[سُورَةُ آلِ عِمۡرَانَ: ١٩٥]
“Бас, Парвардигорлари уларни (дуоларини) ижобат этиб, (деди:) «Албатта, Мен сизлардан амал қилувчининг – хоҳ эркак бўлсин ва хоҳ аёл бўлсин, биридан-бирининг амалини зое қилмасман. (Маккадан) ҳижрат қилган, юртларидан бадарға қилинган, Менинг йўлимда азият чеккан, жанг қилган ва қатл этилганларнинг гуноҳларини каффорат қилурман ва Аллоҳнинг мукофоти сифатида уларни остиларидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий яшаладиган жаннат (боғлари)га киритурман. Аллоҳнинг ҳузурида (мўминлар учун) яхши савоблар (бордир)” (Оли Имрон сураси, 195) оятини нозил қилди. Умму Саламанинг саволига жавобан нозил бўлган иккинчи ояти карима эса Аҳзоб сурасиннг 35-ояти:
{ إِنَّ ٱلۡمُسۡلِمِینَ وَٱلۡمُسۡلِمَـٰتِ وَٱلۡمُؤۡمِنِینَ وَٱلۡمُؤۡمِنَـٰتِ وَٱلۡقَـٰنِتِینَ وَٱلۡقَـٰنِتَـٰتِ وَٱلصَّـٰدِقِینَ وَٱلصَّـٰدِقَـٰتِ وَٱلصَّـٰبِرِینَ وَٱلصَّـٰبِرَ تِ وَٱلۡخَـٰشِعِینَ وَٱلۡخَـٰشِعَـٰتِ وَٱلۡمُتَصَدِّقِینَ وَٱلۡمُتَصَدِّقَـٰتِ وَٱلصَّـٰۤىِٕمِینَ وَٱلصَّـٰۤىِٕمَـٰتِ وَٱلۡحَـٰفِظِینَ فُرُوجَهُمۡ وَٱلۡحَـٰفِظَـٰتِ وَٱلذَّ كِرِینَ ٱللَّهَ كَثِیرࣰا وَٱلذَّ كِرَ تِ أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُم مَّغۡفِرَةࣰ وَأَجۡرًا عَظِیمࣰا }
[سُورَةُ الأَحۡزَابِ: ٣٥]
“Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозели (камтар) эркаклар ва тавозели аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақловчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр этувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни жаннатни) тайёрлаб қўйгандир”.
Бунинг ривояти шундай: Умма Салама бир куни Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, Қуръонда Аллоҳ таоло эркаклар ҳақида гапиргани каби аёллар ҳақида баҳс этмаслигининг сабаби нимада?” деди. Умму Саламанинг бу гапларидан кейин Аҳзоб сурасининг 35-ояти нозил бўлди. Нисо сурасининг 32-ояти ҳам бу муборак аёлга худдики жавоб учун нозил бўлган оят кабидир. Яна бир ривоятда шундай дейилади, Ҳайбар сафари вақтида Умму Салама Расулуллоҳга: “Эй Аллоҳнинг элчиси, эркаклар урушда қатнашадилар, биз қатнашолмаймиз. Меросдан ҳам улушимиз эркакларникидан кам”, дея сабабини сўради. Умму Саламанинг саволига жавоб бу сафар:
{ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّا خَلَقۡنَـٰكُم مِّن ذَكَرࣲ وَأُنثَىٰ وَجَعَلۡنَـٰكُمۡ شُعُوبࣰا وَقَبَاۤىِٕلَ لِتَعَارَفُوۤا۟ۚ إِنَّ أَكۡرَمَكُمۡ عِندَ ٱللَّهِ أَتۡقَىٰكُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِیمٌ خَبِیرࣱ }
Do'stlaringiz bilan baham: |