3. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларида методик ишларини ташкил қилиш.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалардаги методик ишлари ўқув-тарбия ишларининг сифат ва самарадорлигини оширувчи муҳим воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Методика ишларининг мақсади ўқитувчи ва тарбиячиларининг маънавий-сиёсий савиясини ва педагогик маҳоратини ошириб бориш учун йўналтирилган. Шунинг учун методика ишлари педагог ходимлар малакасини ошириш муҳим шакли ҳисобланади.
Методика ишларнинг мазмуни мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари олдида турган вазифалар билан белгиланиб, ўқитувчиларнинг, синф раҳбарининг, умумий мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар ходимларининг маълим-тарбия ишларининг сифатини ошириш учун масалаларни ўз ичига олади. Методика ишлари аниқ бир режалаштириш асосда иш олиб борилади. Улар ҳар предметга доир мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари ичидаги метод бирлашма номига асосан машғулот ташкил қилишдир. Ўқув ишларни аввалидан бошлаб то охиригача ҳар ойда бир марта ўтказилади. Мазкур режада тадбирларни амалга ошириш муддатлари, уни амалга оширувчи жавобгар шахслар ҳам аниқ белгиланади.
Методик бирлашманинг иш режаси уларнинг раҳбарлар томонидан тузилиб, шу бирлашма аъзолари ўртасида муҳокама қилинади ва мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари маъмуриятини тасдиғига ҳавола қилинади.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларидаги методик ишларнинг мазмуни моҳияти шулардан иборат:
Мактаб ва Ўрта ма
хсус таълим муассасалари ходимларнинг ғоявий-сиесий савиясини мунтазам ошириб бориш.
Ўқитувчиларнинг методик маҳоратини ошириш.
Яхши мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари ходимларининг иш тажрибасини ўрганиш.
Педагог ходимларни янгидан-янги адабиётлар билан таништириш.
Ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашни амалга оширишдан иборат.
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларида методик ишларни алоҳида-алоҳида категорияларга бўлиниб ўтилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Масалан:
А. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларининг методик ва педагогик кенгашида.
Б. 1 – 4 синфларнинг методик бирлашмасида.
В. 1-9 синфлар бўйича айрим фан комиссиялари еки методик бирлашмасида.
Г. Синф раҳбарларнинг методик бирлашмасида.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларнинг асосий мазмуни тарбия жараёнида педагогик меҳнатнинг методлари ва усулларини «амалий кўрсатиш – тушунтириш”, мустаҳкамлаш, машқлар, амалий ва лаборатория ишларини ўтказиш, ўқув тажриба участкасида меҳнатни ташкил қилиш, экскурсиялар, синфдан ташқари тадбирлар ўтказиш, машғулотлар ўтказишнинг янги формалари – лекциялар, семинарлар, синовлар ўтказиш, олти ёшли ўқувчиларни ўқитиш методлар, дидактик ўйинлар ва ҳоказоларни қўллашди.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари ишининг асосий формалари тажрибалироқ ўқитувчиларнинг дарсларига кириш ва уларни таҳлил қилишдан индивидуал ва умумий маслаҳатлар беришдан, мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари директорларининг ва тармоқли методик бирлашмалари раҳбарларининг семинарлари, илмий-амалий конференцияларни, тематик семинарларни, ўқитувчилар, методик бирлашмалар ва раҳбарлар учун практикумларни ўтказишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |