Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!


МАДАНИЯТ БЕШИГИ ҲИСОБЛАНГАН ЕВРОПАДА АЁЛ



Download 214,06 Kb.
bet5/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

МАДАНИЯТ БЕШИГИ ҲИСОБЛАНГАН ЕВРОПАДА АЁЛ

Ҳайратланишга тайёрмисиз? “Йўғ-э, бунчаликмасдир”, дея лол қолишга-чи? Орамизда ўзини билимдон деб ҳисоблайдиганлар ҳам қуйидаги сатрларни ўқиб, лол-у ҳайрон қолишининг кафолатини бераман. Чунки ўзим ҳам ушбу маълумотлар билан танишар эканман, ҳайратдан ёқа ушладим. “Биз билган Арасту ва Конфуций шуларми? Маданиятли дея баҳолаганимиз Ғарб ва Шарқ шуми?” дейишдан ўзимни тиёлмадим. Келинг, дунё тарихидаги аёл, унинг жамиятдаги ўрни ва яшаш тарзи билан танишайлик.


Қадимги Юнонистондан бошлаймиз. Аёл ана шу замонларда деярли қуллар билан тенг даражада эди. Ишониш қийин, аммо эри хоҳласа, уни бошқа бировга ҳадя қиларди. Қадимги Юнонистондаги аёллар ҳурриятдан бутунлай айро, барча ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум этилган хилқат эди. Аёлнинг меросда ҳаққи йўқ, ажрашиш ҳаққи бутунлай эркакка тегишли эди. Ҳаттоки аёлда ўз мол-мулкини ҳам бошқариш ҳуқуқи йўқ эди. Қадимги Юнонистонда аёлнинг валийси бўлмаса, бирор мол-мулк сотиб ололмас, унга эгалик қилолмасди. Ҳатто унинг сўзлаш ҳуқуқи ҳам мавжуд эмасди. Қадимги Юнонистонда аёл фарзанд дунёга келтирганидан кейин эркаклар назаридан қолар, улардан эътибор кўрмасди. Ҳесиодос Юнон маданиятида ҳазрати Ҳаввога тенглаштирилган Пандорани ёмонликлар ва ҳирс тимсоли сифатида баҳоларди. Бундай эътиқод соҳибларининг наздида у инсонлар бутун муаммолардан, қийинчиликлардан холи яшаган Олтин даврнинг тугашига ва Ер юзига ёмонликларнинг ёйилишига сабабчи бўлган аёл эди. Гўёки у туфайли инсонларнинг бошига қийинчилик ва хасталиклар тушганди. Бу фикр ва қарашлар яҳудийлик ва христианликдаги тушунчалардан у қадар фарқ қилмайди. Қадимги Юнонистондаги аёлнинг ўрнини тасаввур қилсангиз, аёлнинг энг табиий ҳаққи бўлган оналикда ҳам унинг ҳақлари чегараланган эканига гувоҳ бўласиз. Биз, асосан, болаларни фақат жоҳилият замонидаги Араб ярим оролида ўлдирилган, деб биламиз. Аммо бу ваҳшийлик қадимги юнонларда ҳам мавжуд эди. Ана шу жамиятда аёлнинг дунёга келтирган боласи шафқатсизларча қучоғидан тортиб олинар, “Бола – заиф, яшаб кетолмайди”, деган баҳоналар билан ваҳшийларча бўғиб ўлдириларди. “Саломатлигида нуқсони бор” деб топилган болаларни эса оналарининг фарёдларига қарамасдан ҳам қудуқларга ташлаб юборар эдилар. Айни пайтда ҳар ўқиган жумлангиз сизни ҳайратга солиб, қалбингизни озорлаётганини биламан, аммо минг афсуски, булар ҳали ҳаммаси эмас.
Қадимги юнонларда аёлга бошқаларни йўлдан оздирадиган, пасткаш, бадхулқ ва ахлоқсиз яратиқ дея қараларди. Биласизми, улар гўзал аёлларни ҳамон Афродитага қиёслашади. Хўш, ана шу Афродитанинг кимлигини биласизми ўзи? Афсоналарга кўра, Афродита бир “худо”нинг хотини, шу билан биргаликда ундан бошқа яна икки “худо” билан яшаган ва жинсий муносабатда бўлган, фоҳиша аёл. Уларнинг назарида аёлларнинг иши фақат эркакларни йўлдан уриш, нафсини қондириш ва фаҳш ишларни бажариш. Маданият бешиги бўлган Ғарбда аёлнинг ўрни қандай эканини кўрдингизми? Исломда аёлнинг ўрни иккинчи даражали эди, тўғрими? Улар ҳамиша мана шу томондан зарба беришга, Исломни мусулмонларга хор кўрсатишга интилдилар. Шундан фойдаланиб Исломнинг сохта дин эканини уқтиришга уриндилар. Уларнинг назарида Ғарб мазкур жиҳатдан ғоятда устун ва улар аёлга ўзи ҳақли бўлган даражани тортиқ қилганди. Шундай эмасми? Қани кўрайлик-чи, Ғарбнинг наздида аёл ким, у аёл зотига қандай муносабатда бўлган, уни қайси ўринга қўйган?
Платон аёл ҳақида...
Қадимги Юнонистоннинг энг катта олимларидан, муомала ва маданият факультетида бизга мақтаб-мақтаб ўргатганлари Платонга тўхталамиз. Платоннинг фикрича, аёл эркаклардан анчагина паст даражадаги яратиқ. У ҳам куч, ҳам ақл, ҳам тафаккур жиҳатидан эркаклардан анча қуйи ҳисобланади. Унинг фикрича, аёлларнинг бу камчилиги бартараф этилиши лозим бўлган улкан муаммо. Платон эркакларга, аёлларига ҳеч қачон ишонмасликни, аёллар теран фикрлашга қодир бўлмагани боис, улар томонидан ноқис фикрлар баён этилишининг олдини олиш мақсадида, уларни мудом назорат остида сақлаш зарурлигини насиҳат қилади.
Энди Арастуга келсак...
Арастунинг аёллар ҳақидаги фикрлари Платонникидан ҳам даҳшатлироқ. Унинг фикрига кўра, аёллар табиатан ноқис яратилгандир. Аёллар совуққон, ёқимсиз ва жозибадор эмас. Ҳаттоки эркакларга нисбатан ҳам ёқимсиз ва кераксиз. Яна унинг фикрича, аёллар табиатнинг хатоси бўлиб, уй ҳайвонларидан кўра бироз юқори даражадаги хилқат.
Мана, кейинги даврларда аёлларга ёпиштирилган “товуқмия” ҳақоратининг илдизи юзага чиқди. “Шу даражада инсофсизлик бўладими?” дегингиз келяпти, шундайми? Айтинг!!! Ҳақиқатан, шу қадар бўлмас. Арастуни дунёга келтирган аёл эмасмиди? Буни эътибордан соқит қилиш мумкинми?.. Арастунинг аёлларга берган баҳосининг яна бир аламли мисоли ҳаётий фаолиятида кўринади. У биринчи аёли вафот этгач, Ҳерпиллис исмли аёлга уйланганди. Ўлими яқинлашган Арасту вафот этса, биринчи аёлининг ёнига дафн қилишларини сўрайди ва иккинчи аёлини бир дўстига омонат сифатида қолдирар экан: “Агар мендан кейин турмушга чиқмоқчи бўлса, ҳар томонлама мендан даражаси паст эркак билан турмуш қурсин”, дея васият қилди. Худди ўзининг даражаси баланддек. Қандайин пасткашлик билан қилинган қарор бу! Сизга яна бир маълумот: қадимги юнонларда аёлларнинг фарзандни дунёга келтириш-келтирмаслигини эркаклар ҳал қилар эди. Ва бу Арасту талқинига кўра, “оилани режалаштириш” деб аталарди. Мактаб кўрмаган жамоа бўлганимиз учун, минг афсуски, булардан бехабар қолдик. Ҳамиша қандай ўйлашимизни хоҳлаган бўлсалар, шундай ўйладик. Қандай гапиришимизни истаган бўлсалар, шундай гапирдик. Бизга шуни ўргатиб ухлатдилар. Биз ҳамиша уйқуда яшадик. Аёлга нисбатан қилинган ҳар қандай ҳақсизлик фақат жоҳилият замонида Араб ярим оролида содир бўлган, деб билдик. Аёлга паст назар билан қараш, уни ҳорлаш Қадимги Юнонистон тарихида ғоятда кўп учрайди, аслида.

Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish