўлишгандир, балки. Бундай ақл бовар қилмайдиган сохта ривоятлар Қуръондаги маълумотлар ва ҳақ-ҳуқуқларга буткул зид. Аллоҳнинг “Ақлингизни ишлатмайсизларми?” деган буйруғини ўйлаб ҳам кўрмай, эшитган нарсаларига кўр-кўрона эргашиш Аллоҳнинг буйруқларини унутишга олиб келиши аниқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёл ва эркакни қуллик ва жавобгарликда бир мақомга қўйди, уларни орасини ажратмади. Агар эркаклар айтганидек аёл заиф, кучсиз ва бечора бўлса, Аллоҳ таоло қулликда аёлларга озроқ вазифа юклаган бўларди балки. Эркакдир, аёлдир бутун қулларининг орасига фақат ва фақат битта мезон-торози қўйган, у ҳам бўлса тақво!!! Бу ҳақида гап кетар экан, Умму Саламани эсламай ўтсак бўлмас. Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари бўлган Умма Салама (Аллоҳ ундан рози бўлсин) худди ҳазрати Ҳавла каби Аллоҳ жавоб берган саҳобия аёллардан биридир. Умму Салама бир куни Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб шундай деди: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ Қуръонда эркакларнинг ҳижратини мақтаб оят нозил қилди, лекин аёлларнинг ҳижрати ҳақида ҳеч нарса демади”. Умму Саламанинг бу гапларидан кейин Аллоҳ таоло:
{ فَٱسۡتَجَابَ لَهُمۡ رَبُّهُمۡ أَنِّی لَاۤ أُضِیعُ عَمَلَ عَـٰمِلࣲ مِّنكُم مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰۖ بَعۡضُكُم مِّنۢ بَعۡضࣲۖ فَٱلَّذِینَ هَاجَرُوا۟ وَأُخۡرِجُوا۟ مِن دِیَـٰرِهِمۡ وَأُوذُوا۟ فِی سَبِیلِی وَقَـٰتَلُوا۟ وَقُتِلُوا۟ لَأُكَفِّرَنَّ عَنۡهُمۡ سَیِّـَٔاتِهِمۡ وَلَأُدۡخِلَنَّهُمۡ جَنَّـٰتࣲ تَجۡرِی مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَـٰرُ ثَوَابࣰا مِّنۡ عِندِ ٱللَّهِۚ وَٱللَّهُ عِندَهُۥ حُسۡنُ ٱلثَّوَابِ }

Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish