Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!



Download 214,06 Kb.
bet6/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

Римда аёлнинг аҳволи қандай эди?
Римда ҳам аёлнинг жамиятда тутган мавқеи Юнонистондан кўп ҳам фарқланмасди, аслида. Римликлар аёлларнинг “нима” эканликлари ҳақида кўп тортишиб, охири бир қарорга келишган экан. Бу қарор қандай эканини биласизми? Улар аёл ҳақида “руҳи йўқ маҳлуқ” деган тўхтамга келишибди. Шу туфайли унга ўлимдан кейинги ҳаётда ҳеч қандай ўрин, мукофат ва жазо берилмасмиш. Яъни, аёлнинг бу дунёда машаққат чеккани камдек, боқий ҳаётда ҳам унга жаннатни кўп кўришибди. Аёлга жирканч махлуқ сифатида қаралар, унга гўшт ейиш тақиқланган, ҳар қандай ҳолатда ҳам кулмаслиги, гапирмаслиги талаб қилинар экан. Гўё гапирмаслиги учун оғзига темир қулф солингандек. Сизга бу ҳолат танишми? Бизни шу кўйга солиш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилишгандек, Римдан нусха кўчириб, бизга ёпиштиришга интилишгандек туюлдими сизга ҳам? Қуйида ўқийдиганларингиз эса, аминманки, томирларингиздаги қонингизни ҳам музлатади. Чунки Римликлар ҳам аввалгилар каби қиз фарзандларни хор тутиб, ўз ҳолларига ташлаб қўяр эканлар. Чунки оталар фарзандларини қабул қилишга мажбур эмас эди. Аксинча, фарзанд дунёга келганидан кейин чақалоқ отанинг оёғи остига қўйилар, ота илтифот кўрсатиб, болани қучоғига олса, уни қабул қилган ҳисобланар, агар қабул қилмаса, оқибати аянчли тус оларкан. Чақалоқ умумий жамоат жойларига ёки ибодатхоналарга ташлаб кетилар, агар ўғил бола бўлса, кимдир хоҳлаб олиб кетса, яшаб кетар, борди-ю, олувчи топилмаса, ёки қиз бола бўлса, очлик-сувсизлик, ёзда иссиқ, қишда совуқ сабаб нобуд бўларкан. Оила аъзоларининг яшаш ҳаққи отага оид бўлиб, у аёли ва фазрандларининг ҳаёти ҳақида хоҳлаган қарорини қабул қилишга ҳақдор экан. Аёл ҳеч қачон озод бўлолмас, уни хоҳласалар сотишар, хоҳласалар сотиб олишаркан. Турмушга чиқишдан олдин бу ҳақлар отанинг қўлида бўлса, турмушга чиққанидан сўнг эса эрига ўтар ва ҳаётининг охирига қадар бировнинг ҳукми остида яшашга мажбур экан. Римликлар қиз фарзандларнинг илм олиши ва тарбияларига эътибор қаратмасди. Чунки аёллардан илмли бўлиш талаб қилинмас, уй юмушларида чаққон ва эрларига бўйсунувчан бўлишлари кифоя эди. Қизлар турмушга чиққунча оналари назоратида ип йигирар, мато тўқирдилар. Аёл ва қизларнинг мол-мулкка эга бўлишлари мумкин эмасди. Қисқача айтганда, Римликлар орасида аёлнинг ўрни йўқ эди! Римликларнинг аёлларга қилган зулмлари айтган билан поёнига етмайди. Улар аёлларга “ҳар қандай ёмонликнинг онаси” деган нуқтаи назар билан қараганлари учун уларга никоҳ ҳам шарт эмас, деб ҳисоблардилар. Уйланган тақдирида ҳам, борди-ю, аёл қиз ёки хаста фарзанд дунёга келтиргудек бўлса, эрнинг аёлни ўлдиришга ҳам ҳаққи бор эди. Аёлнинг эри вафот этди ҳам дейлик, барибир аёлнинг елкасига офтоб тегмасди. “Мени эзган, қул каби кўрган, хорлаган одам ўлди, энди истаганимча яшай оламан, меросидан фойдаланаман”, дея олмасди. Чунки аёл мерос олишга ҳақдор эмас, эрининг мулкида унинг насибаси йўқ эди. Аёл учун шикоят қилиш, маҳкамага бориш, гувоҳлик бериш кабилар ҳам мумкин эмасди. Аёл отасидан эрига ўтказиб берилган бир ашё, холос. Кейинчалик аёлларга баъзи ҳақ-ҳуқуқлар берилди, аммо аёллар ва қизлар саводли бўлмагани учун ана шу ҳақ-ҳуқуқларни ҳеч қачон билишмади ва талаб қилишмади ҳам.


Узоқ Шарқ маданиятида аёл ким эди?
Қадимги Чин ва Ҳинд диёрларидаги аҳвол ҳам сизни хурсанд қилмайди. Аввало, Қадимги Чин диёрига саёҳат қилайлик, Чиндаги аёлларнинг аҳволи билан танишайлик. Мазкур ҳудудда аёл ҳамиша хорланган ва пастга урилган хилқат эди, десам муболаға қилмаган бўламан. Чинликларда аёл инсон ҳисобланмас, ҳаттоки унга исм ҳам берилмасди. Кўпинча қизлар бир, икки, уч... рақамлари билан чақириларди. Эркак уйланадиган аёлини сотиб оларди. Оилада аёл сўзлаш ҳуқуқига эга эмас, ажрашиш ҳаққи ҳамиша эркакда эди. Аёл эрининг қули ҳисобланар, эри ва болалари билан бир дастурхонда ўтириб овқатланмасди. Эр ва болалар овқатланаётганида аёл тик оёқда туриб, уларга хизмат қиларди. Конфуций эр билан аёл ўртасида бир қанча ришталар борлигини айтади, аммо унинг қарашлари аёлнинг ўз ҳуқуқлари борлигини тасдиқлаши маҳол. Конфуцийнинг фикрига кўра, аёл фақат туйғулари билан ҳаракат қиладиган ақлсиз борлиқ. Аёлнинг соҳиб бўлган ягона жозибаси ғофил эркакларга тузоқ қўйиш, холос. Яна, аёлнинг ягона фазилати ҳамма нарсада мослашувчанлигидир. Табиатнинг унга ато этган алоҳида хислатлари эса раҳмдиллик, сабрлилик, меҳнаткашлик, нозиклик ва назокат эди. Қадимги Чиннинг катта шаҳарларида фоҳишалик авж олганди. Минг афсуски, аёл харид қилинадиган ва сотиб юбориладиган мол каби эди. Моддий таъминоти етарлича бўлган инсонлар кўплаб фоҳишаларни сотиб олиб, улардан қўшиқ ва рақс жамоаларини ташкил қилишар ва шу орқали кўнгилларини хушлашарди.
Ҳиндлардаги аҳвол қандай эди, дея қизиқсангиз, уларда уйланишдан асл мақсад отага ворис бўладиган, отанинг гуноҳларидан фориғ бўлишини таъминлаб, оиланинг динини давом эттирадиган ўғил фарзанд дунёга келтириш эди. Ўғил фарзанд оила учун саодат, қиз фарзанд эса фалокат эди. Энг даҳшатлисини айтай, агар эркак қисиқ (жинсий томондан заиф) бўлса, аёлининг бошқа бир эркак билан бирга бўлишига рози бўларди. Улардаги оила, номус ва ахлоқ тушунчасининг қандай шаклда эканига ақл бовар қилмайди. Агар эри вафот этса, аёлнинг бошқа билан турмуш қуриши деярли имконсиз эди. Ҳаётлигида хорлаган, қадрламаган, ҳурматини ўрнига қўймаган аёлининг севгисига нариги дунёда эрнинг эҳтиёжи бор деб ҳисобланиб, бечора аёллар ёқиб ўлдириларди. Буни “Сати одати” дейишарди. Аёл ҳам диний эътиқоди ва омманинг маломати сабаб ушбу ваҳшийликни қабул қиларди. Аёл оловда чисир-чисир ёнаркан, ортида қолаётган оила аъзолари назаридан муносиб ўрин эгалларди. Бу одатнинг келиб чиқишига сабаб урушларда вафот этган бадавлат эркакларнинг аёлларини душман қўлига асир тушишининг олдини олиш эди. Яъни, аслида, номусларини сақлаш учун ўзларини қурбон қилган аёл эди улар. Аввалига бу аёлларнинг ўзларини фидо қилиши дея қабул қилинган бўлса-да, кейинчалик бу халқ орасида қабул қилиниб, одатга айлантирилган ва уни ҳар бир бева аёлга нисбатан қўллаш авж олганди. Мулоҳаза юритсангиз, ҳинд аёлларининг яшаши ҳам, ўлими ҳам фожеа эди, аслида. Вафот этган эрининг устида тириклайин ёқилган аёлгина ҳурматли, вафодор ва содиқ аёл деб қабул қилинарди. Яъни, фақат ёқиб ўлдирилганидагина қадр-қиймат берилган бечора борлиқ эди аёл! Ишониш қийин, аммо Ҳиндистонда аёлларни вафот этган эри билан бирга ёқиб ўлдириш яқин кунларгача давом этди. Сизнинг турмушингиз чидаш мумкин бўлмаган зиндонга айланди, дейлик. Агар ҳинд аёли бўлсангиз, ажрашишга ҳаққингиз йўқ. Устига-устак эри хоҳласа, устига бир нечта аёлни олиб келиши ҳам мумкин. Ҳинд одатига кўра, аёл бечора заиф ва бадхулқ деб қаралгани учун, “Мана қонуни”га биноан ёшлигида отаси, турмуш қурганидан кейин эри, ундан кейин ўғли ёки эрининг бирор қариндоши назоратида бўлиши шарт.
Буддага кўра аёл...
Энди севги ва ҳурмат тимсоли, буддизм асосчиси Буддага навбат. Ўқиган сайин ақл бовар қилмайдиган ҳодисалар. Будда кабиларнинг сўзларидан икки сатр билсангиз, жуда кўп нарсадан бохабар, анчайин маданий ҳисобланасиз. Аммо унинг ҳам аёлларга адовати бор экан, аслида. У аввалига аёлларни динига қабул қилмаган, кейинроқ амакисининг қизи Аненданинг илтимосига кўра, “лутф” этиб, уларни буддизм динига қабул қилган экан. Шунда ҳам Будда Анендага: “Агар аёлни буддизмга қабул қилмасайдик, динимиз узоқ вақт мобайнида соф ҳолатда сақланарди. Сафимизга аёл киргани сабаб энди буддизм узоқ муддат давом этмаса керак”, деган экан. У аёлларга “фақат туйғуларига эргашиб яшайдиган борлиқ” сифатида қарагани учун динига қабул қилмаган эди. Яқин дўсти, амакисининг қизи Аненда ундан: “Аёлларга қандай муомала қилишимиз керак?” деб сўраганида, унга: “Уларга асло қараманг!” деди. “Агар қарашга мажбур бўлсак-чи?” деганида: “Унда гаплашманг”, деди. “Гаплашишга мажбур бўлсак-чи?” “У ҳолда улардан ниҳоятда эҳтиёт бўлишингиз лозим”. Аненда ҳамиша аёлларни ёқларди. Унинг илтимоси билан Будда аёлларни Буддизмга қабул қилган бўлса-да, бироқ ҳамиша аёлларни дини учун таҳликали, деб айтарди. Бу динда аёллар жуда хавфли деб топилгани учун ушбу динга кирган эркаклардан аёллари, ҳаттоки оналари билан алоқани узиш талаб қилинарди. Буддизм аёлни ёлғончи, фитначи, ҳийлакор ва хор деб билган. Буддизмнинг муқаддас китоби ҳисобланган “Уч сават” маъносини билдирувчи “Типитака” китобидан аёл ҳақида ёзилган баъзи мисолларни келтирсак, фикрларимиз янада тасдиқланади:
“Аёллар чорасиз яратиқ, нонкўр ва хоиндир. Аёлларнинг барчаси хорланган”.
“Аненда, аёллар илм-ирфон эгаси эмас, чунки улар аҳмоқ, жаҳлдор, рашкчи ва очкўз”.
“Эй эркаклар, эҳтиёт бўлинг, аёллар заҳарли илонлар кабидир. Уларнинг қалблари нафрат ва алам билан тўла. Улар ишончга ва дўстликка муносиб эмас. Улар ўта туҳматчидирлар”.
Кўрганингиз каби инсонийлик дини дея бозорга солинган Буддизмда аёлнинг ўрни йўқ ва шу билан бирга унда инсонийлакдан асар ҳам йўқ!!!



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish