Номи
|
Маъноси
|
Изох
|
Моделлаштириш
|
|
Ўқитишнинг бу усули ўз ичига реал ҳаётни қайта тиклаш учун ишлаб чиқилган мослама ёки вазиятни ўз ичига олади
|
Намойиш қилиш
|
Демонстрация-лочинча сўз бўлиб, кўрсатаман, исботлайман деган маънони билдиради
|
|
Кичик груҳларда ишлаш
|
|
Кичик гуруҳларда асосан алоҳида масалалар юзасидан ўз фикрини ишлаб чиқган ҳолда уни гуруҳда муҳокама қилишга ва ҳар хил фикрлар асосида муштарак нуқтаи назарга келишга ўргатади.
|
Ақлий хужум.
|
|
Синфдаги ҳар бир ўқувчига ўқитувчи қўйган савол ёки муаммо юзасидан ақлни ишлатиб ўз фикрини баён этишга имкон берувчи ўқув усулидир. Усул моҳияти “бир калла-яхши, йигирма бештаси ундан аъло” принципи бўйича ўқитувчи томонидан белгиланган муаммо ёки савол юзасидан эҳтимол тутиладиган ҳамма фикрлар вариантларини бир ерга жамлай олишда бўлиб, истисно тариқасида билим олувчиларнинг барча фикрлари, шу жумладан, айтарли тўғри бўлган жавоб ўрганилади.
|
Танқидий тафаккур
|
|
Танқидий тафаккур усули ўқитувчи қўйган масала ёки муаммони ўқувчи ўз фикрини баён қилиш, ўзгаларнинг фикрларини танқидий қайта идрок этиш, ўз нуқтаи назарини асослаббериш ва сақлаб қолиш имкониятига эга бўлишига асосланишидир.
|
Дебатлар
|
|
Дебатлар ўз нуқтаи нзарини асослашда синфдаги барча ўқувчилар (ёки асосий қисми)нинг бахслашувида фаол иштирок этишни таъминловчи ўқитиш усулидир. Бу усулдан фойдаланиш танқидий тафаккурни ривожлантиради. Ўқувчилар ўз нуқтаи назарини ишлаб чиқиши, уни тақдим этиши, ҳимоя этиши, сўнгра рақиб нуқтаи назарини рад этиши керак. Баҳс ҳақиқатни юзага келтиргани боис, ўқитувчи синфни икки гуруҳга бўлган ҳолда мунозарани авж олдиради.
|
Нуқтаи назаринг бўлсин
|
|
“Нуқтаи назаринг бўлсин” усули ўқувчилар ўртасида мунозаранинг юзага келиши ва улар мунозара жараёнида фикрларини ўз синфдошларидан уларнинг нуқтаи назарини ўзгартиришга ишонтирадиган ғояларни эшитиб ўзгартириш ёки аввалгисини мустаҳкамлаш имконини бериш мақсадида қўлланади
|
Ҳар ким ҳар кимга ўргатади.
|
|
“Ҳар ким ҳар кимга ўргатади” усули ўқувчиларга ўргатувчига айланиш, маълум билимларни ўзлаштиргач ўртоқлари билан баҳам кўриш имконини берувчи ўқитиш усулидир.
|
Ролли ўйинлар
|
|
Ўқитишнинг бу усулида ўқувчилар “реал ҳаёт” ҳолатларини қайта жойлаштирадилар. Бу уларга ўз амалий иш фаолиятларида қўллаш мумикн бўлган янги турдаги фаолиятларини синаб кўриш ва текшириш имконини беради.
|
Муайян ҳолатни (вазият) ўрганиш
|
|
Бу кичик гурухларга ўтказилиб, ўқиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, муҳокама ва эркин фикр алмашиш ҳамда қарор қабул қилиш ва бу қарорни бошқаларга етказиш.
|
Модификацияланган маъруза
|
Модификация-лотинча medos-меъёр ва acio-бажо келтирамиз
|
Бу ўқитиш усулида ўқувчи мавзу мазмунини оғзаки нутқ орқали ўқувчиларга етказади. Аммо, анъанавий маърузадан фарқли ўқитувчи ва ўқувчи ораисда фаол мулоқати бўлади.
|
Ўйинлар
|
|
Бу ўқитиш усулида моделлаштириш усулидан бири бўлиб, ўқувчилар диққатини, тафаккурини, билимдонлигини аниқлайди.
|
Бинго.
|
|
Бу сўраш ва такрорлаш усулларидан бири бўлиб, ўқувчилар диққатини, тафаккурини, билимдонлигини аниқлайди.
|
Батакенет.
|
|
Бу ўқувчининг жамоа ва индивидул бўлиб ишлашга ва фикрлашга ўргатади.
|
Бумеринг
|
(англизча — boomerang)- дарахтдан қилинган ўйинчоқ
|
Бу усул бир машғулот давомида ўқув материалининг чуқур ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш. Билимларни эркин эгаллашга йўналтирилган. Бу турли мазмун ива ҳарактерга эга бўлган мавзуларни ўрганишга мўлалланган бўлиб, ўз ичига оғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади. Машғулот давомида ҳар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариши, нисбат билан ўқувчи ёки ўқитувчи ролида чиқиши мумкин. Ушбу технологияни қўллаш натижасида танқидий фикрлаш, мантиқни шакллантиришга имконият яратади; хотирани, ғояларни, фикрларни, далилларни ёзма ва оғзаки шаклларда баён қилиш кўникмаларни ривожлантиради.
|
Елпиғич
|
|
Бу технология мураккаб, кўп тармоқли, мумкин қадар муаммо ҳарактеридаги мавзуларни ўргатишга қаратилган. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир йўла маълумот берилади. Айни пайтда уларнинг ҳар бири алоҳида нуқтаи назардан муҳокама этилади.
|
Кластер
|
(тармоқлар усули)
|
Бу фикрларнинг тармоқланиши, яъни педагогик стратегия бўлиб, у ўқувчиларни бирон бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, ўқувчиларни мавзуга таалуқли тушунча ёки аниқ фикрни эркин ва очиқ равишда кетма-кетлик билан узвий боғланган ҳолда тармоқлашларига ўргатади.
|
Фикрлай оласанми?
|
|
Бунда ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ўстириш мақсадида қизиқарли физикавий ўйин ўтказилади.
|
Скарабей
|
|
Ўзаро фаол усул бўлиб, у ўқувчиларгафикрий боғлиқлик, мантиқ, хотиранинг ривожланишига имконият яратади, қандайдир муаммони ҳал қилишга. Ўз фикрини очиқ ва эркин ифодаланган маҳоратини шакллантиради
|
|
|
|
Торози
|
|
Бу мунозарали мураккаб мазмунли мавзуларни ўрганишда қўл келади.У танқидий тафаккур, мантиқ, ижодий изланиш фикран тажрибаларни ривожлантиришга йўналтирилган. Бу технология далиллаш қобилиятини ривожлантириш, ўз далилларини ёзма оғзаки шаклда ишончли ва лўнда ифодаланишни шакллантиради, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилади, мухолифларни ишонтиради, муноазара маданиятига ўргатади. Бу технологияни ўқув материалини ўрганишнинг турли босқичларида қўлланиши мумкин. Аммо у ўтилган материллар бўйича хулоса қилиш босқичида юқори самара ва натижа беради, чунки ўқитётганларнинг юқори даражада хабардорликларини ва ўрганилган материал-лардан эркин фойдаланишни назарда тутади. Бу технология кичик гуруҳларда ва жамоалар орасида тадбиқ этилиши мумкин.
|
“Swot” технологияси
|
Свот- таҳлил методи дейилади
|
Ушбу метод энг кўп турли мақсадларда қўлланиладиган педагогик методлардан бири ҳисобланади.
|
Кунгабоқар усули
|
|
4-5 ўқувчиданиборат гуруҳларга бўлинади. Ўқитувчи ўз фани мавзусидан келиб чиқиб, ўртача биттадан муаммо ташлайди. Ҳар бир гурух кунгабақар ясаб, унинг марказига доира жойлаштириб, барглар ёпиштирилади.
|
“Кейс-стади” услуби
|
“case stadi” бу ингизча сўз бўлиб, case-вазият, ходиса, stadi-ўқитиш.
|
Бу услуб аниқ вазият, ходисага асосланган ўқитиш услуби
|
Герменевтик суҳбат
|
(юнонча сқз бўлиб, hemeneutikos-“тушунтирувчи, талқин қилувчи” маъноларини англатади. Матнларни шархлаш саъати.
|
Мақсад-ўқилаётган, ўрганилаётган матнни, томоша қилинаётган физикасбобни, расмни, бажаралаётган тажриба ва экскурсия натижаларининг асл маъносини, мазмунини ўқувчилар ҳамкорлигида тушунтириш ва изоҳлаш
|
Суқрот суҳбати
|
(моевтика-юнонча сўз бўлиб-maikutke-повивал санъат, инсондаги яширинган билимларни ўйлаб кўришга ундайдиган ёрдамчи саволлар юзага чиқариш
|
Суқрот услуби ва моевтикасига асосланган.
Суҳбатнинг мақсади-мустақил фикрлашга,бахс-мунозара санъатига ўргатиш, мулоқатни санъат даражасига олиб чиқиш усули
|
Замонавий ўқитувчи
|
|
-келажак бунёдкори илғор педагогик технологиялар, назариялар, концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчисидир.
|
“Музёрар” ўйини
|
|
Бу ўйин ўқувчиларнингўзаро танишиши ва ишчи муҳит яратиш мақсадида қўлланилади
|
Юмалоқланган қор
|
|
Бу усул ҳар қандай тушунчага мумкин қадар аниқроқ таъриф топишга имкон беради, ўқувчиларга гуруҳларда ишлашни бошқалар фикрига қулоқ солишни ва умумий нуқтаи назарни ишлаб чиқишни ўргатади
|
|
|
|
“Чархпалак” технологияси
|
|
Бу технология ўқувчиларни ўтилган мавзуларни ёдга олишга, мантиқан фикрлаб, берилган саволларга мустақил равишда тўғри жавоб беришга ва ўз-ўзини баҳолашга ўргатишга ҳамда қисқа вақт ичида ўқитувчи томонидан барча ўқувчиларнинг эгаллаган билимларини баҳолашга қаратилган.
|
“Резюме” технологияси
|
|
Бу технология мураккаб, кўп тармоқли, мумкин қадар муаммоли маузуларни ўрганишга қаратилган. Бунинг моҳияти шундан иборатки, бунда бир йўла мавзуни турли тармоқлар бўйича ахборот берилади. Уларнинг ҳар бири алоҳида нуқталардан мухокама қилинади.
|
Танишув технологияси
|
|
Ўқув жамоаси иштирокчиларини бир-бири билан таништириш, самимий дўстона муносабат ва ижодий муҳитни юзага келтириш ҳамда аудиториянинг ишлаши учун қулай шароитни вужудга келтириш
|
“Зинама-зина” технологияси
|
|
Ўзлаштирган билимларни ёдга тушириб, тўпланган фикрларни умумлаштира олиш ва уларни ёзма, расм, чизма кўринишда ифодалай олишга ўргатади. Тингловчиларни гуруҳларга бўлиб ёзма равишда ўтказилади ва тақдимот қилинади.
|
3х4 технологияси
|
|
Тингловчилар бир муаммони ёки т мавзуни кичик жамоа бўлиб, фикрлаб ҳал этиш, ечимини топиш кўп фикрлардан керагини танлаш, танланган фикрларни умумлаштириш ва улар асосида ўз фикрларини маъқулай олишга ўргатади.
|
Муаммо технологияси
|
|
Тингловчиларга ўқув фанининг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала ёки вазиятлар ечимини тўғри танлашга ўргатиш, уларда муаммонинг ечимини баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечишда мос усулларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишда хатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатиш
|
“Лабиринт” технологияси
|
Лабиринт – италянча сўз бўлиб, “адаштириш” деган маънони англатади.
|
Тингловчиларнинг ўқув ва ҳаётий фаолиятларида учрайдиган турли ҳолат ва вазиятлардан ўз обрўларини сақлаган ҳолда чиқиб кетиш, вазиятни тўғри баҳолаш ва тезлик билан керакли ечимини топиш кўникмаларини шакллантириш, малакаларини ошириш, кўпроқ билим олишга интилтиради. Ундан ташқари нутқ маданиятини ўстириш, мулоқот маданиятини ўстириш, мулоқат маданияти шакллантириш.
|
“ФСМУ” технологияси
|
Ф-фикр, С-сабаб,
М-мулоҳаза, У-умумлаштириш
|
Тингловчилар билан ўтилган мавзу ва бўлимлардаги баъзи мавзулар, муаммоларга нисбатан фикрларини билиш, сабабини ўрганиш, мулоҳаза ва тингловчиларнинг бахсини умумлаштиришга ўргатади.
|
“Елпиғич” технологияси
|
|
Бу технология муаммоли мавзуларни ўрганишга қаратилган. Бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир йўла ахборот берилади. Тингловчиларни аниқ мантиқий фикрлашга, ҳамда ўз ғояларини ихчам баён этишга ва ҳимоя қилишга ўргатади.
|
|
|
|
“Мулоқот” технологияси
|
|
Тингловчиларнинг дарс жараёнида мустақил фикрлашга, ўз фикрларини эркин баён қилишга ҳамда уларни баҳслашиш маданиятини тарбиялашга қаратилган бўлиб, одатда бундай машғулот тингловчиларни кичик гуруҳларга ажратиш ҳолда ўтказилади. Танланган мавзу, муаммо асосида тингловчиларнинг фикрларини ҳамда ушбу мавзуга бўлган муносабатларни аниқлаш мустақил ҳолда умумий бир фикрга келишларига ва тўғри хулоса чиқаришларига ёрдам бериш, эркин ҳолда баҳслашишларга шароит яратилади.
|
“Бахслашув” технологияси
|
|
Тингловчиларни ўқув машғулот даврларида гуруҳларга бўлиб олиб, уларнинг ўзаро муносабатларини янада яхшилаш бир-бирларига тезлик билан кўникмалари ёки ўзаро бир-бирлари билан муносабатда бўлишлари учун баъзида улар ўртасида баҳслар ташкил этиб туриш мақсадга мувофиқдир. Баҳслар тингловчиларни ўз фикрларини чарҳлаб олишга катта ёрдам беради. Бахс мавзуларни тингловчининг ўзлари танлашлари ва таклиф этишлари керак. Бу мавзулар уларни баҳсга чорловчи, муаммоли, қизиқарли бўлиши зарурдир. Бу тингловчиларнинг билим олишга фойдаси каттадир.
|
“КБИ” технологияси
|
(Кузатиш, баҳслашиш, инонтириш)
|
Тингловчиларни ҳаётда фаол ўрнини топишларини, пешқадамлик ва сардорлик сифатларини, жамоада ишлаш кўникмаларини, шунингдек, ўзгалар фикрини ҳурмат қилган ҳолда мунозара олиб бориш маҳоратларини ҳамда муросага келиш, изланиш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш. Ушбу машғулот бахс-мунозара услубига асосланган бўлиб, ўтказиш вақти аниқ ва тартибга эгадир. Ўқитувчи дастлаб тингловчиларни машғулот ўтказиш тартиб-қоидалар билан таништиради ва уларни кичик гуруҳларга ажратади.
|
“Сценарий” технологияси
|
|
Тингловчиларда якка ва жамоавий ижодий фаолият кўникмаларини, шунингдек, ижодий қобилиятларни шакллантириш, турли шаклдаги якка ва жамоавий ижодий фаолиятни эгаллаш, ўтказиладиган тадбирларни олдиндан режалаштириш, сценарийсини тузиш, ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникма, малака ҳосил қилиш.
|
“Муаммоли” технологияси
|
|
Муаммоли таълим технологияси муаммоли вазиятларни вужудга келтириб, тингловчиларни муаммони ҳал этиш, мураккаб саволларга жавоб топиш жараёнида алоҳида объект, ҳодиса ва қонунларни таҳлил қилиш кўникмалари ва билимларни фаоллаштиришга асосланган фаол билиш фаолиятини тақозо этади. Шу сабабли фанларни ўқитишда ўқитишни репродуктив методлари бўлган оғзаки баён ёки ҳикоя қилиш, кўргазмали ва амалий методлар билан биргаликда муаммоли изланиш ва мантиқий методлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
|
|
|
|
“Модулли” технологияси
|
Модул-лотинча сўздан олинган бўлиб, қисм (блок) деган маънони билдиради.
|
Фанларни ўқитишда модулли таълим технологиялардан фойдаланиш учун мавзу мантиқий тугалланган фикрли қисмлар, яъни модулларга ажратилади ва ҳар бир қисмни тингловчиларга мустақил ўзлаштиришлари учун ўқув топшириқлари тузилади. Шу ўқув топшириқлари асосида, ҳар бир модул якунида савол — жавоб ўтказилади ва хулоса чиқарилади. Модулли таълимнинг асосий моҳияти, тингловчилар модул дастурлари ёрдамида мустақил ишлашга асосланган ўқув-билим фаолияти орқали белгиланган мақсадга эришадилар.
|
|
|
|
“Инсерт” технологияси
|
Инсерт (белги қўйиб ўқиш)
Унда белгилар қуйидагича билиш мумкин.
“V” – биламан
“-” – ўйлаганимга зид, нотаниш
“Қ” – янгилик
“?” – тушунмадим, яъни қўшимча маълумот керак.
“!” – ҳайратландим.
|
-ўқиш ва ёзишни самарали амалга оширишда, тингловчиларда дарслик билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришда айниқса қулай усулдир. Тингловчи матнни оҳиригача ўқиб чиқиб, ҳозир ўқиганларидан ҳеч нарсани мутлақо эслаб қолмаслиги баъзи тингловчилар учун оддий ҳол ҳисобланади. Инсерт усулида тингловчилар ўқиш, тушуниб ўқиш, ўқиш жараёнида фаол билим олиш имконини беради. Бу усул конспект ёзишни интерактив усулидир. Матнни ўқиш жараёнида тингловчи ўз билими ва тушунчаларга 5 турдаги белгиларни қўйиб боради. Ҳар бир сатр ёки бандни белгилаш шарт эмас. Тингловчилар хат бошига битта ёки иккита белги қўйиши мумкин. Шундан сўнг ҳар бир тингловчи ўзининг жадвалини тузиб чиқади.
|
“Кластер” технологияси
|
Кластер-ажратиш
|
Бу ўқувчиларга бирон бир мавзу бўйича эркин ва очиқ фикр юритишларига ёрдам берувчи педагогик стратегиядир. У фикрлаш билан ғоялар ўртасидаги боғланишни кучайтириш имконини берувчи таркибий қисмларга ажратишни талаб қилади бу фикрлашнинг бир чизиқда бўлмаган шаклидир. У бизнинг миямизни қандай ишлаши билан узвий боғлангандир. Кластерларга ажратиш – жуда содда ва осон эсда қолади. Берилган мавзуга оид миянгизга келган сўз ва жумлаларни ёзиб олишга ҳаракат қилинг. Ҳар эҳтимлолга қарши, ҳаёлингизга келган ва ёзиб олган ғоя билан мавзуга мосдек туюлган ғоя ўртасида алоқа ўрнатишни бошланг. Вақтингиз тугамагунча ва барча фикрларингиз тугаб қолмагунча, миянгизга қандай фикр келса ҳаммасини ёзаверинг.
|