Галактикадан ташкари астрономия
(масофавий укиш усун материаллар)
6. СПЕКТРАЛ СИНФЛАР ВА РАНГ КЎРСАТКИЧЛАР
Юлдузларни спектрал синфларга
ажратиш усулини айнан шу
тарзда галактикаларга ҳам қўллаш мумкин. Биринчи бор бу усулни A.
Сендеж галактикаларга қўллаб, у 295 та галактикани спектрал
синфларга ажратган. Ундан 178 таси эллиптик галактикалар бўлиб,
уларнинг ўртача спектрал синфи G3,7, қолган 117 та галактика SO+SBO
турларига таълуқли чиқиб, ўртача спектрал синфи G2,2 га тенг бўлган.
Галактикалар спектрал синфларга ажратилишида улар марказидаги
актив ҳодисалар ҳисобга олинмаган.
Гап шундаки, аслида кўп
галактикалар марказида актив соҳалар ва жараёнлар бўлиб, спектрида
кучли эмиссион чизиқлар кузатилади. Натижада ядросининг хусусияти
билан ажралиб турадиган пекуляр галактикалар синфи ҳам алоҳида
эътиборни жалб қилади.
6-жадвал
Галактика
синфи
JrI
Sc
Sb
Sa
So
E
JrII
Ўртача
спектрал
синф
F2
F6
F9
G1
G2
G4
G?
6-жадвалдан кўриниб турибдики, нотўғри JrI галактикалардан спирал ва
эллиптик галактикаларга аста ўтиб борганимиз сари уларнинг спектрал
синфлари қуйи томонга силжиб боради.
Худди шундай тарзда галактикалар учун юлдузлар физикасида
мавжуд бўлган ранг кўрсаткичларни киритиш мумкин. Биринчи бўлиб
Холмберг 36 та галактиканинг ранг кўрсатгич (CI) ини аниқлади.
Стеббинс ва Уитфорд эса фотометрик усул билан 182 та галактиканинг
ранг кўрсатгичини аниқлаган.
7-жадвал
JrI
JrII
Sc
Sb
Sa
So
E
Холмберг + 0,33 + 0,82
0,49
0,87
0,81
-
0,77
Стеббинс,
Уитфорд
-
-
0,47
± 0,08
0,82
± 0,12
0,83
± 0,12
0,83
± 0,14
0,86
± 0,06
Галактикаларнинг спектрал синфлари аста ўзгариб бориши билан шунга
мос равишда ранг кўрсаткичлари қиймати ҳам
деярли узлуксиз
ўзгаради. Аниқроғи, улар спектри қанчалик ёш бўлса ранг
кўрсаткичлари шунчалик хаво рангдир. Галактикалар Хаббл кетма-
кетлигининг чап томонида бўлиб борса, улар шунчалик сариқ рангга
яқин.
Галактикаларга кўп рангли фотометрияни қўллаш ёрдамида
уларнинг ташкил этувчилари таркиби ва юлдузлар туғилишининг актив
соҳалари аниқланади. Ж.Вокулер ва В.Каппасиоли
маълумотларига
кўра, 1500 га яқин галактиканинг U-B ва B-V қийматлари аниқ
интерваллар орасида экани топилган:
- 0,2
m
< U-B < 0,6
m
, 0,3
m
< B-V < 1,0
m
(19)
Ушбу ранг кўрсаткичлар қиймати галактикалар синфига боғлиқ.
Эллиптик галактикалардан Sa ва аста Sc синфларга ўтиб боргани сари
U-B ва B-V қийматлари камайиб боради. Х.Арпнинг кузатув
маълумотларига кўра, абсолют юлдузий катталиги –16
m
бўлган
галактикалардан шу катталиги –18
m
га тенг галактикаларга ўтилганда
B-V нинг қиймати 0,25
m
га ўзгарар экан.
Линзасимон галактикалар
эллиптикларга нисбатан ўрта ҳисобда ҳаво рангроқ. Эллиптик
галактикалар рангининг градиенти эса линзасимонларникига нисбатан
анча каттадир. IrI турдаги нотўғри галактикалар
ранги S-галактикалар
спирал тармоқларининг рангига жуда яқин бўлиб, IrII лар ранги эса
нисбатан анча қизилдир. Галактика ранги қанчалик қизил бўлса, унда
унинг кимёвий таркибида оғир элементлар миқдори шунчалик кўпроқ
бўлади. Кузатув маълумотларига кўра, эллиптик галактикалар массаси
M
g
қанчалик катта бўлса, улардаги оғир элементлар Z миқдори ҳам
шунчалик кўп бўлиб, бу муносабат қуйидаги эмпирик қонуниятга
бўйсинади:
Z ≈ M
g
0,4
. (20)
Галактикалар эволюциясининг бошланғич босқичларида туғилган
юлдузларнинг дастлабки авлоди ичида ўтаянги юлдузлар ҳодисаси рўй
бериб, портлаш оқибатида атроф муҳитдаги газ оғир элементлар билан
тўйинади. Агар галактика массаси кичик бўлса,
ушбу портлаш
таъсирида тўйинган газ уни тарк этади ва натижада унда юлдузларнинг
фақат биринчи авлоди сақланиб қолади. Аксинча массаси катта бўлса,
унинг гравитацион майдони кучли бўлиб тарқалиб кетиши мумкин
бўлган газнинг анча қисмини ўзида ушлаб қолади. Бундай галактикада