I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Таълим муассасаларида ташкил этиладиган ўқувчи - ёшлар ташкилотлари тўғрисида услубий тавсиялар



Download 0,99 Mb.
bet50/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

Таълим муассасаларида ташкил этиладиган ўқувчи - ёшлар ташкилотлари тўғрисида услубий тавсиялар
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Миллий ахборот агентлиги мухбирининг саволларига берган жавобларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида турли хилдаги ташкилотлар ҳамда тўгараклар ташкил этиш лозимлигини айтиб ўтган эди.
Шу мақсадда таълим муассасларида ташкил этилган ва ташкил этиш режалаштирилган ёшлар ташкилотларининг рўйхати тавсия этилмоқда:

1.Фидоийлар
2.Болалар ва ўсмирлар уюшмаси
3.Темур авлодлари
4.Нурли авлод
5.Ёш китобсеварлар
6.Ўйла изла, топ
7.Булбулча
8.Ёш экологлар
9.Санъатсеварлар
10.Келажак авлод
11.Ҳумочалар
12.Келажак бунёдкорлари
13.Истиқлол келажаги
14.Юлдузлар
15.Гулдаста
16.Гулғунча
17.Бирдамлик
18.Тинчлик
19.Янги авлод
20.Камалак
21.Келажак камалаги
22.Алтаир
23.Ҳамдўстлик

Умумий ўрта ва таълим мактабларида маънавий-маърифий тарбия ишларини ташкил этиш тизими




2. Таълим муассасаларида маънавий-маърифий
масалаларни бошқариш тизими




Маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарининг асосий вазифалари





Синф раҳбарининг вазифалари


Синф раҳбари ўз синфидаги ўқувчиларнинг бевосита таълим-тарбия жараёни, яъни дарслар давомида ҳамма дарсдан кейинги фаолиятини назорат қилишга масъулдирлар. Синфдаги барча ўқувчиларни қобилиятига қараб тўгаракларга жалб этиш керак. Ўқувчиларнинг нечта бўлишидан қатъий назар ўқувчиларга маънавият дафтарини тўлиқ туттириш шарт. Ҳафтада бир марта ўтказиладиган маънавият соатларини тўғри ташкил этиб, унга ҳаққоний ёндашиш шартдир. Тарбиячи қандай шароитда ишламасин, у қандай синфга раҳбарлик қилишидан қатъий назар, ўқувчи шахсни камол топтириши керак. Синф раҳбарлиги одатда синфни ва алоҳида-алоҳида ҳар қайси ўқувчини ўрганишдан бошланади. Маънавияти бой бўлган синф раҳбари ўқувчилар билан алоҳида-алоҳида ишлашни амалга ошириши, ўқувчиларга ўз таъсири, методларини моҳирлик билан қўллаши керак.


Агар синф раҳбари ўқувчилар фаоллигини янада оширишга ҳаракат қилса, ота-оналар билан алоқани мустаҳкамлаши лозим бўлади. Қайси синф раҳбари ота-она билан яқиндан алоқада бўлса, унинг синфдаги ўқувчиларнинг фаоллиги ошади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, илғор синф раҳбарларининг олиб бораётган ишларга назар солсангиз, у ота-оналар билан бир ойда ёки икки ойда бир учрашади. Бу синфда давомат, ўқувчининг фаоллиги, устозга бўлган ҳурмати жуда бошқача бўлади. Ўзбекистонимизнинг “Таълим тўғрисида”ги қонунини ўқувчилар, ота-оналар ўртасида ўрганиб ишлаб чиқиш керак. Мактабда таълим мазмунини такомиллаштириш, таълим методларини янгилаш борасида кўп ишлар қилинди ва қилинмоқда. Тарбиячи ўқувчиларда билим олишга бўлган иштиёқ ва эҳтиёжини уйғотишга ҳаракат қилади. Агар синф раҳбари ўз синфидаги ўқувчилар ўртасида ҳурмат қозона олса, ўқувчиларни фикрлашга ўргатсин. Синф раҳбари ўз ўқувчисини доимо ўрганиб бориш учун фақат ўқувчилар билангина эмас, балки ўқувчиларнинг ота-оналар билан ҳам иш олиб бориши керак. Мактабда олиб борилган тарбиявий ишлар системаси тўғри ва бевосита синфда ўзлаштиришни кўтаришга таъсир этади. Синф раҳбари ўқувчилар билан ҳамкорликда болаларни ўқишга онгли муносабатда бўлишга ўргатади, ўқувчиларнинг ўқишларини назорат қилади.
Дарсларга киради, кузатади ва ўз синфидаги ўқувчилар билан биргаликда синфда ўқув ишлари сифатини ошириш чора-тадбирларини белгилайди.
Синф хонасининг жиҳози ва кўриниши ўқувчиларнинг эстетик тарбиясига жиддий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқувчиларга синф бурчагидаги қандай жиҳоз кераклигини айтиб бориш керак. Синф раҳбари кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланиш, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларида фойдаланиш ва болалар ижодий қобилиятларини ўстиришда, уларни ҳар томонлама камол топтиришга ёрдам беради. Дарсдан ташқари вақтларда ўқувчиларнинг жамоат топшириқларини бажаришни, тўгаракларда иштирок этишни назорат қилиш керак.
Болаларни севиш ва ҳурмат қилиш, тарбиявий иш самарадорлигини оширишнинг зарур шартидир. Агар ўқитувчи болаларни севмаса, у болаларнинг ҳақиқий тарбиячиси мураббийси бўла олмайди. Болаларни севиб, уларни ҳурмат қилиш яхши ҳислатларни юзага келтириши мумкин. Агар ўқитувчи ўз ўқувчиларига нисбатан бефарқ, айниқса менсимасдан муносабатда бўлса, бундай ўқитувчини ўқувчилар ҳурмат қилмайди ва обрўси тушиб боради. Айрим ҳолларда синф раҳбарлари интизомсиз ва қолоқ ўқувчилар билан гаплашганда лоқайд ва даҳшатли бўлиб туриш керак, деб ўйлайди. Тарбия тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай ўқувчиларга вазмин муомала қилиш, уларга нисбатан ғамҳўр ва меҳрибонлик билан муносабатда бўлиш кўпроқ самара беради. Ўқувчиларга нисбатан ишонч ва ҳурмат бўлмаган, педагогик одоб бузилган жойда баъзи педагоглар билан болалар орасида зиддиятлар содир бўлади.
Илғор синф раҳбари тажрибиси шуни кўрсатадики, тарбиячилар болага нисбатан кўпроқ талабчан бўлиши ва уни мумкин қадар кўпроқ севиш керак деган қоидага қаттиқ амал қилган жойда тарбия бериш учун энг яхши шароит юзага келади. Буларга мисол тариқасида, ўқувчилар ўртасида ўзини ширин сўзи, билими билан ҳурмат қозонган Умида Зокирова, Марҳабо Мавлоновалар фаолиятини кўрсатиш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам қачон қарасангиз уларнинг ўқитувчи ва ўқувчилар билан бирор-бир масала устида иш юритаётганига кўзингиз тушади, мактабда тест маркази мавжуд бўлиб 9,10,11-синф ўқувчиларини бепул тайёрлашади. Бу марказда “Ахборотнома”нинг барча сонлари мавжуддир.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish