Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!


[سُورَةُ المُجَادلَةِ: ١-٤



Download 214,06 Kb.
bet2/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

[سُورَةُ المُجَادلَةِ: ١-٤]
“(Эй Муҳаммад!) Аллоҳ Сиз билан ўз эри ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган аёлнинг сўзини эшитди. Аллоҳ сиз иккингизнинг сўзлашувингизни эшитур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир. Ораларингиздаги ўз хотинларини “зиҳор” қиладиган кимсаларга улар (хотинлари асло) оналари эмасдирлар. Уларнинг (чин) оналари уларни туққан (аёл)лардир. Улар, ҳақиқатан, номақбул ва ёлғон сўз айтурлар. (Лекин) Аллоҳ афв этувчи ва кечирувчидир. Ўз хотинларини “зиҳор” қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсалар (зиммасида) қўшилишларидан илгари бир (мўмин ёки кофир) қулни озод қилиш бордир. Бу сизларга қилинаётган насиҳатдир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Бас, кимки (қул) топа олмаса, қўшилишларидан илгари (зиммасида) пайдар-пай икки ой рўза тутиш бордир. Бас, ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса, (унинг зиммасида) олтмишта мискинга таом бериш бордир. Бу (ҳукмлар) сизлар Аллоҳ ва унинг пайғамбарига имон келтиришларингиз учундир. Булар Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) чегараларидир. (Илоҳий қонунларни инкор этувчи) кофирлар учун эса (охиратда) аламли азоб бордир” (Мужодала сураси, 1–4-оятлар)1.
Раббимиз Ҳавланинг фарёдини эшитиб, унинг мусибатини аритадиган ечимни ваҳий қилди. Ушбу оятлар нозил бўлганидан сўнг Мадинанинг ҳамма жойида Ҳавланинг илтижосига берилган жавоб ҳақида гапирилар, ҳазрати Ҳавла эса “Сўзини Аллоҳ тинглаган аёл” деган шарафли унвон билан тилларда достон бўлганди. Мулоҳаза юритсангиз, қиз фарзандларини тириклайин тупроққа кўмган халқ Ислом билан шарафлангандан сўнг инсон ва аёлга энг юксак қадр-қийматни ниcбат берган бир нуқтага келганди.
Мужодала сурасининг илк оятлари нозил бўлгач, юзлари ой каби порлаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Ҳавлани чақириб: “Эй Ҳавла, сенга хушхабарим бор. Аллоҳ сени эшитди ва сенга жавоб қилди”, дея юқоридаги оятларни тиловат қилдилар. Ажабо, Ҳавланинг ана шу лаҳзаларда нимани ҳис қилганини тасаввур қила оламизми? Севинчдан ақлини йўқотиши ҳеч гап эмасди. Оламлар Раббисининг сизга жавоб берганини тасаввур қилинг-а!.. Бу қандай буюк неъмат, қандай улуғ лутф!.. Бугунги ривожланган даврда: “Аёлга қадр-қиммат берилмаган”, “Аёл хорланган”, дея асри саодатни айблашаётган бир пайтда ушбу воқеаларни билмаслик, ўрганмаслик, ўқимаслик ниҳоятда аламли эмасми, айб эмасми?!
Келинг, сизга ҳазрати Ҳавла ҳақидаги яна бир воқеани эслатай. Бу воқеа ҳазрати Умарнинг халифалик даврида содир бўлганди. Қадди-басти букчайиб қолган бир кампир Мадина бозорида мўминлар амири ҳазрати Умарнинг қаршисидан чиқиб, унга нималардир деб насиҳат қила бошлади. Узун бўйли Умар розийаллоҳу анҳу кампирнинг қаршисида чўккалаб: “Сўзланг, тинглайман”, деди. Аёл гапирар, ҳазрати Умар эса жим туриб эшитарди. Умар билан бирга бозорда юрганлар бунга ҳайрон қолдилар. Умарнинг ана шу қари кампир учун вақт ажратганига, уни диққат билан тинглаганига ажабландилар. Кампир кетгач, ҳамроҳларидан бири ҳазрати Умарга юзланиб: “Эй мўминлар амири, қурайшнинг аслзодаларини куттириб қўйиб, шу қари кампирнинг гапига қулоқ солиб ўтирибсизми?” деди. Ҳазрати Умар виқор билан унга ўгирилди-да: “Сен нима деяпсан? Бу аёл – Ҳавла. Аллоҳ азза ва жалла етти қават осмон тепасидан унинг овозини эшитиб, унга жавобан оят нозил қилган. Энди уни Умар тингламайдими? Аллоҳга қасамки, у кун бўйи насиҳат қилса ҳам тинглардим ва унинг муаммосига ечим топмагунча ёнидан жилмасдим!” деди.
Энди ўйлаб кўринг-чи, бизни тинглайдиганлар қанча? Атрофимизда бизни муносиб равишда эшитадиган, қадрлайдиган, қиймат берадиган кишилар борми?
Ҳозирда калтакланган, хорланган, уйларидан ҳайдаб чиқарилган, ўлдирилган аёллар ҳақида ўқимай, эшитмай бирор кунимиз ўтмоқдами? Баъзан ғамга чўмаман, мусулмонлар яшайдиган ўлкада ҳам шундай ҳодисалар содир бўладими? Балки, номигагина мусулмон саналганлар Исломнинг моҳиятини англаб етсалар эди, калтакланган, хорланган, бир парча мато каби сотилган, хўрлаб ўлдирилган аёллар бўлмасмиди. Эътибор берган бўлсангиз, “номигагина мусулмон саналган эркаклар” демадим, балки “мусулмонлар” дедим. Чунки келинларининг калтакланишига сабаб бўладиган, овоз чиқармай уларнинг аҳволини томоша қилиб турадиган аёллар ҳам бор, албатта. Ёки аёлнинг хорланишига, уйдан ҳайдалишига, ўлдирилишига сабаб бўлаётган, аёлларнинг турмуш ўртоқлари билан никоҳсиз мунособат ўрнатаётган аёллар ҳам йўқ эмас. Бундай ҳолларда аёлларнинг энг катта душмани яна аёллардир. Ҳазрати Ҳавла бугун ҳам хорланган, зулм кўрган, тарк этилган, инсон ўрнида қадрланмаган, ўзи арзийдиган муомалани кўрмаган, аёл бўлиб яралгани боис энг қуйи даражада саналган, ёшлиги ўтгач, бир четга улоқтирилган барча аёлларнинг исёни, фарёди ва тимсолидир. Мужодала сурасида ўзларини қадрсиз ҳисоблаб, маҳзун бўлган аёлларга қарата: “Йўқ, ундай эмас! Раббингиз сизни қадрлайди. Раббингиз сизнинг ўрнингиздан сизга зулм қилган эркакларга, икки дунёда ҳам жазо бериб, бунинг ҳисобини сўрайди”, дея хитоб қилинди. Аслида, бу оятлар бутун аёлларга қилинган хитоб ва умид. “Маҳзун бўлма! Сенинг фарёдингни эшитувчи Зот бор! Сен ёлғиз эмассан! Раббинг ҳар қандай ҳолатингдан хабардордир”, деяётгандек. Хайриятки, У бор. Яхшиямки, биз Унга иймон келтириб, фақатгина Унга сиғиниб, Ундангина ёрдам сўраймиз. Минг бор хато қилсак-да, фақатгина Унинг эшигини такрор ва такрор тақиллата оламиз. Унинг ҳузурига яна ва яна пешвоз чиқамиз. Чунки фақат Угина бизга сабр билан муомала қилади. Фақатгина У бизнинг дардимизни тинглаб, дармон бўла олади. У ҳеч қачон: “Яна келдингми? Нега сўрайдиган нарсаларингнинг охири кўринмайди? Сен Мен учун нима қилдингки, Мендан сўрайдиганларинг адоқсиз?” дея сўрамайди. Бизнинг У Зотдан бошқа сиғинадиган, ҳузурига қайта-қайта бора оладиган кимимиз бор? Шундай экан, худди ҳазрати Ёқуб алайҳиссалом каби:

Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish