Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!


[سُورَةُ الحُجُرَاتِ: ١٣]



Download 214,06 Kb.
bet12/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

[سُورَةُ الحُجُرَاتِ: ١٣]
Эй инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13) ояти билан келди. Гувоҳ бўлганингиз каби Аллоҳ таоло эркак билан аёл орасига тақводан бошқа тарози қўймади. Аксинча, Аллоҳ таоло аёлни ҳам, эркакни ҳам жавобгарлик, тақво ва ибодат борасида баробар қўйди ва ҳузурида бир мақомда қабул қилди. Эркакларнинг қилган амаллари учун бошқа, аёлларнинг амаллари учун бошқа ажр белгиламади.
Юқорида келган аёллар ҳақидаги фикрлар билан Қуръони каримдаги аёллар ҳақидаги ояти карималарнинг фарқини кўрдингизми? Буларни бир ерга жамлаш мумкинми? Исломнинг нури ер юзини нурафшон қиларкан, инсонлар яна ўша оталаридан қолган эски фикрларга қандай қайтади, қандай қилиб қизларини ва аёлларини паст табақага қўя олади? Китобни илк бўлимларида келтирганимиз Эски Юнон, Рим, Чин, Ҳиндистон, шу билан бирга яҳудиийлик ва насронийликдаги ва минг афсуски, сохта ҳадислардаги, ривоятлардаги аёлларнинг тутган ўрни қандай экани янада аниқ бўлди, деб ўйлайман. Чунки зулмат бўлмаса нурнинг, кеча бўлмаса кундузнинг қадрини билолмаймиз. Оламларга раҳмат бўлган бир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни пастга урадиган ва уларни қадрсиз қиладиган сўзлар айтиши мумкинми? Хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин фақатгина тақво билан даражасини кўтариши мумкинлигини тушуниб етмадингизми? Аёллар эркаклардан кўра тақвода, илмда устун бўлиши мумкин ва бу устунлиги Аллоҳнинг назарида аёлни эркаклардан устун қилади, албатта. “Аёлларнинг ақллари ва динлари нуқсонлидир”. “Омадсизлик (пойқадами ёқмаслик) уч нарсада мавжуд: отда, уйда ва аёлда”. “Аёлларингизни бироз оч ва бироз кийимсиз қолдиринг”, “Намозни бузадиган нарсалар: ит, эшак, тўнғиз ва аёлдир”. Бундай гапларни Расулуллоҳ айтган бўлишлари мумкинми? Агар аёлларнинг ақли нуқсонли бўлса, Расулуллоҳ нега бу “ақли нуқсонли” борлиқларга бу қадар қиймат берган? Бунга жавобингиз борми?.. Нима учун ҳазрати Фотимани (Аллоҳ ундан рози бўлсин) “Отасининг онаси” деб илтифот қилганлар ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам? “Отасининг онаси” дер эканлар, қизларини қаерга қўйганларини биласизми? Бир инсон учун онасининг ўрни қаерда? Она боласи учун ким? Боланинг илк устози – она! Она унинг энг буюк тарбиячисидир! Ҳазрати Фотимани кўрганларида уни ўрниларидан туриб кутиб олган ва яна бир қанча сўзлари ва саъй-ҳаракатлари билан қизига берган қийматни кўрсатганининг далили кўз ўнгингизда экан, сизнинг аёллар билан хусуматингиз нимада? Ақли ноқис бўлган аёлга Аллоҳ таоло нега бу қадар вазифа ва жавобгарлик юклади сизнинг-ча? Бу дунёда ҳар қандай жиноят содир этган бандалар ҳам ақлсиз бўлгани учун жавобгарликдан озод этилади, лекин Оламлар Рабби сизлар ақлсиз деб топган аёлга нега бу қадар жавобгарлик ва вазифа юклади, нега гуноҳ қилса, сизлардек жазолашни ваъда қилди, бир ўйлаб кўрдингизми? Шу қадар кўз олдимизда турган очиқ-ойдин далилларни таҳлил қилолмайдиган даражада қалбу кўзларимиз сўқирми? Ақлдан шу қадар йироқлашдикми? Ҳаттоки, Раҳмат Пайғамбарига ярашмайдиган гапларни гапирган, дея у зотга туҳмат қилинса ҳам, бунга эътироз билдириб, у зотни ҳимоя қилишга ҳам қодир бўлмадик. Бундай мавзулар ва муҳокама қилиниши керак бўлган кўпгина сохта ривоят ва ҳикоятлар борки, сизу биз тасаввур ҳам қилолмаймиз.
Ҳақиқатан, ҳозирда ҳам, ўтмишда ҳам бўлгани каби аёлларни инсон ўрнида кўрмайдиган кўпгина мусулмон диёрлар борки, ҳайрон қоласан киши. Баъзи Ислом ўлкаларида аёлларнинг автоулов ҳайдаши, тижорат билан шуғулланиши, ўқиши тақиқланган. Ҳаётнинг ҳар соҳасида бор бундай тақиқлар, аслида. Энг ачинарлиси эса бундай тақиқ ва қарорларнинг бадалини ҳар доим динимиз тўлайди. Нима учун ҳамиша Исломда аёллар маданиятнинг ва ривожланишнинг душмани қилиб кўрсатилади? Нима учун Ислом одамлар назарида қўрқинчли, хавфли таассурот уйғотади? Нима учун бошқа дин вакиллари ва динсизларнинг жамиятга, инсонларга бераётган зарарлари, душманликлари ҳар доим махфий қолади, ошкор бўлган тақдирда ҳам бир амаллаб сувдан қуруқ чиқиш йўлларини топадилар? Ислом эса аёлларни уйга қамаган, уларнинг илм олишига изн ва ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқ бермаган дин қилиб кўрсатилади? Динга бундай душманликни ким қилди, тўғрироғи, ҳали ҳам қиляпти? Албатта, бу ишни қилаётганлар Исломнинг ва мусулмонларнинг душманлари!!! Яқинда Германиядаги бир масжид хизматчисининг фарёдига гувоҳ бўлдим. Унинг фарёди жуда ҳам аччиқ ва аламли эди. Биласиз, Европада жуда ҳам буюк маънавий бўшлиқ мавжуд. Наркотик моддаларга муккасидан кетиш ва ўз жонига қасд қилиш кундан-кунга кўпаймоқда. Касалхоналарда никоҳсиз, зино йўли билан туғилган болаларни дунёга келтиргандан кейин ташлаб кетиш мумкин бўлган қутилар ўрнатиляпти... Инсонлар ҳам бу бўшлиқнинг сабабини қидирмоқда. Бу бўшлиқнинг маънан эканлигига ақли етган насронийлардан Ислом динини танлаб, мусулмон бўлаётганлар тобора ортиб боряпти. Исломофобиянинг сабаби шу. Исломни, мусулмонларни ёмон кўрсатиб, одамларни Исломдан совитиш. Бу қадар ҳужумкор бўлишларининг, ўзлари ўйлаб топган ҳар қандай ёмонлик ва ваҳшийликни Исломга, мусулмонларга ағдаришларининг сабаби шу. Германиядаги масжид хизматчисининг сўзларини сиз ҳам эшитинг: “Бир куни масжидда Қуръон тиловат қилар эканман ҳузуримга икки аёл кириб: “Биз мусулмон бўлишни хоҳлаймиз, лекин Исломда аёлни уришга рухсат берилган экан, шу сабаб ўйланиб қолдик. Ва шундан қўрққанимиз учун мусулмон бўлолмаяпмиз. Ҳақиқатан, Қуръонда аёлни уришга рухсат берган оят борми?” деб сўрадилар”...
Биз ҳали Қуръонда ёзилган оятларни асл маъно-моҳиятини тушунолмаймиз-ку, ҳадисларни тушунамизми? Ва ёки саҳиҳ ҳадис билан сохта ҳадиснинг фарқига борамизми? Тўқиш йўли билан исломга киритилган ёлғон ривоятлар ва ҳикоятлар Қуръонга умуман тескари экани ошкор, буни юқорида ҳам айтиб ўтдик. Бир нарсани ҳеч қачон ёдимиздан чиқармайлик, Раббимиз ҳар доим адолатли бўлишни буюрди ва у ҳеч қачон бандаларига зулм қилмайди. Юқоридаги ривоятларда аёлларнинг омадсиз, пасткаш ва очкўз қилиб кўрсатилиши биринчи ўринда Аллоҳнинг адолат сифатига зид эмасми? Аёл билан тўнғизни ёнма-ён қўйиб мисол келтириш Раҳмат Пайғамбари қиладиган ишми? Пайғамбарни қўйинг, адолат, иймон ва виждони бор инсон бундай ўхшатиш қилиши мумкинми? Яна унга илк иймон келтирган аёл экан, мумкинми бу? Инсонлар оятларни ҳам, ҳадисларни ҳам асл маъно ва мақсадларини англаб етмай қарор қабул қилишади. Бу соҳада фақат эркаклар эмас, аёллар ҳам аниқ билишмаган ҳадис ва ривоятларни айтиб, сизни ё жаҳаннамий, ё жаннатий деб эълон қилишади. Ҳолбуки, бу ҳукм фақат Аллоҳга хосдир. Ўтмишда жоҳилият замонларидан Ислом нозил бўлгунга қадар аёлларга бўлган муносабатларни ўқидик. Аллоҳ таоло Ислом ва Расулуллоҳ орқали аёлларнинг хор, залил, бечора ва зулм остида кечаётган ҳаётларидан қутқаришни ирода қилди. Уларнинг қадр-қийматини, эътиборини ва ҳаётдаги, жамиятдаги ўрнини қайтариб бериш учун Ўз каломида очиқ-ойдин буйруқлар ва чегараларни баён қилди. Аллоҳнинг очиқ-ойдин оятлари бор экан, Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин қандай қилиб инсонлар яна аёлларни жоҳилият пайтидаги ўринларига туширишга ҳаракат қилишади? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ҳам арабларнинг эски жоҳилият замонидаги аёлларга бўлган муносабати ҳамда Ислом ёйилиши натижасида асли динда бўлмаган ҳолда динга қўшилган сохта одатлар сабаб аёлни яна охирги даражадаги ақлсиз бир борлиқ сифатида кўриш бошланди. Қисқа қилиб айтганда, аёлни яна ўша эски жоҳилият замонларидаги ҳолатга қайтардилар. Юқорида келтирганимиз Абу Ҳурайрадан нақл қилинган: “Омадсизлик уч нарсададир: отда, уйда ва аёлда”, деган ҳадисни Расулуллоҳдан дея ривоят қилинганида мўминлар онаси Оиша (Аллоҳ ундан рози бўлсин): “Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ бундай демаганлар. У зот фақат жоҳилият даврида шундай деган бўлишлари мумкин”, дея ҳадисни бошидан ёки охиридан кесиб нақл қилинган ҳадислар бор. Бу илмни ўрганмаган, тушунмаган инсонлар тарафидан бундай ҳадислар умуман бошқача талқин қилиниши ва ҳаётга татбиқ қилиниши турган гап. Шу сабаб ҳар бир ўқиган ва эшитган нарсамизга қараб ҳукм қилмасликни ўрганишимиз ва ҳар бир нарсани ўз аҳлидан сўрашимиз ва илм ўрганишимиз энг тўғриси ҳисобланади. Бундай нарсаларни ўқиган, шундоқ ҳам аёлларни энг паст табақада кўрадиган инсонлар бундан ўз фойдалари учун ёки Исломга, мусулмонларга зарар бериш учун фойдаланишлари аниқдир. Агар ҳазрати Оиша юқоридаги ҳадисга аниқлик киритмаганларида, балки биз ҳам, ажабо, Расулуллоҳ шундай деган эканлар-да, нега шундай деган эканлар-а, дейишимиз аниқ эди. Қуръони каримда Аллоҳ таолонинг аёллар ҳақида нозил қилган ояти карималарига диққатимизни қаратсак, Яратувчимизнинг назарида эркаклар билан фарқимиз йўқлигини англашимиз қийин эмас.
Аллоҳ таолонинг назарида фақат солиҳ амал қилган ва тақво эгаси бўлган бандаларигина олий мартаба ва ажрга эга бўлади. Бунда жинснинг аҳамияти йўқ. Бундай маънода келган оятлар жуда кўп учрайди Аллоҳнинг каломида. Аллоҳ таоло ҳеч бир оятида аёл кишини хорламади ва унга паст назар билан қарамади. Эркак ва аёлларга бир хил вазифалар, чегаралар ва қайтариқлар қўйди. Аллоҳ таоло бизга: “Ўқи!” деб буюрди. Биз эса фақат эшитдик. Ҳар ердан, ҳар кимдан эшитган нарсамизга ишондик. Чунки ўқиб-ўрганишдан, илм олишдан кўра эшитиш бизга осон эди. Эшитган нарсаларимиз тўғрими, янглишми, ўйлаб кўрмадик. Фалончи олим гапирди, демак, шак-шубҳасиз тўғри, дедик. Ўрни келганда Имом Аъзам Абу Ҳанифанинг (Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) “Олим ва муталлим” китобида келтирилган бир ўқувчиси билан бўлган суҳбатни келтириб ўтайлик. Талабаси Имом Аъзамнинг ҳузурига келиб Китоби ситтага киритилган ҳадис ҳақида: “Зино қилган бир мусулмоннинг иймони кийими ечиб олингани каби ечиб олинади. Сўнгра тавба қилмагунча иймони унга қайтмайди”, дея ривоят қилинган ҳадис ҳақида фикрингиз қандай?” деб сўради. Имом Аъзам: “Мен бунга ишонмайман. Менинг бу гапларга ишонмаслигим ва рад қилишим Расулуллоҳни (у зотга Аллоҳнинг салавотлари бўлсин) ёлғончи қилиш, рад қилиш учун эмас. Расулуллоҳни ёлғончи қилиш унинг гапларига ишонмайман, дейиш билан бўлади. Агар бир киши, мен Расулуллоҳнинг ҳар гапига ишонаман, фақат Расулуллоҳ бекорга гапирмайди ва ҳеч қачон Қуръонга қарши гапирмайди, деса, бу унинг Расулуллоҳни тасдиқлаганига далолатдир. Агар Расулуллоҳ Қуръонга қарши гапирганида эди Аллоҳ таоло Ал-Ҳаққо сурасининг 44–47-оятларида марҳамат қилгани каби уни қаттиқ азоб билан ушлаган ва жазолаган бўларди. Аллоҳнинг расули Аллоҳга қарши гапирмайди, Аллоҳга қарши гапирган киши эса Аллоҳнинг расули бўлмайди. Ривоят қилинган бу ҳадис Қуръонга зиддир. Чунки Қуръонда Аллоҳ таоло: “Зино қилган аёл ва зино қилган эркак” деди, аммо зоний ва зониянинг зино қилгани учун иймони олиб қўйилади, демади. Демак, Расулуллоҳдан дея ривоят қилинган Қуръонга тескари бўлган ривоятларни рад қилиш Расулуллоҳни рад қилиш эмас, ўша ривоятларни ҳадис дея динга киргизганларни рад қилишдир. Таъна ҳам Расулуллоҳга эмас, ривоятни тўқиган инсонгадир. Шу сабабдан Расулуллоҳнинг ҳар гапи – эшитган ва ё эшитмаганларимизнинг барчасининг ўрни бошимиз ва кўзимиз устидадир. Ва яна ҳар бир сўз у зотнинг айтгани каби эканлигига гувоҳлик берамиз. Ва яна гувоҳлик берамизки, у зот Аллоҳ қайтарган ҳеч нарсани буюрмаган ва буюрган ҳеч бир нарсани ўзида олиб қолмаган. Ҳар бир буйруқ ва қайтариқни Аллоҳ амр қилгани каби етказгандир, ўзидан ҳеч қандай бидъат қўшмагандир. Шу сабабдан Аллоҳ таоло: “Ким Расулга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади”, деган (Абу Ҳанифа, “Олим ва муталлим”, 23–24 б.).
Аёлларни илм олмаслиги, кўчага чиқмаслиги керак, деганлар, унинг ўрни фақат уйида, бола туғиш ва хизмат қилиш, деганлар энди бир ўйлаб кўрсин. Ҳазрати Хадича (Аллоҳ Ундан рози бўлсин) Расулуллоҳга турмушга чиққанларидан кейин ҳам тижорат ишлари билан шуғулланганлар. Молларнинг харид қилиш ва сотилишини, хизматчиларни, карвонларини қандай назорат қилганлар, сизнинг-ча? Ўша пайтдаги энг катта тижоратни бошқарган аёл ҳақидаги гаплар булар. Ҳазрати Хадича Расулуллоҳга турмушга чиқишдан олдин ҳам бу ишлар билан шуғулланганлар, турмушга чиққанларидан кейин ҳам давом эттирганлар. Ва Расулуллоҳ бунга ҳеч қачон қаршилик қилмаганлар. Агар сизлар айтгандек, аёллар илм олмаслиги керак бўлса, ҳазрати Оиша (Аллоҳ ундан рози бўлсин) буюк фақиҳ олимаси бўлмас, саҳобий ва саҳобияларга дарс бермас эдилар. Ровийларнинг энг улуғи ва ишончлиси бўлмас эдилар. Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин саҳобаларга Ислом ҳуқуқидан дарс берган зот ҳазрати Оишадир (Бу дарсларни парда ортида берган деган ривоятлар ҳам бор). Агар аёл бир қолипда яшашга маҳкум бўлса, ҳазрати Оиша бу ҳадисларни қандай қилиб ривоят қилди? Бу дарсларнинг ва ҳадисларнинг бизгача етиб келишига қандай қилиб сабабчи бўлди? Бугунги кунда Исломга зарар беришга уринганларнинг қўлларидаги энг асосий қуроллари Исломда аёлнинг ҳақ-ҳуқуқи йўқ, дея иддао қилишларидир ва бу ҳақдаги сохта, тўқима ҳикоят ва ривоятлардир. Минг афсуски, Ислом душманлари бундан жуда усталик билан фойдаланишади ҳамиша. Инсонлар ақлларини бир чеккага қўйиб, ҳали ҳам шу ривоятларга ишониб, ҳаётларига татбиқ қилишга ҳаракат қилишларидир. Бу ишлар Исломга ва мусулмонларга жуда катта зарар бераётганини ўзлари ҳам сезишмайди.



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish