Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!


ИСЛОМГА ДАЪВАТ ЙЎЛИДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ



Download 214,06 Kb.
bet18/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

ИСЛОМГА ДАЪВАТ ЙЎЛИДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ
Исломнинг илк йилларида унинг кенг ёйилиши учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилган аёллар эркаклардан орқада қолмай ҳаракат қилишгани тарих китобларида битиб қолдирилган. Аёллар бу соҳада ҳам олд сафлардан ўрин олганди. Улар бу йўлда ҳеч қандай фидокорликдан воз кечишмаган. Қийинчиликлардан, азоблардан ва маломатлардан қўрқишмаган. Расулуллоҳнинг аммалари Сафия бинти Абдулмуталлиб шундай аёллардан бири. Сафия (Аллоҳ ундан рози бўлсин) илк мусулмонларда бири бўлган ўғли Зубайр билан бирга Исломни қабул қилган. Аллоҳ таолонинг буйруғи билан Расулуллоҳ ўз қариндошларини йиғиб, Исломга даъват қилганларида аммалари Сафиянинг яқинлигига урғу бериб, унга алоҳида хитоб қилган эдилар. “Эй Расулуллоҳни аммаси Сафия! Сизни ҳам Аллоҳнинг азобидан қутқаролмайман”, деб ҳидоятга чақирди. Расулуллоҳдек зот энг яқинларини ҳам қутқаролмаслигини айтиб турганида биз кимга ишоняпмиз? Намоз ўқиган отамизгами, ҳажга борган бобомизгами ёки мастура онамизгами? Ана шу йиғинда қатнашган Расулуллоҳнинг амакиси Абу Лаҳаб Расулуллоҳни оғир ҳақорат қилганида аммалари Сафия ўрнидан туриб, Расулуллоҳни ҳимоя қилиб гапирган. Абу Лаҳаб билан ҳазрати Сафиянинг орасида бўлган тортишув ҳам ана шу пайтдаги аёлларга бўлган муносабатнинг ёрқин далили ҳисобланади. Ҳазрати Сафия Расулуллоҳни ҳимоя қилгани ва у зотни қўллаб-қувватлагани, тасдиқлагани учун Абу Лаҳаб: “Аллоҳга қасамки, бу ҳақиқат эмас, ҳамма гапи тўқима. Аёлларнинг гапи эса фақат ётоқда ўтади”, дея кибр ва назарга илмаслик билан синглиси ҳазрати Сафияга жавоб қилган. Ҳазрати Сафия кучли иймон соҳибаси бўлиши билан бирга жуда яхши шеър ҳам ёзарди. Мушриклар мусулмонларни қамал қилиб, водийга сургун қилишганида ва бунинг шартларини қоғозга ёзиб, Каъбанинг деворига осишганида ҳазрати Сафия гўзал ва таъсирли шеърлари билан уларга қаршилик кўрсатган. Ва шу йўл билан инсонларни Исломга чақириб, Аллоҳ йўлида хизмат қилган эди.
Ҳазрати Хадичанинг Расулуллоҳга қилган ёрдамлари ва бошқа фазилатларини юқорида тилга олдик. Ҳазрати Хадичанинг хизматлари фақат бу билан чегараланмаган, у зот Исломга инсонларни даъват қилиш йўлида ҳам кўп хизмат қилганлар. Уйларидаги ва тижорат ишларини бажарадиган хизматчиларидан тортиб атрофидаги яқинларигача ҳидоятга чақириб, кўп инсонларнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлганлар. Амакиларининг ўғли Варақа ва яна бошқа бир насронийнинг мусулмон бўлишида ҳазрати Хадичанинг хизмати катта.
Бу даъват йўлида ғайрат билан хизмат қилган саҳобиялардан яна бири ҳазрати Гузайядир. Баъзи асарларда Умму Шерик куняси билан ҳам тилга олинган. Ҳазрати Гузайя онамиз Яманда яшаган Давс қабиласининг Азд қавмидан бўлиб, Абул Акр исмли киши билан турмуш қурганди. Турмуш ўртоғи билан Маккага жойлашган ва бу ерда Расулуллоҳнинг даъватлари билан мусулмон бўлишган эди. Ҳазрати Гузайя Ислом билан шарафланганидан кейин буюк жасорат билан бошқа инсонларга Исломни етказиш йўлларини қидира бошлайди. Бозорга бориб қурайш аёлларига Ислом ҳақида гапиради, бундан таъсирланган аёлларнинг эрлари бундан хабар топишади, ва мушриклар у зотни Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилишади. Ҳазрати Гузайя турмуш ўртоғи Абу Ҳурайра (Аллоҳ улардан рози бўлсин) билан бирга Мадинага келгач, унинг Ямандаги қариндошлари ҳазрати Гузайянинг эрининг динига ўтган ўтмаганини сўрашади. Мусулмон бўлганини билишганидан кейин уни туянинг устига миндириб, сувсиз ва очлик билан кунлаб қийнайдилар. Бир неча кун давом этган қийноқдан ҳазрати Гузайя ақлини йўқотиш даражасига яқинлашади, ҳаттоки кўриш ва эшитиш қобилиятини деярли йўқотади. Шу ҳолатда ҳам мушриклар унга бутларининг номини айтишга мажбур қилишганида у гапиролмайди, лекин осмонга қараб шаҳодат бармоғини кўтариб, Аллоҳнинг яккалигига ишора қилади. Ривоятларга кўра, ҳазрати Гузайя бир неч кун иссиқда азобланганидан кейин қуёшда, қизиган қумнинг остида қолдирилади, шу пайтда у осмон билан ер орасида муаллақ турган бир кўзни кўради ва унга интилади. Ундаги сувдан бир неча қултум ичади. Бошига, юзига ва кийимларига сув қуйганини кўрган мушриклар унга: “Сувни қаердан олдинг”, дея дағдаға қилишганида ҳазрати Гузайя: “Аллоҳ ризқлантирди”, дея жавоб қилади. Унинг бу ҳолатини, матонатини, иймон кучини, таваккулини кўрган Давс қабиласи иймон келтиради. Давсликлардан 70 киши Мадинага келиб, Ҳайбар ғазотидан кейин Расулуллоҳга байъат бердилар.
Бу йўлда хизмат қилган яна бир саҳобия аёл Ҳабашистонга ҳижрат қилган Умму Ҳабибадир. Умму Ҳабиба (Аллоҳ ундан рози бўлсин) Макка мушрикларининг зулмидан қочиб, Ҳабашистонга турмуш ўртоғи билан ҳижрат қилган эди. Ҳабашистонга борганидан кейин қиз фарзанд кўрган, шундан кейин Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён дея номлана бошлаганди. Эри Убайдуллоҳ ибн Жаҳшнинг Ҳабашистонда фақирликдан қутулиш учун дунё молига майли кучаяди, бу орзуларини амалга ошириш учун насронийларнинг таъсирига тушиб қолиб, минг афсуски, насроний бўлади. Кейинчалик аёли Умму Ҳабибани ҳам насроний бўлишга мажбурлай бошлайди. Насроний бўлса, бой-бадавлат яшаб, фақирликдан қутулишларини ваъда қилади. Кўрдингизми, ҳар нарса тақдирдан. Аллоҳ ва Расулининг розилигини топиш учун мусулмон бўлиб, ҳижрат қилган эди. Шунинг учун мусулмон бўлганингиздан сўнг ёнингизда кучли дин олими бўлса ҳам, ҳатто Расулуллоҳни кўриб турган бўсангиз ҳам, бир сонияда шайтоннинг тузоғига тушишингиз ва бу бир сония сизнинг фалокатингиз бўлиши мумкин. Яъни, ҳеч қачон амалимизга ва иймонимизга ишониб қолмаслигимиз керак. Хўш, эрининг бу таклифига Умму Ҳабиба қандай жавоб берди? Расулуллоҳнинг динини бутун дунё мулкига алишмаслигини ва ҳатто жонидан воз кечса ҳам иймонидан воз кечмаслигини айтди. Буни эшитган Убайдуллоҳ ибн Жаҳш Умму Ҳабиба билан ажрашди ва фақирлик ҳамда жаҳолат ичида хорланиб ўлиб кетишини айтиб, уйидан чиқиб кетди. Адолат мавжуд, албатта. У аёлининг хорликда ўлишини кутаркан, ўзи ичкиликка берилиб, кўп фурсат ўтмай маст ҳолида вафот этди. Ҳазрати Умму Ҳабиба эса динида, иймонида собит тургани, қийинчиликларга сабр қилгани учун Аллоҳ унга хаёлига ҳам келмаган неъматни ато қилди. Қандай дейсизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Ҳабибанинг динидаги қувватини, иймон кучини ва бошига келган мусибатларни билганидан кейин унга қандай ёрдам беришни ўйлай бошладилар. Эрининг қариндошлари унга зулм қилишидан хавфсираб, уни ўз ҳимояларига олишни хоҳладилар. Ўзлари ҳам у пайтлар Макка мушрикларининг бош қўмондони бўлган Абу Суфён билан жанг қилаётган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган Ҳабашистон подшоҳи Нажжошийга мактуб ёзиб, бу мактуб билан Амр ибн Умайяни (Аллоҳ ундан рози бўлсин) элчи қилиб юборди. Мактубда: “У ердаги Умму Ҳабиба билан уйланишни ният қилдим. Никоҳимни ўқиб, сўнг уни менинг олдимга юборинг”, дейилган эди. Нажжоший Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам буйруқларини ҳурмат билан қарши олгач, дарҳол ҳаракатни бошлаб юборди. Жориясини йўллаб, Расулуллоҳнинг истакларини Умму Ҳабибага билдирди. Умму Ҳабиба Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам таклифларини қабул қилганидан кейин Нажжоший муҳожир ва мусулмонларни саройига таклиф қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳазрати Умму Ҳабибанинг никоҳини ўқиди. Ва Умму Ҳабибага тўй ҳадяси сифатида кўпгина тақинчоқлар берди. Шундай қилиб, Умму Ҳабибанинг кучли иймони, тақвоси, сабри ва таваккули “Расулуллоҳнинг аёли” деган улуғ ном билан мукофотланди. Мусулмонлар орасида унинг бошидан ўтказганлари кўп овоза бўлди. Умму Ҳабибанинг таъсири билан Мадинага бирга келган Барака, Нажжошийнинг хизматчиси Абраҳа ва яна бир қанча кишилар Исломни қабул қилишгани ривоятларда келтирилган. Ҳазрати Умму Ҳабиба (Аллоҳ ундан рози бўлсин) каби юзлаб саҳобия аёллар Исломнинг ёйилишида ва ривожланишида катта шижоат билан хизмат қилишган. Ривоятларда ҳазрати Зубайр ибн Аввом, ҳазрати Усмон ибн Аффоннинг иймонга келишида аёлларнинг таъсири кучли бўлгани, Ҳазрати Умар ибн Хаттобнинг Исломни қабул қилишига сабаб бўлган эса синглиси Фотима бинти Хаттоб эди (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин).
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳни ўлдириш учун қилич кўтариб кетар экан, қаршисидан чиққан Нуъайм ибн Абдуллоҳ Умардан қаерга кетаётганини сўраганида Умар: “Қурайшликларни парчалаган, ақллиларни ақлсиз ҳисоблаб, динларини айблаган, илоҳларимизни ҳақорат қилган, отасининг динидан чиқиб, бошқа динга кирган Муҳаммадни ўлдиргани кетяпман”, деб жавоб қилади. Нуъайм ибн Абдуллоҳ: “Муҳаммадни ўлдирсанг, Абдуманноф ўғиллари сени тирик қўяди, деб ўйлаяпсанми? Сен аввал ўз оилангнинг қайси диндалигига қарасанг бўлмайдими?” дейди ва синглиси Фотима ва куёви Ҳаббобнинг мусулмон бўлганини унга айтади. Умар шу заҳотиёқ жаҳл билан синглиси Фотиманинг уйига жўнайди. Бу пайтда синглисининг уйида саҳобалардан бир нечтаси янги нозил бўлган Тоҳа сурасини ўқишётганди. Ҳазрати Умар уй эшигига келиб, Қуръон тиловатини эшитди. Ғазабланганча куч билан эшикни итарди ва унинг ичидан қулфланганини билгач, елкаси билан итариб, эшикни синдириб ичкарига кирди. Синглиси Фотима эшикни итарган акаси эканини билиб, Қуръон ёзилган саҳифаларни яширишга улгурди. Умар уйга бостириб кирди, куёви Ҳаббоб уйнинг бир бурчагига қочди. Умар ғазабли овози билан: “Ўқиётганингиз нима эди?” деб сўради. Ҳазрати Ҳаббоб: “Ҳеч нарса эмас, шунчаки гаплашаётгандик”, деганини эшитган Умар баттар ғазабланиб Ҳаббобнинг ёқасига ёпишганча, уни дўппослай бошлади. Ҳар урганда “Демак, эшитганларим тўғри экан-да, сизлар ҳам мусулмон бўлган экансиз-да”, деб урарди. Ҳазрати Фотима эрини қутқариш учун акасига ёпишди. Акасининг кучли зарбаси билан оғзи қонга тўлиб, ерга йиқилди. Мусулмон бўлганини яширишдан ортиқ фойда йўқлигини англаб етган Фотима ўрнидан турди ва бутун жасоратини тўплаб акасига: “Қўлингиздан келганини қилинг, Эй Умар! Биз мусулмон бўлдик, Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирдик”, деди. Ҳеч қачон Умарга қарши тик гапирмаган синглисидаги жасоратни кўрган Умар довдираб қолди, куёвини қўйиб юборди ва: “Киришимдан аввал ўқиган нарсангизни менга беринг”, деди. Уни ўқиши учун ғусл қилиши кераклигини эшитиб, ғусл қилганидан сўнг Тоҳа сурасининг оятларини ўқий бошлади. Ўқиган оятлари унга шу даражада таъсир қилган эдики, тезроқ Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, мусулмон бўлишни хоҳларди. Уйдаги саҳобалар билан бирга Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, ривоятларга кўра, Исломга қирқинчи мусулмон бўлиб кирди. Ҳазрати Умарнинг мусулмон бўлиши билан Ислом ғоятда кучайди, Ислом ва мусулмонлар учун янги давр бошланди. Синглиси ҳазрати Фотиманинг жасорати ва шижоати билан Ислом ҳамиша Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларида тоғ каби турадиган, келжакда халифа бўлиб бутун дунёга адолат тарқатадиган улуғ бир инсонга эришганди. Аллоҳ ҳазрати Фотима бинти Хаттобдан рози бўлсин.
Ҳазрати Зубайрнинг мусулмон бўлишида онаси ҳазрати Сафиянинг, ҳазрати Усмоннинг мусулмон бўлишида эса бувиси Саъда бинти Қурайзанинг ўрни катта эканлиги тарих китобларида ёзилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб кетаётганларида меҳмон бўлиб киришган оилада биринчи бўлиб Умму Маъбад Расулуллоҳ билан бўлган суҳбатдан кейин мусулмон бўлган ва Расулуллоҳ у ердан кетганларидан кейин оиласидагиларга Исломни тушунтириб, мусулмон бўлишларига сабаб бўлганди. Исломни қабул қилган мусулмон жориялар ҳам озод мусулмон аёллар каби даъват йўлида Исломга жуда кўп хизмат қилишган. Бу йўлда аёлларнинг қилган хизматларига далил бўла оладиган мисоллар жуда ҳам кўп. Ислом нури билан мунаввар бўлиб, Ислом билан шарафланган аёллар ҳар жойда – кўчада, бозорда, уйда, қисқаси, жамиятнинг ҳар соҳасида Исломнинг тарқалиши ва мусулмонларнинг қувватланиши учун қўлларидан келган ҳамма нарсани қилишган. Бу йўлдаги қийинчиликларга, азобларга сабр қилиб, жонларини таҳликага қўйиб, баъзан эса шаҳид бўлиб, оталари, акалари ва ҳатто эрларининг қаршилигига қарамай йўлларида собитқадамлик билан давом этишган, Расулуллоҳнинг чақириқларига ҳамиша лаббай деб, Исломнинг ёйилишига жуда катта ёрдам беришган. Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин.



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish