Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!



Download 214,06 Kb.
bet21/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

Ҳунарманд аёллар
Маккадаги аёлларга пардоз ва сартарошлик қиладиган Басра исмли аёл бор эди. Бир куни Расулуллоҳнинг ҳузурларига Умму Раила Қушайрий келиб, сартарошлик билан шуғулланишини ва аёлларнинг эрлари учун пардоз-андоз қилишини, бу ишнинг гуноҳ ёки гуноҳ эмаслигини сўради. Агар гуноҳ бўлса, бу ишдан воз кечишини айтди. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар эрлари учун қилсанг, гуноҳ эмас”, дея жавоб бериб, қаршилик қилмадилар.
Саодат асрида атторлик қилган аёллар ҳам бор эди. Булардан бири Туват қизи Ҳавла эди. У замонларда қўл ишлари ва нозиклик билан бажариладиган ишларда аёлларнинг ўрни жуда улкан эди. Ҳазрати Оиша, Ҳазрати Зайнаб бинти Жаҳш, Ҳазрати Асмо бинти Умайс каби аёл саҳобалар жуда яхши тикувчи бўлишган. Ип ишлаб чиқариш ва тўқимачилик аёллар бошқарадиган ҳунар тури ҳисобланади. У замонларда Мадина атрофида кичик тўқимачилик жойлари бўлгани тарих китобларида ёзилган. Бу жойларнинг катта қисмидан аёллар фойдаланишарди.
Бу даврда ошланган теридан оёқ кийим, уст-бош, ўтириш ва ётиш учун зарур бўлган анжомлар, ёстиқ, суюқ ёки қуюқ озиқ-овқатларни сақлайдиган идишлар, урушларда энг зарур анжом ҳисобланган сув идишлари ишлаб чиқарилишини ҳисобга олинса, теричилик жуда муҳим эканини тушуниб етса бўлади. Теричилик билан шуғулланган яна бир саҳобия аёл эса Райта бинти Абдуллоҳдир. Бир куни ҳазрати Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам мен ҳунарманд аёлман, эримни (Абдуллоҳ ибн Масъуд) ва боламнинг ҳеч нарсаси йўқ. Ҳунарим билан топган пулимдан улар учун ишлатсам савоби борми?” дея сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Улар учун сарфлаган молларингда сен учун улкан ажр бордир”, дедилар.
Ҳозирги кунимиздаги каби у замонларда ҳам ҳунармандчилик аёллар кўп шуғулланадиган соҳа эди. Зайд ибн Ҳорисанинг аёли Умму Мубашширнинг ўзига тегишли хурмо боғи бор эди. Бир куни Умму Мубашшир боғдалик пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнига келдилар ва: “Кимки бир дарахт ёки экин экса, ундан инсонлар, қушлар ва ёки ҳайвонлар фойдаланса, бу у учун садақа бўлади”, дея марҳамат қилдилар.
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонида аёллар энагалик, сут оналик каби ишлар билан ҳам шуғулланишган. Ҳунармандчилик ва боғдорчиликдан ташқари аёллар уй шароитида ун ва нон маҳсулотларини тайёрлаш, овқат пишириш, уйга сув ташиш юмушларини ҳам бажаришган. Уй ҳайвонларини парвариш қилиш ҳам, асосан, уларнинг зиммасида бўлган. Бу ишлардан ташқари замонасининг энг илмли, энг закий, энг шижоатли аёллари ҳам айнан саҳобия аёллар бўлгани аёлларнинг кўп нарсага қодир эканига далилдир.


Ҳазрати Зайнабнинг устахонаси
Олдин тилга олганимиздек, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан Зайнаб бинти Жаҳш теричилик билан машғул бўлган. У қўлидан ҳар нарса келадиган, чаққон аёл эди. Сўйилган ҳайвонларнинг териларини тозалаб қуёшда қуритарди. Тикиш-бичиш ва кийимларни ямашда жуда уста эди. Терини ўша замон услубига мос тайёрлар, ундан ҳар хил ашёлар тикиб сотар, топган пулини эса садақа қиларди. Умму Салама розияллоҳу анҳо у ҳақда: “Зайнаб бинти Жаҳшни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтардилар. У ҳақда кўп гапирардилар, у ҳақиқатан, солиҳа аёл эди. Кўп рўза тутар, кечалари намоз ўқир, ҳунарманд эди. Топган пулининг ҳаммасини фақирларга садақа қиларди”, дея эслайди.
Ривоятлардан бизга маълумки, Зайнаб бинти Жаҳш замонасининг уста теричиларидан бўлган. Ривоятларга кўра, ҳазрати Зайнабнинг тери ишлари билан шуғулланадиган устахонаси бўлган. Бизга маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидан кейин ҳар бир аёлларига алоҳида хона барпо қилганлар. Бу хоналар бир-бирига уланган, олди масжидга қараган тарзда қурилган. Яна ривоятларга кўра, бир хонанинг уст қаватида яна бир хона бўлгани, унга хурмодан ясалган зина билан чиқилгани айтилади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бу хонада деворга осилган учта тери ва терини ишлашда керак бўладиган асбобларни кўрганини ривоят қилган. Ҳазрати Зайнаб Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам турмушга чиққанларидан кейин ҳам бу ишни давом эттирганликларини ҳисобга олсак, бу хона буюк эҳтимол билан ҳазрати Зайнабга оид бўлган. Мўминларнинг оналаридан Умму Салама розияллоҳу анҳо ҳам теричилик билан шуғулланган, фақат Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам турмушга чиққанидан кейин бу ишни давом эттирмаган. Лекин ҳазрати Зайнаб турмушга чиққанидан кейин ҳам ишини давом эттиргани кўп ривоятларда келтирилган.
Саодат асрида Мадинада қўриқчилик билан шуғулланган аёллар ҳам бор эди. Улардан бири Семра бинти Нуҳайк Асадийя. Бу аёл бозорни бошқариш вазифасини олганди. Кейинчалик ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу Шифо бинти Абдуллоҳга ҳам шунга ўхшаш вазифа бердилар. Шифо бинти Абдуллоҳга бу вазифанинг берилишига сабаб унинг ўқиш ва ёзишни билгани эди. Инсон ҳаётида илм соҳиби бўлиш қанчалик муҳим эканини шундан ҳам билсак бўлади. Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик келмаган замонда Қурайш қабиласидан 17 киши ўқиш ва ёзишни биларди. Буларнинг ичида ягона аёл ҳазрати Шифо эди. Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан ҳазрати Ҳафса ва Умму Салама розияллоҳу анҳо ўқиш ва ёзишни билардилар. Ҳазрати Ҳафса розияллоҳу анҳо ўқиш ва ёзишни ҳазрати Шифодан Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам амри билан ўрганган эди. Ҳазрати Шифо чумоли тишлаши натижасида пайдо бўладиган тери касаллигини руқия ўқиб даволарди. Ҳазрати Шифо ўз замонасининг аввалги сафидаги илм эгаларидан эди. Илм билан машғул бўлган ҳазрати Шифо бинти Абдуллоҳ Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам 12 та ҳадис ривоят қилган.



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish