Таҳрир ҳайъати:
Озод Шарафиддинов, Наим Каримов, Бвгали Қосимов,
Дилором Алимова, Суннат Аҳмедов, Шуҳрат Ризаев
Исҳоқхон тўра Ибрат шоир, тарихнавис,
тилшунос ва ис-
ломшунос сифатида ўзидан бой мерос қолдирган. Хатнинг ўн
етги турида қалам юргизган моҳир хаттот, ўз номида «Матбааи
Исҳоқия»ни ташкил этган биринчи ўзбек ноширларидан эди.
Улуғ маърифатпарварнинг ушбу «Танланган асарлар»идан
шу пайтгача ўқувчиларга маълум бўлмаган «Мезон уз-замон»
асари, ўнга яқин янги шеърлари, ўз даврининг долзарб муам-
моларига бағишланган публицистик мақолалари ўрин олган.
Шунингдек, «Тарихи Фарғона»нинг муаллиф дастқалами асо-
сида кўчирилган мўъгабар нусхасидан тайёрланган матни ки-
тобхонлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Нашрга тайёрловчилар, сўзбоши, изоҳ ва луғат
муаллифлари:
Улуғбек Долимов, Нурбой Жабборов
Масъул муҳаррир
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
филология фанлари доктори,
профессор
Бегали Қосимов
И14
Исҳоқхон Тўра Ибрат.
Танланган асарлар/ Ибрат Исҳоқхон Тўра; масъул
муҳаррир: Бегали Қосимов. — Т.: «Маънавият», 2005.
- 200 б.
ББК 84(5У)1
и 4702620204-38
М25(04)-05
© «Маънавият», 2005
www.ziyouz.com kutubxonasi
Исҳоқхон
Ибрат шоир ва олим, ношир ва педагог,
дин арбоби ва ислоҳотчи сифатида умрини Ватан ва мил-
лат манфаатига қаратди. Шу боис унинг бой маданий ме-
роси
наинки мамлакатимизда, ҳатто яқин ва узоқ хориж-
да ҳам кенг ўрганилмоқда. «Мезон уз-замон» асарининг
япон олимлари билан ҳамкорликда нашр этилиши1, шеър-
ларининг салмоқли сўзбоши билан Туркияда чоп этилга-
ни1
2 ушбу фикрни қувватлайди.
Унинг серқирра илмий-ижодий ва
ташкилотчилик
фаолияти ўз давридаёқ кенг миқёсда эътироф этилган.
Маърифатпарвар шоир, маорифчи Иброҳим Давроннинг
қуйидаги сўзлари бунинг далили: «Исҳоқхон тўра улуми
диния ва фанния ва адабияда устози комиллиги билан
бўтун Фарғона ва дигар жиҳат Озиёйи вустода (Ўрта Осиё-
да) инкор ўлунмас даражада бир мавқеи мумтоза тутмуш-
дур. Исҳоқхон тўра
улуми динияда мударрисдур, фунуни
дунявийда, било шубҳа, архитектор, техник ва механик
ва физиқия илминда тилифонист, тилиғрофист ва
яна
химик десак яна оздур, чунки бу илмларни билур. Исҳоқ-
хон тўра олим ва фозил бир зоти олий бўлуб, бу турфа
фазоили инсонияга молик... Баъзи ихтироти ҳам бордур»3.
Шоирнинг таржимаи ҳолини тўлароқ ёритишда унинг
«Луғати ситтати алсина», «Жомеъ ул-хутут», «Тарихи Фар-
ғона», «Мезон уз-замон», «Санъати Ибрат, қалами Мир-
ражаб Бандий» каби илмий, педагогик ҳамда бадиий асар-
ларидаги маълумотлар, Ибратни яқиндан билган замон-
дошларининг хотиралари ва ўша давр вақтли
матбуотида
эълон қилинган Исҳоқхон Ибрат ҳақидаги мақолалар му-