Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!



Download 214,06 Kb.
bet24/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

ТАЪЛИМ ҲАЁТИ ВА АЁЛЛАР
Тенглик нима? Бу дунёда сичқон ҳам бор, фил ҳам... Биримизни тушунган нарсамизни бошқа бировимиз тушунмаймиз... биров бажарган ишни бошқа биров тасаввур ҳам қилолмайди... Энг оғир дард келса, бири парво қилмайди, бирини чивин чақса, ваҳимаси оламга сиғмайди... Кимдир икки карра иккини айта олмайди, кимдир эса энг оғир муаммоли масалаларни еча олади... Кимдир кичиккина уйидаги ишларини бажармаслик учун баҳона топади, кимдир даромад илинжида бошқаларнинг уйини ҳам эринмай тозалайди, бунинг устига оқшом уйига келиб, яна уй юмушларини бажаради... Кимдир кичик шаҳарда машина ҳайдашга қўрқади, кимдир эса юк машинасида бутун дунёни кезади, ҳатто уйига келишга вақт тополмайди... Кимгадир: “Рангинг сарғайиб қолибдими?” десангиз, касалхонага чопади, кимнидир эса энг катта дардлар ҳам йиқитолмайди...
Бу рўйхатни узун давом эттириш мумкин... Албатта, ҳар бир инсоннинг бошқаларга ўхшамайдиган томонлари бор. Ҳамманинг кучли ва заиф томонлари бўлади. Қаршимиздаги инсондан қайсидир томонимиз билан устун бўлсак, ҳар тарафлама ундан устунман, дея оламизми? Бу мумкинми? Раббимиз бир нарсани кам берган бўлса, бошқа нарсани кўп беради. Сиз кўзи ожиз инсон каби яхши эшита оласизми ёки у каби осон ва тез ёдлай оласизми? Инсонларни овозларидан ёки ҳидларидан таний оласизми, масалан? Менинг дардим эркаклар билан мусобақалашиш эмас. Албатта, улар бажарган кўп ишларни аёллар бажара олмайди, аёллар сабр қилган дардларга эса эркаклар сабр қила олмайди. Вужуд ва куч-қувватни ҳисобга олсак, икки жинс орасида кўпгина фарқлар бор. Ва бу фарқларни Раббимиз шу қадар усталик билан яратганки, худди улар бир-бирини тўлдирган икки қисмга ўхшайди. Инсон ҳамма нарсада ҳаддини билиши лозим. Бир оилада бир эркак ва яна бир эркаксифат аёл бўлса, бу оила ҳеч қачон иноқ бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилганидек, ўрталарида физик ва психологик фарқлар бўлган эркак ва аёлгина инсон сифатида тенгдир. Ҳаётда иккисининг вазифаси ҳар хил бўлса-да, бир-бирларини тўлдирган борлиқдир улар. Икки жинс ҳам ақл эгалари сифатида Аллоҳнинг амр ва қайтариқларига бўйсуниб, қуллик вазифаларини адо қилишда масъулияти тенг. У ҳолда ҳамма ақлини ишлатиши лозим эмасми?
Ҳозирги замонда ҳам гуноҳ дея қизларини ўқитмайдиган ота-оналар бор. Худдики динимиз илм олишда эркак ва аёлни ажратиб буйруқ берганидек. Эркакка ҳам, аёлга ҳам бир хил шаклда хитоб қилмаганми Раббимиз? Илк амри “Ўқи” экан, бу амрни фақат эркаклар учун айтганми? “Билганлар билмаганлар билан тенг бўлурми?” ояти каримасида ҳам икки жинсга баробар хитоб қилинган эмасми? Бунинг устига: “Илм ўрганиш эркак учун ҳам, аёл учун ҳам фарздир”, дея икки жинс назарда тутилган. Аллоҳ таоло эркаклар каби аёлларга ҳам вазифалар юклади ва бу вазифаларни бажариб, Аллоҳнинг амрларига бўйсуниш учун уни билиш лозим эмасми? Буни билиш учун эса ўз-ўзидан ўқиб-ўрганиши шарт. Юқоридаги бўлимларда аёлларнинг таълим олиши қанчалик муҳимлигини очиқ-равшан ифодалаган ривоятларни кўрдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг таълим олишлари учун алоҳида кун ва вақт ажратганларига, эркакларга қилган насиҳатларини аёлларга ҳам ўзлари бевосита етказганларига гувоҳ бўлдик. Аёллари ҳазрати Ҳафса ва ҳазрати Умму Саламани ўқиш ва ёзишни ўрганишга буюрганларини ва бунинг учун ҳазрати Шифо бинти Абдуллоҳга вазифа берганликларини ўқидик. Агар динимизда илм ўрганиш, таълим олиш гуноҳ бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни бунга чақирармидилар? Аёллар эркаклар ила инсон ўлароқ тенг бўлганлари каби диний ҳукмларни бажаришда ҳам тенг жавобгардирлар. Шу сабаб динларида яшашлари ва Аллоҳнинг амрларини бажаришлари учун ўқишлари ва таълим олишлари шарт ҳисобланади. Биз илм олмасдан, динимизни бимасдан ота-оналаримиздан ўрганганимиз каби, ота-оналаримиз эса ота-оналаридан кўрганлари каби яшасалар Исломни, Аллоҳ асрасин, жоҳилият замонидаги каби ота-онасининг йўлидан юрганлар каби бўлиб қолмаймизми? Ўқимаганимиз, ҳақиқий исломни танимаганимиз учун ўзимиз билмай хато сўзлар айтишимиз ҳеч гап эмас. Ва бундай сўзлар бизнинг кундалик ва оддий сўзларимизга айланиши, кейинчалик эса ҳаётимизнинг бир қисмига айланиши аниқ.
“Онам бундай қиларди, онам шундай дерди. Энг кераклиси қалб тоза бўлсин, шу етади. Бобом ҳам ичарди ҳам намозини ўқирди, ҳеч кимга ёмонлиги йўқ эди. Отам жума намозига борарди, лекин бошқа намозларни ўқимасди. Катта бобом Рамазонда рўзасини тутар, байрамда ароқ ичарди. Бувим рўмол ўрарди, лекин сизларга ўхшаб ҳамма жойини ўраб олмасди. Нима энди фақат сиз мусулмонмисиз? Янги янги одатлар чиқарманг энди!..” Ва ҳоказолар.
Юқоридаги сўзлар қулоғимизга тез-тез чалинадиган сўзлар, шундай эмасми? Бу ва бунга ўхшаш гапларни ўз қулоғим билан эшитганман ва ҳатто, менга қарата айтилган бу гаплар. Инсонлар бир кун келиб вафот этишларини унутдилар, минг афсуски. Бу дунёда ким мангу қолдики, сиз қоласиз?! Биз фақат ернинг усти учун меҳнат қиламиз, курашамиз ва ҳаракат қиламиз. Ернинг остини эса унутамиз. Шайтон бизнинг диний тарафдан жоҳил қолишимизни хоҳлади ва бунга эришди ҳам. Шу сабаб биз ернинг остини унутдик. Ваҳби Ваққос ўғлининг 1986 йилнинг июн ойида раҳматли Мунир Ўзқул билан қилган суҳбати жуда ибратли. Унинг даврида ҳам ўз вазифасини бажариб, динига гўзал тарзда амал қилиб яшаш ва атрофидагиларга динни танитиб умр ўтказиш осон бўлмагандир, албатта. Унинг сўзларини ўқир эканман, унинг учун хурсанд бўлдим. Исроф бўлган йиллари учун маҳзунландим. Мукаммал ҳолда ибрат олиб, сабоқ чиқарса бўладиган ҳаёт. Марҳамат, ўқинг:
“Отам диндор одам эди. Беш вақт намозини ўқир ва ҳатто динга қаттиқ амал қиларди. Лекин у ҳеч қачон менга сен ҳам намоз ўқи ёки ичкилик ичма, бу – ҳаром, демаган. Ўзи билган нарсаларни менга билдирмаганди. Инсон 40 ёшга кирса, аслига қайтадими, билмайман, ҳожатхоналарда кийимларимга сувни сачратиб таҳорат олишни ўргандим. Энг қийин замонларда, мусобақаларда қийналган, нафасим қисиб тоқатим қолмаган замонларда “Аллллоооҳ!” деган овоз келарди ичимдан ва бир куч пайдо бўлиб, вазифамни бажарардим. Аслида яратилиш фитратимизда Аллоҳга бўлган ишқ бор, лекин билим билан тўлдирилмаган, руҳимизга озуқа берилмаган ва исми қўйилмаган ишқ. Ҳузурсиз, бир оғиз сўз билан айтганда, ишончсиз эдим. Чунки ишонадиган ҳеч нарсам йўқ эди. Мен у пайтлар ишонган нарсаларимни инкор қилишни хоҳлардим ва бизга шундай ўргатиларди: “Ақлли бўлинг, ҳеч қачон кўрмаган нарсангизга ишонманг. Ҳамманинг билими ва ақли бор, шу сабаб ўзингиз тушунмаган нарсаларга асло ишонманг”. Бошланғич мактабда ўқиб юрган пайтларимда бу нарсалар давр талаби эди. Масжидлар ёпилди, намоз ўқиш тақиқланди.
...Сўнгра инкор қилган пайтларим ҳам бўлди, Аллоҳ мени афв этсин... Мен у пайтлар келжагимни зулматли тасаввур қилардим. Ичкиликлар ва инқирозлар сабаб ҳаётим қоронғу эди. Ҳеч қандай нур ва умид йўқ эди. На шуҳрат, на пул, на бошқа дунё матоси мени қизиқтирмасди. Эришган нарсаларимнинг ҳеч бири менга ҳузур ва қониқиш ҳисси бермасди. Буюк бир бўшлиқ бор эди қалбимда...
...энди эса Унинг йўлидаман. Бир йил бўлса-да, ҳамма ишимни, касбимни ташлаб, ибодат қилишни хоҳлайман...”
Жойи жаннатда бўлсин. Қанчалик самимий сўзлар, шундай эмасми? Ўзи билан юзлашган, ичида ўз-ўзини муҳокама қилган инсоннинг қалб тубидан келган сўзлари ва бу сўзларга қулоқ сола билган, ўзининг дунёга келиш сабабини англай билган инсоннинг туйғулари бу. Шу сабабдан фақат ўз ибодатимиз билан машғул бўлмай, динимизни фарзандларимизга ҳам тушунтиришимиз ва ўргатишимиз лозим. Севдириб, безор қилмасдан, ўрнак бўлиб ҳамда бу ибодатларни нима учун қилишимизни англатиб. Амр ва қайтариқларнинг нима эканини, Аллоҳнинг розилигини топиш қанчалик муҳимлигини ўргатишимиз шарт. Балки атроф-муҳит сабаб, техника сабаб ёки ҳар хил ўртоқлар сабаб бошқа йўлларга кириб-чиқарлар, балки хато, балки гуноҳ қиларлар, лекин улар Аллоҳнинг изни билан бир куни аслига қайтадилар. Юқорида бизга ўрнак бўлган инсонга ҳам отаси ўргатганида эди: “Кел, ўғлим, намознинг ҳузурини иккимиз бирга тотиб кўрайлик”, “Аллоҳнинг бизга берган неъматларига биргаликда шукр қилайлик”, “Баданимизнинг закотини берайлик, ёмонликлардан сақланиш учун зирҳимизни кияйлик”, деганида, балки унинг қирқ йили беҳуда ўтмасмиди. Қандай бахтли инсонки, кеч бўлса-да, Аллоҳ аслига қайтарди. Ҳар бир мусулмон фарзандига буларни ўргатиб етиштириш лозим, чунки сиз фарзандингизни қанчалик ҳассосият ила тарбия қилсангиз, мактабда, маҳаллада, университетдаги ўртоқларининг оилаларида бундай ҳассослик бўлмас экан, сизнинг фарзандингиз ҳам таҳликада демакдир. Оталаримизнинг бир сўзи бор: “Узум-узумга қараб ранг олади”. Узоқ юртлардан фақат ва фақат динларига эмин-эркин амал қилиш учун, фарзандларини шу йўлда тарбиялаш ва асраш учун мусулмон мамлакатларга кўчиб келган оилаларни танийман. Ҳеч нарсага қарамай ўзларини ҳам, фарзандларини ҳам асраб, динига амал қилиб яшашга ҳаракат қилган оилалар. Аммо улар ўзларидан кейинги наслларига диндан кўп нарса ўргатолмадилар. Улар авлодларининг аҳволидан жуда хафалар, бунга аминман. “Биз авлодларимизни қутқариш учун нималар қилмадик, шунинг учунмиди ҳаммаси?.. Шунча уруш, очлик, ўлим ва кўзёши... шулар учунмиди? Охиримиз шуми? Биз уруш, очлик, ўлим билан ҳимоя қилган қадриятларимиз, иймонимиз Ғарбга бўлган тақлид билан осонликча ҳавога соврилиб кетаверадими?” дея фарёд чекяптилар. Улар Исломдан узоқлашган ёки узоқлаштирилаётган инсонлар билан юзлашдилар. Бу ерда ҳам аҳвол улар хоҳлагандек эмаслигига гувоҳ бўлдилар. Минг афсуски, уларнинг авлодлари Исломдан узоқ бўлган ўқитувчилар қўлида тарбия топиб, худди Мунир Ўзқул каби, худди бизнинг ота-оналаримиз каби... Яъни, оила, таълим муассасалари, атроф-муҳитдаги фарзанд тарбиясида сифат биринчи ўринда туради. Исломий руҳий ҳузур учун ҳам, албатта. Шу сабаб ҳаммамиз уйғонишимиз, тирилишимиз лозим. Хўш, бу қандай бўлади? Албатта, Қуръон нури ва Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлидан юриш билан. Фахри Коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам иймон ҳалавотни таъминлаш учун, фарзандларга илк тарбияни она бергани учун аёлларнинг илм олишига алоҳида аҳамият берган. Аллоҳнинг амрларини тўғри англаган, ақлни ишлата оладиган, ҳол-ҳаракатлари билан келажак авлодга ўрнак бўла оладиган ҳақиқий бир мўмина бўлишлари учун чақирган ва бунинг учун насиҳатлар бериб, кўп ҳаракат қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар учун, уларнинг илм ва таълим олишлари учун махсус жой ташкил қилганини ва унинг номини “Суффатун-нисо” деб қўйганини Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”идан ва Табаронийнинг “Муъжамул Кабир”идан ўқишимиз мумкин.
Бугунги кунимизда ҳар биримиз, хоҳ ўқитувчи, хоҳ ота-она, хоҳ фарзанд бўлайлик Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрганадиган нарсамиз ғоятда кўп. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саодат асрида аёлларнинг ҳам эркаклар каби масжидга келиб илм олишлари, насиҳат тинглашларини амр қилганларида баъзи аёллар масжидга келиш учун кийимлари йўқлигини айтиб, масжидга келмаслик учун изн сўрайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита кийими бор аёллар бирини кийими йўқларга берсин, дея масжидга қатнамасликка изн бермаганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни илм олишлари муҳимлигини англашимиз учун яна нима қилишлари керак эди? У зот сўзлари, хатти-ҳаракатлари билан бизга етарлича ўрнак бўлганлар. Хўш, бу ўлик тупроқни устимизга ким тўкди? Жоҳилият замонининг қоронғуликларидан қутулган аёлларнинг ўзларига ишонч даражаси юқори бўлгани учун тезлик билан натижага эришишган. Ҳамма соҳада бўлгани каби илм олишга ҳам улкан иштиёқ билан қарашган. Ҳаттоки Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун алоҳида кун ва вақт ажратишни сўрашган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу талабга биноан аёллар учун алоҳида кун ва вақт ажратиб, уларга таълим-тарбия ўргатар, илмнинг қанчалик муҳим эканини, аёлларнинг вазифалари ва ҳақлари ҳақида насиҳат қилар, Қуръондан таълим берар эдилар. Яна аёлларнинг саволларига жавоб берар, уларнинг муаммоларига ечим топар эдилар (“Саҳиҳи Бухорий”).
Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида аёллар нафақат ўқиш-ўрганиш билан машғул бўлишган, балки ўз билганларини ва ўрганганларини бошқаларга ҳам ўргатиб, ўргатувчи мақомига ҳам эришишган. Ёзишни биладиган саҳобия аёллар бошқа аёлларга ўқиш ва ёзишни ўргатишгани ривоятларда мавжуд. Бу ўргатувчиларнинг бошида келган аёллардан бири Шифо бинти Абдуллоҳ бўлса, иккинчиси ҳазрати Ҳафса эди. Ҳазрати Умарнинг қизи бўлган ҳазрати Ҳафса ўқиш ва ёзишни биладиган билимли аёл эди. Ҳар соҳада адолатли ва ҳассос бўлган ҳазрати Умар ўлимидан олдин ҳазрати Абу Бакр замонида жамланган Қуръони каримнинг ягона нусхасини ҳазрати Ҳафсага қолдиргани ҳазрати Ҳафсанинг нақадар илм соҳибаси бўлганига далилдир. Манбалардан маълумки, ҳазрати Умар халифалиги даврида аёллар ҳуқуқий масалаларда ҳазрати Ҳафса билан маслаҳат қилган. Бундан ташқари ҳазрати Ҳафса ҳадис илми билан машғул бўлган, Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам 60 та ҳадис ривоят қилган. Баъзи саҳоба ва тобеъинлар ҳам ҳазрати Ҳафса орқали бир қанча ҳадис ривоят қилишган. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.
Яна бир мўминларнинг онаси Умму Салама саҳобиялар орасида фиқҳни энг яхши билган аёл ҳисобланади. Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам 378 та ҳадис ривоят қилган. Ҳадис ривоят қилганлар орасида аёлларнинг сони анчагина. Ровий саҳобиялар орасида Умму Ҳабиба, Умму Абд, Асмо бинти Абу Бакр, Савда бинти Замъа, Фотима бинти Қайсларни санаш мумкин.
Тафсир соҳасида Ясимин бинти Саъд ибн Муҳаммад Сирвандий, ҳусниҳат ва адабиётда Фотима бинти Карбай Лимарий, Асмо бинти Мусо, фиқҳ соҳасида Зелиҳа бинти Исмоил Юсуф, Аматул Ваҳид бинти Ҳусайин каби бир қанча аёллар машҳур эдилар. Илм ва таълим соҳасида зафарларга эришган жасоратли ва зийрак аёлларнинг энг бошида, албатта, ҳазрати Оиша (Аллоҳ ундан рози бўлсин) келади.



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish