Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!



Download 214,06 Kb.
bet25/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

Илм обидаси ҳазрати Оиша
Аёлларнинг таълим ва илм олишларига бу қадар муҳим аҳамият берган Ислом динининг ёйилишига, бошқаларга ўргатилишига ва даъват қилишда аёлларнинг ўрни беқиёс бўлган, буни кўп зикр қилдик. Бу йўлда хизмат қилган аёлларнинг энг афзали ва ҳар доим биринчиси, албатта, ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо эканлиги ҳаммамизга маълум ва машҳур. Урва ибн Зубайр у зот ҳақида: “Қуръон, фарз, ҳалол ва ҳаром, шеър, араб тарихи ва ҳисоб илмини ҳеч ким ҳазрати Оишадан яхшироқ билмасди”, деган эди. Ҳазрати Пайғамбарга соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш турмушга чиққан ҳазрати Оишанинг таълим олиши ва илм ўрганиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида амалга оширилган. Ҳазрати Оиша заковати, кучли хотираси, ўрганиш ва тушуниш қобилияти билан ҳазрати Пайғамбардан соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрганганларини бошқаларга етказишда Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан ажралиб турарди. Ҳазати Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳдан ўрганганларини у зотнинг вафотларидан кейин 45 йилга яқин инсонларга етказди. Замонасида тарқалган хато хабарларни тўғрилаб, Исломни аслидан узоқлаштириш хавфига қарши курашган ва унинг олдини олишга ҳаракат қилди. Мукаммал муаллим бўлган ҳазрати Оишанинг фақат аёллар орасида эмас, эркаклар орасида ҳам ўқувчилари бўлгани ривоятлар билан собит. Мисрлик Салим Сабала, Абдуллоҳ Шиҳаб, Мазҳиж қабиласидан Иброҳим Язид Асвад, шу қабиладан Абдураҳмон Асвад, опаси Асмонинг ўғли Урва ибн Зубайр, Мадинанинг буюк олимларидан ва яна замонасининг пешқадам ҳуқуқшуносларидан Саъид Абу Атик ва Қосим Муҳаммад каби буюк олимлар ҳазрати Оишанинг талабаси бўлишган. Бундан ташқари Мадинанинг ташқарисидан ҳам ҳазрати Оишадан розияллоҳу анҳо илм олиш учун келганлар бўлган. Жияни Урва, Зиёд Абу Суфён ҳам ҳазрати Оишадан ҳадислар ривоят қилишган. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо ҳазрати Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам 2210 та ҳадис ривоят қилган. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа аёлларидан ҳамда Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик ва бошқа барча саҳобалардан кўплаб ҳадис ривоят қилган ягона аёлдир. Мингдан ортиқ ҳадис ривоят қилган “муқсирун” дея номланган етти саҳобанинг тўртинчиси. Илк мусулмонлардан Абу Мусо Ашъарий ҳазрати Оиша ҳақида шундай деган: “Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари бирор масалада шубҳага тушсалар, буни Оишадан сўрар ва унга, албатта, жавоб олар эдилар”. Ҳазрати Оишадан розияллоҳу анҳо илм олган Куфанинг пешқадам фақиҳ олими Ашъоб ҳам ҳазрати Оишадан илм олганлигини ривоят қилган. Макканинг машҳур олими Ато ибн Абу Ҳабаҳнинг қуйидаги сўзлари ҳазрати Оиша онамизнинг илмларига бўлган эътирофининг далилидир: “Оиша инсонларнинг энг фақиҳи ва энг олимидир”.
Ҳазрати Оиша араб тилини маҳорат билан қўллаган ва шу билан бирга араб шеъриятини жуда яхши биларди. Лабиднинг бир қанча байти, Каъб ибн Моликнинг қасидалари, Ҳассон ибн Собит ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг шеърлари унинг ёд олган шеърлари қаторида эди. У қуръон ва ҳадисни англаб етиш учун араб тили ва шеъриятнинг ўрни катта эканлигига урғу бериб: “Болаларингизга шеърни ўргатинг, тиллари ширин бўлсин”, деган эди. Ҳазрати Оиша фасоҳати ва балоғати билан машҳур нотиқ бўлгани учун сўзлари инсонларга таъсирли бўларди. Отасининг вафотидан кейин қабри бошида қилган дуоси, Жамал воқеасида қилган хутбаси ва баъзи мактублари унинг адабий қобилиятини кўрсатган шоҳ асарлардир. Ҳазрати Оишанинг соллаллоҳу алайҳи васаллам асосий хусусияти эса Ислом динининг асосларини тушунтиришда акс этган эди. Ҳазрати Пайғамбардан соллаллоҳу алайҳи васаллам кейин хонаи саодат катта-кичик эркак-аёлга тўла эди. Ҳузурига келганларга таълим берар, илм ўргатар, саволларга жавоб берарди. Кўп саҳобалар вафот этган, фатҳ бўлишига қарамай Пайғамбар шаҳри Мадинанинг илм маркази сифатида давом этишига сабаб ҳазрати Оишадир розияллоҳу анҳо. Бу шаҳарда у зотнинг йиллар бўйи билим ва таълим соҳасида қилган меҳнатлари сабаб Ислом илмларининг пойдевори барпо бўлди, Мадина ҳадис ва фиқҳ илмининг она шаҳрига айланди. Ҳазрати Оиша бошқа шаҳарлардан мактублар орқали келган саволларга ҳам жавоб берарди. Ва шу сабаб ҳадис ва фиқҳий масалаларнинг ёзма шаклига асос солди. Оиша розияллоҳу анҳо ҳар йили Маккага ҳаж учун борар, у ерда ҳам чодирларда хоҳловчиларни қабул қилиб саволи борларга жавоб берар, динни етказарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлаган, аёл-қизларнинг илм ва таълим олишига бўлган ҳаракатларини ҳазрати Оиша давом эттирди. Ҳазрати Оишанинг кўплаб аёл-қиз талабалари мавжуд эди. Шу йўл билан у Исломга жуда катта хизмат қилди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.


Саҳобиялардан сўнг...
Бу китобда баҳоли қудрат аёлларнинг Исломда бўлган ўрни, саҳобия хонимларнинг ҳаё ва жамиятдаги фаолиятлари ҳақида сўз юритдик. Аввало Исломдаги аёлнинг қадр-қийматини яхшироқ ва очиқроқ тушуниб етишимиз учун, жоҳилият замонидаги ва бошқа динлардаги аёлларнинг ўрни қандай бўлганига назар ташладик. Тарих саҳифаларидан, олимларнинг китобларидан, энг асосийси Қуръон оятлари ва Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан фойдаландик. Ҳақни ва тўғрини ёзишга ҳаракат қилдик. Ва бунга эришган бўлсак, бу албатта Оламлар Рабби Аллоҳдан, камчилик, хато ва нуқсонлари бўлса, бу бизнинг илмсизлигимиздандир. Энди бироз саҳобия аёллардан кейин илм ва дин йўлида кўп нарсага эришган тарих зарварақларига ўзларининг исмларини ёзиб қолдирган аёллар ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Ислом тарихида математика билан шуғулланган икки аёл бўлган. Улар X асрда яшаган Бағдодлик Амат ал-Воҳид Сутайта ал-Маҳамли ва Кордобали Лобанадир. Бу икки аёл тарихда математика билан шуғулланган ва номларини тарихга муҳрлаган аёллар ҳисобланади. Албатта булардан кейин Ислом тарихида математика ва бошқа фанлар билан шуғулланган аёллар кўп учрайди. Сутайта ал-Маҳамали X асрнинг иккинчи ярмида Бағдодда илмли оилада етишиб чиққан. Отаси “Китоб фи ал-Фақиҳ”, “Салот ал-Ладайн” номли китоблар муаллифи Қози Абу Абдуллоҳ ал-Ҳусайндир. Амакиси ҳадис олими, ўғли эса машҳур Қози Абу Ҳусайн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ал-Маҳамлидир. Сутайта биринчилардан бўлиб отасидан, шу билан бирга замонасининг энг кучли олимлардан таълим ва тарбия олган. Унга билим бериб етиштирган олимлар: Абу Ҳамза ибн Қусайм, Умар ибн Абдулазиз ал-Ҳошимий, Исмоил ибн ал-Аббос ал-Варроқ ва Абдул ал-Ҳафир ибн Саламаҳ ал-Ҳомсидир. Сутайта илмга бўлган муҳаббати, ахлоқи ва камтаринлиги билан танилган. Ибн ал-Жавзи, Ибн ал-Ҳатиб Бағдодий ва Ибн Ҳатир тарихчилар уни ўз асарларида мадҳ этишган. Сутайта фақат математика соҳасида эмас, араб адабиёти, ҳадис ва фиқҳда ҳам моҳир эди. Сутайта ал-Маҳамли ҳижрий 377, мелодий 987 йилда вафот этган.
Кодобали Лабана (Испания, Х аср) исми зикр қилинган жуда ҳам оз мусулмон математиклардан бири. Унинг математикада чуқур илмга эга бўлгани ва замонасининг энг қийин геометрик ва алгебрага оид муаммоларини еча олгани тарихдан бизга маълумдир. Лабананинг адабиётдаги илми халифа иккинчи Ал-Ҳакам шахсий ва махсус девонида ишлашига сабаб бўлган.
Зубайда бинти Абу Жаъфар ал-Мансур Ҳорун ар-Рашиднинг аёли замонасининг энг бой аёл эди. Бу бадавлат аёл ортиғи билан фидокор ва қўли очиқ аёл бўлган. Дунёнинг ҳар хил шаҳарларида бинолар барпо қилган. Бағдоддан Маккага кетиш йўлида бир нечта қудуқлар очдирган ва йўловчиларнинг дам олишлари учун карвонсаройлар қурдирган. Ва бу ишларни биринчи бошлаб берган аёлдир. Маккага жуда ҳам яқин жойдаги Зубайда сув булоғи ҳали ҳам шу номи билан сақланиб қолган. Санъат ва шеъриятга ҳам моддий ёрдами кўп теккан.
Фотима ал-Фахрий мансуб бўлган жамиятда маданият ва маънавиятнинг ривожланишда унинг катта ҳиссаси бор. Отаси Муҳаммад ал-Фахрий билан бирга Тунисдаги Кироандан Фазга кўчган. Илмли оилада синглиси билан вояга етиб, фиқҳ ва ҳадис илмини эгаллаган. Ўзига отасидан катта миқдорда бойлик мерос қолган ва бу маблағни масжид қуришга сарфлаган. 859-йилда қурилган Қақвийин масжиди дунёдаги энг эски университетлардан бири эди. Дунёнинг ҳар жойидан ўқувчилар ислом билимлари, астрономия, тил ва билим ўрганиш учун бу университетга келишган. Араб рақамларининг дунёга ёйилиши ва бошқа ажам халқлар тарафидан ўрганилиши, Европада қўлланилиши худди шу университетдан бошланган. Бу аёлларнинг таълим ва маданиятдаги ўрни нақадар юксак бўлганига жуда гўзал ўрнакдир.
Ислом тарихида бундай ўрнак бўладиган аёллар жуда ҳам кўп. Улар Исломнинг, маданият ва таълимнинг ривожланишига жуда улкан ҳисса қўшдилар. Уларнинг Аллоҳга ва Расулига соллаллоҳу алайҳи васаллам, илмга бўлган муҳаббатлари, бу йўлда кўрсатган хизматлари, шижоат ва жасоратлари, фаросат, фасоҳат ва балоғатлари ҳаммага ўрнак бўла оладиган даражададир. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish