Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!



Download 214,06 Kb.
bet8/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

Исломдан аввалга араблар оламида аёлнинг ўрни қандай эди?
Жоҳилият замонида араб оламидаги аёлларнинг аламли аҳволини Абул Ҳасан ан-Надавий ўзининг “Мусулмонлар таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?” асарида шундай англатади: “Жоҳилият замонида аёл ҳақлари ейилган, мулки қўлидан тортиб олинган, меросдан маҳрум, ажрашганидан ёки эри вафот этганидан кейин ўзи хоҳлаган кишисига турмушга чиқишга ҳаққи йўқ, заиф ва зулмга учраган бир мол ўрнида эди. Бир буюм ёки ҳайвон каби биридан бошқасига мерос қоларди. Ибн Аббос (Аллоҳ ундан рози бўлсин) шундай дейди: “Бир аёлнинг эри вафот этса, аёлга отаси ёки қайнотаси соҳиб бўларди. Хоҳласа уни ушлаб турар, хоҳласа маҳрини олиб, қўйиб юборарди”.
Ато ибн Рабоҳ: “Агар бир аёлнинг эри вафот этса, уни ораларидан хоҳлаган бир кишига уйлантириш учун тутиб турардилар”.
Судди шундай дейди: “Жоҳилият замонида бир аёлнинг эри вафот этса, унинг ворисларидан бири чаққонлик қилиб, аёлнинг устига бирор кийимини ташласа, унга аввалги эрининг маҳри билан (яъни, маҳр бермай) уйланишга ёки бошқа бировига бериб, маҳрини олиб қолишга ҳаққи бўларди. Агар аёл чаққонлик қилиб, отасининг уйига кетса, бу машмашалардан қутуларди” (Табароний тафсири, 4-жилд. 308-саҳифа). Буларни ўқир экансиз, аминманки, сизларнинг ҳам ичингиз торайди, ҳайратга, шу билан бирга аламга тўлди. Жоҳилият замонида аёлларнинг ҳеч қандай қадри, ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ эди. Уларнинг на мол-мулки ва на ўз жисмининг устида ҳаққи йўқ эди. Эркаклар ҳар қандай ҳукм, қарор бера оладиган оддий бир мато каби улардан маҳрини тортиб олиб, шунчаки зарар бериш учун қўлларида сақлардилар.
Эри хоҳласа, унга азоб берар, хоҳласа, уни тарк қилар, хоҳласа шунчаки қўлида сақлар, на яшаб яшамасди, на қўйиб юбормасди. Ҳаттоки баъзи таом ва озуқаларни фақат эркаклар ея олар, уларни ейишга аёлларнинг ҳаққи йўқ эди. Эркакларнинг уйланишида чегара йўқ, хоҳлаганича уйланишга ҳаққи бор эди. Айниқса, қиз болаларнинг ҳеч бир қадр-қиймати, ўрни йўқ, қиз фарзанд кўриш эса уятли иш ҳисобланарди. Қиз болаларга нисбатан туйғулар шу даражага борган эдики, баъзи араб қабилалари қиз фарзандларини тириклай кўмиш нуқтасига келишганди. Майданийнинг ёзишига кўра, Ҳайсам ибн Адий шундай деган: “Араб қабилалари орасида илк туғилган қиз фарзандларини тириклайин кўмиш кўп учрайдиган ҳодиса эди. Ислом келганида арабларнинг қиз фарзандларни ўлдириш сабаблари ҳар хил кўрсатиларди. Баъзилари қизғаниш ва номусни сабаб қилиб кўрсатишар, қизлар вояга етганида улар туфайли бошимиз эгилади, номусимизга доғ тушади, дея қизларини кўмишарди. Баъзилари яшил кўзли, қора ёки бошқа бир сифат ёки камчилик билан туғилган қизларини омадсиз дея, яна баъзилари эса фақирлик ва моддий қийинчиликлардан қўрқиб ўлдирарди. Ҳақиқатан, аёл Ислом келишидан аввал шароб учун гаровга берилган ёки қиморда ўртага қўйилган молдек эди. У фақат жинсий нафсни қондириш учун яратилгандек эди гўё. Унга ҳамиша қалбларда фитна уйғотувчи ва шаҳвоний ҳисларни қўзғовчи сифатида қараларди. Ҳайзли аёл билан бир ётоқда ётилмас, бир хонада турилмас, бирга еб-ичилмас, ҳаттоки бу ҳол тугагунга қадар уйдан чиқариб юбориларди. Юқорида келтирилган яҳудийликдаги аёлнинг ўрни ҳақида ёзилганлар билан бир хил, шундай эмасми? Бу одатлар ўша пайтда Мадинада яшаган яҳудийлардан арабларга ўтган бўлса, не ажаб. Ўша замон ҳақида ҳазрати Умар (Аллоҳ ундан рози бўлсин) нима деганига бир назар ташлайлик: “Аллоҳга қасамки, жоҳилият даврида биз аёлларни инсон ўрнида кўрмасдик. Ислом келиб Аллоҳ улар ҳақида гапирганидан кейин, уларнинг бизнинг устимизда ҳақлари борлигини билдик”. Исломиятдан олдин араблар қизларини тириклайин тупроққа кўмар ва буни юз қизартирадиган уятли бир нарсадан қутилиш учун амалга оширардилар. Арабларнинг бу ачинарли аҳволлари Қуръони каримнинг:

Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish