Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!


ИШ ҲАЁТИДАГИ САҲОБИЯ АЁЛЛАР



Download 214,06 Kb.
bet20/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

ИШ ҲАЁТИДАГИ САҲОБИЯ АЁЛЛАР
Бу бўлимда ҳам шак-шубҳасиз Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари ҳазрати Хадичани (Аллоҳ ундан рози бўлсин) биринчилардан бўлиб эсласак, мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳақиқатан, ҳазрати Хадича замонасининг энг катта савогарларидан эди. Ўзига ишонган, закий, ақлли ва жасоратли. Акс ҳолда бу қадар муваффақиятга эришмаган бўларди. Ва яна бева ва фарзандли аёл бўлгани ҳолда 25 ёшли, уйланмаган ва ҳамма ҳавас қилган, замонасининг энг ишончли инсони ҳисобланган Муҳаммад Аминга совчи қўёлмаган бўларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Хадичанинг тижоратига шерик бўлиб кирганларида 23 ёш эдилар. Сармоя ҳазрати Хадичадан, бу сармояни ўз ерида, ҳалоллик билан ишлатиб фойдадан улуш оладиган киши эса Муҳаммад Амин эдилар. Ҳазрати Хадича у йилларда халқлараро тижорат қилиш учун ишончли бир кишини топиш илинжида юрганди. Бундан олдин бир неча марта Яманга ёллаган карвонларини Муҳаммад Амин билан жўнатиб, унинг хизматидан мамнун бўлганди. Энди эса Шомга жўнатадиган энг катта карвонини ишониб топширадиган киши лозим эди. Бу карвон ўша замоннинг энг катта карвони эди. Ҳатто Ибн Саъд Табақат ҳам карвоннинг улканлиги ҳақида: “Бутун маккаликларнинг молига тенг мол бор эди у карвонда”, деб тарих китобларида ёзиб қолдирган. Бу карвонни идора қилиш учун одам қидирилаётганини эшитган Абу Толиб жияни Муҳаммадни соллаллоҳу алайҳи васаллам чақириб: “Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, эшитдимки, Хувайлиднинг қизи карвонига бош бўладиган ишончли одам қидирётган экан. Бу карвонни бошқарадиган одам сен бўлишинг керак. Чунки бизнинг моддий аҳволимиз яхши эмас. Ундан келадиган фойдага бизнинг эҳтиёжимиз юқори. Агар рози бўлсанг, Хадича билан гаплашиб савдолашаман, бошқаларга берадиган хизмат ҳаққидан икки баробарини сўрайман сен учун. Чунки у сенинг Аминлигингни жуда яхши билади, шунинг учун сени қабул қилишига ишонаман”, деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиларига: “Сиз нима десангиз шу, биласиз, мен сизнинг гапингизга итоат қиламан”, деб жавоб қилдилар. Бу жавобдан кейин Абу Толиб ҳазрати Хадичанинг ҳузурида таклифини айтди. Ҳазрати Хадича бу таклифга шундай деб жавоб берди: “Эй Абу Толиб, сен Муҳаммадга соллаллоҳу алайҳи васаллам муносиб иш ҳаққи талаб қилдинг. Агар бундан бир неча баробар ортиғини хоҳлаганингда ҳам рози бўлардим”. Аввалги бўлимларда тилга олганимиз, Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васаллам Шом сафарига катта карвон билан чиқиб, йўлда ҳазрати Хадича хизматкори Майсарага Муҳаммадни соллаллоҳу алайҳи васаллам кузатиш вазифасини берган сафар эди бу. Шу сафар ҳақида яна бироз суҳбатлашсак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шом бозорида баъзи молларни сотар эканлар, узоқдан бир яҳудий у зотни кузатарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам харидорлар билан мисли кўрилмаган гўзал муомала ва юксак ахлоқ билан гаплашар, қасам ичмас, қасам ичилса, уни хуш кўрмас ва қаршисидаги инсоннинг қасам ичишига имкон қадар фурсат бермасди. Узоқдан кузатиб турган яҳудий у зот билан яқиндан танишишни хоҳлади, бориб молларига толиб бўлди. Савдолашиш асносида у зотнинг маккалик эканини билди ва Макканинг машҳур бутлари Лот ва Уззо номига қасам ичишини сўради. Ҳозиргина ҳаммага табассум билан муомала қилаётган келажак Пайғамбарининг соллаллоҳу алайҳи васаллам юзидан табассум ариб, қошларини чимирди ва баланд овоз билан: “Мен ҳеч қачон ишонмайдиган ва ибодат қилмайдиган жонсиз нарсаларга қасам ичишимни хоҳлаяпсанми? Улар номига ҳеч қачон қасам ичмайман”, дея жавоб бердилар. Шом бозоридаги бу суҳбатни эшитганларнинг барчаси ҳайрон бўлиб қолди, чунки бу бозорда шу пайтгача ҳеч ким бундай демаганди. Яҳудий гапни чўзмасдан оладиган нарсаларини олди ва у ердан узоқлашди. Сўнгра Майсаранинг олдига бориб, сўрайдиган нарсаларини сўради ва йўлида давом этди.
Шомда рўй берган иккинчи ҳодиса эса қуйидагича эди. Майсара бир вақт қараса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳисоб-китоб ишларига шўнғиб кетган эканлар. У зотнинг ҳузурларига бориб: “Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, соатлар мобайнида нима қиляпсиз бу ерда?” деб сўради. Икки дунёнинг қуёши соллаллоҳу алайҳи васаллам Майсарага: “Эй Майсара, карвоннинг ҳисоблари билан ўз ҳисобларим аралашиб кетганга ўхшайди, ҳеч билолмаяпман. Менинг пулим карвоннинг пулига аралашиб кетдими ёки карвоннинг пули меникигами, аниқлай олмаяпман. Айни шубҳа билан ҳисоб қилсам, бу иш янада қийинлашмасин. Шу сабаб сен гувоҳ бўл, мен ўз пулимни карвоннинг пулига қўшдим. Карвоннинг бир дирҳами менга ўтганидан, менинг ҳамма пулим карвоннинг ҳисобига ўтгани афзал”, дедилар. Бир қанча йиллардан буён кўпгина савдогарлар билан сафарга чиққан Майсара бу ҳолат қаршисида тили тутилди. Бу воқеани эшитган ҳазрати Хадича розияллоҳу анҳо ғоятда мамнун бўлиб, Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам келишилган иш ҳаққидан ортиғини бериб, бошқа ҳадяларни тортиқ қилиб, ўз миннатдорчилигини билдирган эди. Бу воқеа улуғ бир турмушнинг, гўзал оиланинг дебочаси эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Хадича розияллоҳу анҳо билан турмуш қурганларидан кейин ушбу тижорат ишлари шундай давом этган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа эркакларга ўрнак бўладиган йўл тутиб, мулкнинг эгаси ва тасарруфини ҳазрати Хадичада қолдириб, энг бошда келишилган бўйича фойдадан улуш олардилар. Бундай адолат, бундай гўзал ахлоқдан ҳаммамиз ўрнак олишимиз лозим.
Саодат асрида ишлаб чиқаришга ёрдам бермоқчи ёки тижорат билан шуғулланмоқчи бўлган аёлларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша қўллаб-қувватлаганлар ва эҳтиёт бўлишлари керак бўлган масалалардан огоҳлантириб келганлар. Тижорат ишлари билан шуғулланган Кайла Амморийя исмли бошқа бир мусулмон аёл савдо ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлган суҳбатни шундай ривоят қилади: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен савдо билан шуғулланадиган аёлман. Олмоқчи бўлган нарсамнинг нархини ўзим ўйлаган нархдан паст айтаман, кейин ўзим хоҳлаган нархга сотиб оламан. Сотишда эса ўзим сотмоқчи бўлган нархдан баланд нархни айтаман, сўнгра ўзим хоҳлаган нархга келгунча нархини тушираман. Шу тўғрими?” дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Кайла, бундай қилма. Бир нарса олмоқчи бўлсанг, берса ҳам, бермаса ҳам, ўзинг олмоқчи бўлган нархни айт. Сотаётганингда ҳам олса ҳам, олмаса ҳам, ўзинг сотмоқчи бўлган нархни айт, тўғриси шудир”, дея жавоб қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилиб ҳар соҳадаги фаолият мезони, ахлоқи ва нима мумкин, нима мумкин эмаслиги ҳақида насиҳат қилиб, йўл-йўриқ кўрсатар эдилар.



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish