Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!



Download 214,06 Kb.
bet22/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

Тиббиётда аёл
Табиб ёки шифокор бўлиб инсонларни даволашни, уларнинг жонини қутқаришни ким ҳам орзу қилмайди. Зеро, “Бир инсонни қутқариш бутун инсонларни қутқариш кабидир”. Бир хастага соғлик ато этиш, унга умид бериш энг хайрли ишлардан биридир. Хастани даволашни бир ёнга қўйинг, хастани зиёрат қилишнинг ҳам савоби улкан. Шифокорлар сабаб бўлади, шифони эса Аллоҳ беради, албатта. Ҳамиша шифо Аллоҳдандир. Табиблар ва дорилар Аллоҳ яратган бир сабаб, холос. Хасталарнинг шифо топишига сабаб ўз касбини ишқ-муҳаббат ва садоқат билан қилган, хасталарни кулар юз билан кутиб оладиган ва шу табассум билан даволашни бошлайдиган шифокорлардан Аллоҳ рози бўлсин. Минг афсуски, ҳозирги кунда ҳаммамиз касб танлашда қайси касбни танласам хурсанд бўламан ва бошқаларни ҳам хурсанд қиламан, деб эмас, қайси касбда оз ишлаб, кўп маош олсам бўлади, қайси касбда кўпроқ таътилга чиқаман, қайси университетга осонроқ кираман, дея касб танлаймиз. Шу сабабли биздан ўз касбининг усталари эмас, фақат маош учун ишлайдиган ишчилар етишиб чиқяпти. Шу сабаб ўз касбини сидқидилдан бажарадиганлар эмас, қовоғи уюлган, ҳар доим тушкун кайфиятда юрадиган шифокорлар, ўқитувчилар етишиб чиқяпти. Ҳар бир инсон бирор касб ёки ўқиш танлар экан, аввало уни сидқидилдан бажара оламанми, оладиган маошимнинг ҳаққини адо этаманми, ўзимга ва бошқаларга ҳар томонлама фойдам тегадими, энг асосийси, бу касбда, гўзал ахлоқли инсон бўла оламанми, деган мақсад билан касб танлаши керак. Оғиз ҳидига сабр қилолмайдиган киши тиш шифокори бўлмаслиги, кечаси қаттиқ ухлайдиган одам тунги сменада ишламаслиги, болаларнинг инжиқликларига сабр қилолмайдиганлар эса тарбиячи, ўқитувчи, энага бўлмаслиги лозим. Кимки нима иш қилса ҳам биринчи ўринда Аллоҳнинг ризоси учун қилиши ва уни сидқидилдан бажариши шарт. Шунда қилаётган ишининг ўзига ҳам, бошқаларга ҳам фойдаси самаралироқ бўлади. Чунки инсон ўзи хоҳлаган ва севган ишини қилса, завқланиб, хурсандчилик билан адо этади.
Соғлик мавзуси мусулмон бўлиб, ўз динининг моҳиятини тушуниб етмаган ўлкаларда жуда улкан муаммо. Икки тарафлама ҳужумга учраган мавзулардан бири. Қандай дейсизми? Бир тарафдан бошидаги рўмоли сабаб хоҳлаган ўқишига киролмай, хаёллари паришон қизлар. Бир амаллаб ўқишга кирди ҳам дейлик, ўқишни тамомлагач бошидаги рўмол сабаб ишга кира оладими? Кирди ҳам дейлик, таҳорат олиб, намозини ўқишга шароит бўладими? Шу сабабли ич-ичидан хоҳласа-да, истаган касбидан воз кечишга мажбур бўлади инсон. Бир тарафда эса: “Қизлар нима қилади ўқиб? Қизларнинг ўрни уйда”, деб қизларни ўқишдан тўсиб, уйга қамайдиганлар бор. Шундай инсонларнинг аксарияти касалхонага келганларида қиз-аёллари учун, албатта, аёл шифокор излашади. Сиз ўқитмасангиз, мен ўқитмасам, аёл шифокор қаердан етишиб чиқади? Бошқа сайёраданми? Бундайларнинг фикрига кўра, барча ишлайдиганлар номуссиз. Бу жуда ҳам ачинарли аҳвол эмасми? Инсонларнинг оғзидан шу каби гапларни очиқ-ойдин эшитганим учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида тиббиётнинг аҳволи қандай эди, дея изланиб, ўқиб, сўнгра ёзишни хоҳладим. Бу каби оғзига кучи етмайдиган, Исломнинг моҳиятидан бехабар инсонларнинг ўйлагани каби эмас экан аҳвол. Ҳам тиббиётда, ҳам доришуносликда аёлларнинг ўрни катта экан. Исми Нусайба бўлган Умму Атийя хасталарни даволаган экан. Ҳазрати Оиша бошқа илмларни ўргангани каби тиббиёт илмига ҳам соҳиб бўлиб, ҳатто бунда энг олдинги сафда келар экан. Сафия бинти Абдулмутталиб озод қилган Салмо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон яраланса, у зотни ўз усуллари билан даволаган, Қутайба бинти Саид Асламий исмли саҳобия аёлнинг масжидда хаста ва ярдорларни даволайдиган алоҳида чодири бўлган экан. Яна ансорлардан бўлган Руфайда исмли саҳобия Ҳандақ ғазотидан кейин ярадорларни даволаш учун чодир қуриб, уларни даволаган экан. Ҳазрати Пайғамбаримиз Саъд ибн Муоз яраланганида уни даволаш учун Руфайданинг чодирига олиб киришни буюрган экан. Ҳозирги ривожланган замонда Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васаллам танимай туриб, Ислом тарихини билмай туриб ҳукм қиладиганларни ҳисобга олсак, ўша замонларда кичик бўлса ҳам Исломдаги илк хастахоналарини очган бу саҳобия хонимларга сўнгсиз ташаккурлар айтсак ҳам кам. Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Илк мусулмонлар орасидан ўрин олган эри Жаъфар ибн Абу Толиб билан Ҳабашистонга ҳижрат қилган, закий ва тажрибали аёл Асмо бинти Умайснинг яхши табиб бўлгани ҳақида ривоятлар мавжуд. Умму Салама розияллоҳу анҳо Умму Умайснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун Ҳиндистон ва Ямандан келтирилган ўсимликлар ва зайтун ёғидан дори тайёрлаганини ривоят қилади. Ҳазрати Оишанинг розияллоҳу анҳо опаси ҳазрати Асмо хасталарни совуқ сув билан даволагани ҳақида ҳам ривоятлар бор. Аёллар кўрсатган бу тиббий хизматлар орасида, албатта, дояликни биринчи ўринга қўйишимиз лозим. Сафия бинти Абдулмутталиб ва Умму Рафъи исмли машҳур доялардан ҳисобланган. Аёллар бу хизматлардан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жангларга борар, у ердаги ярадорларни даволаш ва уларга хизмат кўрсатишни ўз зиммаларига олишганди. Уҳуд жангида ўн тўрт аёл қатнашган. Булар орасида ҳазрати Фотима, Умму Айман, Ҳамна бинти Жаҳш, Умму Уморалар ҳам бор эди. Рубайй бинти Муаввиз ва Лайло бинти Ғиффориянинг ярадорларни даволаш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бошқа жангларга ҳам қатнашишгани ҳақида ривоятлар мавжуд. Умму Синон ва Умму Зиёд исмли саҳобиялар эса Ҳайбар жангида ярадорларни даволаш учун жангда улар билан бирга бўлишган. Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин.



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish