Галактикадан ташкари астрономия



Download 228,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi228,01 Kb.
#64345
1   2   3
Bog'liq
СПЕКТРАЛ СИНФЛАР ВА РАНГ КЎРСАТКИЧЛАР (1)

Массаси 
(10
9
Қуеш массаси 
бирлигида) 
МКТБ 
5
,
9
10
0
0
x
2
,
1
m
=
20 
МКЧБ 
0
0
4
x
8
,
2
m
=

8-жадвалга 
кўра, МКТБ массаси бизнинг Галактикамиз 
массасидан 20 маротаба кичик, МКЧБники эса – 80 баробар кичик экан. 
Ушбу булутларнинг кузатувидан олинган физик характеристикалари 
ёрдамида улар эволюциясини компьютерда моделлаштириш шуни 
кўрсатадики, тахминан 2 млрд. йил илгари бу қўшалоқ булут бизнинг 
Галактикамизнинг ташқи қисмларини кесиб ўтиб, ҳозирги кунда у ўрта 
ҳисобда аста узоқлашиб бормоқда. Аниқроғи, МКТБ юлдузлари учун 
нурий тезлик ўрта ҳисобда + 275 км/сек бўлса, МКЧБ учун нурий 
тезликлари + 170 км/сек. Магеллан булутлари томонидаги бизнинг 
галактикамиз юлдузлари тезлиги эса +60 билан +70 км/сек оралиғида 
жойлашган. Бу маълумот ёрдамида қайси юлдузлар айнан Магеллан 
булутларига 
қарашли 
эканини 
осонгина 
аниқлаш 
мумкин. 
Радиотўлқинлардаги кузатувлар ушбу булутлар аслида биргаликда 
ягона объектни ташкил қилишини кўрсатади. Қизиғи шундаки, бу 
булутлар нотўғри бўлишларига қарамай, уларда яққол сезиладиган 
айланма харакат мавжуд. Айланиш тезлиги жуда кичик экани улар 
массаси камлиги билан боғлиқ. 
Магеллан булутларида ёши ва ўлчами жиҳатидан жуда турли 
бўлган 9000 га яқин юлдуз тўдаларини кузатиш мумкин. Улардан 
камида 6500 МКТБга, 2000 яқини эса МКЧБга тегишли. Бунда 
юлдузларнинг шарсимон тўдалари диаметри 100 ёруғлик йилидан катта, 


тарқоқ тўдалар ўлчами эса 2-10 ёруғлик йили атрофида. Қизиғи 
шундаки, бизнинг Галактикамизда учрамайдиган ранги оқ (яъни жуда 
ёш) шарсимон тўдалар Магеллан булутларида яхши кузатилади. Шу 
вақтни ўзида қари шарсимон тўдалар ҳам мавжуддир. Бу эса 
назариётчилар учун қатор натижаларни амалда текшириб олиши учун 
қулайлик келтиради. Бугунги кунда МКТБнинг 1600 га яқин тарқоқ 
тўдалари ва 40 га яқин шарсимон тўдалари нисбатан яхши ўрганилган. 
МКЧБ учун эса 100 дан ортиқ тарқоқ тўдалар ва 10 га яқин шарсимон 
тўдалар тадқиқот қилинган. Ушбу булутларда қатор энг равшан бўлган 
юлдузларни кузатиш мумкин. Хусусан, ёрқинлиги бўйича барча маълум 
юлдузлар ичида энг машҳури HD 33579 бўлиб, унинг абсолют юлдузий 
катталиги -10,1
m
га тенг ва у айнан МКТБда жойлашган. Агар у бизга 
энг яқин бўлган Галактикамиздаги Центавр α си ўрнида жойлашганида 
эди, инсоният равшанлиги бешта Ойга тенг келадиган тунги нур 
манбаасига эга бўлар эди. Бизнинг Галактикамизда ёрқинлиги энг катта 
бўлган юлдуз Оққуш туркумида жойлашиб, унинг абсолют юлдузий 
катталиги –9,8
m
га тенг. Юлдузлараро муҳитда газ моддаси ҳар иккала 
булутда ҳам бизнинг Галактикадагидан 3 марта кўп (процент ҳисобида). 
Магеллан булутларида жами 600 га яқин катта газсимон булутлар 
топилиб, уларнинг энг катта ўлчами 200 пк (МКТБда). Магеллан 
булутлари 
9
10
5

йиллик давр билан Галактикамиз атрофида айланади. 
Магеллан булутлари массасининг Галактикамиз массасига нисбати 
0.028 га тенг. 

Download 228,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish